1-мустакил иш Амирова Гузал-WPS Office

Sana01.01.1970
Hajmi
#131758
Bog'liq
1-мустакил иш Амирова Гузал-WPS Office


0951-гурух талабаси Амирова Гузалнинг таййорлаган иши
Мустакил иш мавзуси:
Фуқаролик жамияти келиб чиқиши, унинг шаклланиш асослари ва ривожланиш жараёнлари.

Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчиларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган[1]. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида,оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган[2].


Европа ва кейинчалик Америка сингари йирик минтақалар миқёсида фуқаролик жамияти тараққиёти уч босқичда амалга ошган бўлиб, ушбу босқичлар алмашиниши даврида давлат ва жамият тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлган, ижтимоий ва сиёсий бўҳтонлар, оммавий ҳаракатлар, синфий тўқнашувлар, ижтимоий мафкураларнинг тубдан ўзгариши рўй берган.
Дастлабки босқичда (тахминан XVI–XVII асрларда), фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари вужудга келган. Уларга саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ҳамда чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи асос бўлиб хизмат қилган. 
Шаҳар ва шаҳар синфларининг кўмаги ёрдамида Ғарбий Европа минтақасида замонавий давлатнинг белгилари (суверенитет, давлат ғазнаси, профессионал бошқарув аппарати ва ҳ.к.)га эга бўлган марказлашган миллий давлатчилик вужудга келган. Ижтимоий мафкурадаги кескин бурилиш, санъат ва маданиятнинг жадаллик билан ривожланиши, буржуа ахлоқининг кенг тарқалиши, фуқаролик жамиятини ижтимоий-сиёсий идеал сифатида талқин этиш ҳам ана шу даврга тўғри келади. Бу даврдаги феодал нотенглик ва имтиёзларга қарши курашувчи мазлум қатламларга ўрта синф мулкдорлар йўлбошчилик қилган. Ўрта асрларнинг иккинчи ярмида Англияда рўй берган саноат инқилобининг бошланишини бир қатор тарихчилар Янги даврнинг ибтидоси сифатида талқин этадилар.
Саноат инқилоби ва шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш тизими фуқаролик жамияти ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Ғарбий Европада ўша пайтларда шаҳар жамоаси аъзоларининг барчаси тенг ҳуқуқлилик асосида судлов ишлари таъминланган, адолатсиз қамоққа олишлар бекор қилинган, сайловларда овоз бериш ҳуқуқи орқали шаҳар бошқарувига сайланиш имконияти, қурол тақиб юриш ҳуқуқи, бир сўз билан айтганда, кўпчилик тадқиқотчилар томонидан фуқаролик ҳуқуқлари, деб аталган барча ҳуқуқлар кафолатланган[3].
Илмий адабиётларда замонавий фуқаролик жамиятининг илдизлари сифатида кўрсатилаётган шароитлар, жумладан саноат ва савдо-сотиқнинг ривожи, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ва чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи[4], кўпгина жиҳатлари ўрта аср жамиятининг акси бўлган шаҳарларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Ғарбий Европада черков ҳукмронлигидан мустақил, марказлашган давлатларнинг шаклланиши ҳам шаҳарларнинг ривожланишига бориб тақалади. Кўпгина мутафаккирлар фуқаролик жамиятини айнан буржуа жамияти сифатида талқин этар экан, шаҳар ва шаҳар маданиятини замонавий жамиятга хос бўлган қадриятларнинг асоси сифатида қарайдилар[5].

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling