Семинар масшғулоти №3 Мавзу: Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсдан ташқари ишларни ташкиллаштириш. Машғулот мақсади


Download 32.23 Kb.
bet1/3
Sana08.03.2023
Hajmi32.23 Kb.
#1251023
TuriСеминар
  1   2   3
Bog'liq
03-seminar mashguloti


СЕМИНАР МАСШҒУЛОТИ №3
Мавзу: Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсдан ташқари ишларни ташкиллаштириш.
Машғулот мақсади: Талабаларга Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил етиш усулларини ўрганиш. ҳақида кўникма ва малака ҳосил қилиш. Қўлланиладиган таълим технологияси:
Т - схема» технологияси

- бу технология мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар муаммо характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган;
-бунда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади.
Масалан ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, бир ғоянинг икки томони, фойда ва зарарлари;
- танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлаш муваффақияти ривожлантиришига ҳамда ўз ғоялари, фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда ихчам баён этиш, ҳимоя қилишга имкон яратади;
- маъруза якунида қўлланилади;
Топшириқ.
1. Информатика дарсларида таълим методларидан фойдланиш
2. Информатиканинг асосий мавуларини ўрганиш йўллари
3. Информатика дарсларида та`лим технологийларини қўллаш


Информатика фанидан кечалар ва викториналар ўтказиш методлари
Дарснинг мақсади: Ўрта умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус мактабларида кеча, викториналарни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисида билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Дарс жихозлари: Ойлик журналлар:”Информатика и образование”, “Математика, физика ва информатика”, “Халк таълими”, Газеталар: “Маърифат” ва турли синфдан ташқари ишларга мулжалланган адабиётлар.
1. Методик курсатмалар
Синфдан ташқари ишлар турига тематик кеча ва викториналар киради. Тематик кечалар даврий ишлар сарасига киради ва информатика фанидан олинган билимларни тарғиб этиш мақсадида ўтказилади. Тематик кечаларни ташкил этиш ва уни ўтказишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
-Тематик кеча мавзуси танланади;
-Тематик кеча ўтказиладиган жой танланиб, кеча мавзусига мос келувчи жихозлар билан фаол ўқувчилар ёрдамида эстетик жихатдан жихозланади.
-Тематик кеча мавзуси турли рекламалар орқали тарғиб этилади.
-Тематик кечани ташкил этиш ва уни ўтказиш сценарийси ўқитувчи рахбарлигида ишлаб чиқилади ҳамда мактаб рахбарияти томонида тасдиқланади.
-Тематик кечада иштирок этувчи ўқувчилар ўқитувчи рахбарлигида пухта ва мукаммал тарзда тайёрланади.
-Тематик кечага информатика ва ахборот технологияси соҳасидаги мутахассислар билан учрашувлар ташкил этилади хамда тўгарак қатнашчилари томонидан тайёрланган маърузалар эшитилади.
-Тематик кечани ўтказишда турли конкурс ва ўйинлардан фойдаланилади. Масалан, информатика фанидан иншо ўтказиш, турли алгоритм ва дастурларни намойиш этиш ёки тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар.
-Ўқувчи ва талабаларнинг дам олишини тўғри ташкил этиш мақсадида викториналар ташкил этилади ва ўтказилади.
Бундай синфдан ташқари машгулотни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги усулларда олиб борилиши мумкин:
-Ўқувчи ва талабаларга викторина шартлари олдиндан берилиб, шу шартлар асосида тайёргарлик кўрилади.
-Ўқувчи ва талабалар билан ўтказиладиган викториналар параллел ёки қўшни синф ёки курслар орасида ташкил этилади.
-Викториналарни ўтказишда ўқувчи ёки талабалар гуруҳларга бўлинади ва улар томонидан гуруҳ номлари ва уларга мос эмблема тайёрланади.
-Викторина шартларидаги ишларни баҳолаш учун мактаб маъмурияти, фан ўқитувчиси ва фаол ўқувчилар томонидан жюри аъзолари сайланади.
-Викторина якунида тўпланган баллар эълон қилиниб, ғолиб гуруҳ аъзолари ва викторинада фаол иштирок этган ўқувчи ёки талаба мукофотланиши лозим.
Хар қандай синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирнинг самарадорлигига эътибор бериш ва иштирокчилар рағбарлантирилиши лозим. Бу эса информатика фанининг янада оммалашишини билдиради.

Download 32.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling