Оила модели

Sana01.01.1970
Hajmi
#133564
Bog'liq
Оила модели




МУНДАРИЖА

Кириш


  1. Оилавий бизнесда корпоратив бошқарувнинг моҳияти ва роли............................................................................................................................3-6

  2. Корпоратив бошқарувнинг оилавий моделида бошқарув структураси..............................................................................................................7-30

  3. Оилавий бошқарув механизмлари..................................................31-63

  4. Оилавий бизнесда корпоратив бошқарув муаммолари ва уларни бартараф қилиш йўллари......................................................................................64-73

Хулоса..........................................................................................................74-76
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.........................................................77-80

Кириш

Бизнесларнинг ташкил этилиш йўли фуқаролик жамияти тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир ва ҳар қандай иқтисодиётда мулкчиликнинг ва бизнесни юритишнинг хилма хиллиги ҳам мавжуд ҳақиқатдир. Бу йиллар давомида, биз хоҳлаймизми йўқми, жамият ривожи билан боғлиқ ҳолда шаклланиб, такомиллашиб келган ҳолатдир. Биз бу билан фуқаролик жамияти бошқарувининг ҳозирги шакли демократик бошқарув эканлигига ва аксарият бизнесларда ҳам ушбу бошқарув шакли жорий қилинаётганлиги тенденциясини ва у замон билан ҳамнафас эканлигига урғу бермоқчимиз.


Ҳозирги иқтисодиётларда жамоа мулкига асосланган, ўзаро шерикчиликга асосланган, якка мулкга асосланган, оила эгалигига асосланган ва бошқа турдаги бизнеснинг ташкилий турлари фарқланиб, биз мазкур курс ишида улар ичидан оилавий бизнес, уни бошқариш, корпоратив бошқарувнинг оилавий модели ва унинг хусусиятлари, механизмлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларини ёритиб беришга ва муҳокама қилишга ҳаракат қиламиз.
Оилавий бизнес дунёдаги қадимги ва энг устувор бизнеснинг ташкилий тури ҳисобланади. Кўпчилик мамлакатларда, оилавий бизнес жами бизнесларнинг 70%идан кўпроқ қисмини ташкил этиб, иқтисодий ўсиш ва бандликни таъминлашда асосий рол ўйнайди. Масалан, Испанияда бизнеснинг тахминан 75%и оилалар томонидан эгалик қилинадиган бизнеслардир ва улар мамлакат ялпи миллий маҳсулотининг ўртача 65%ини тақдим этишади1. Шунга ўхшаш, Лотин Америкасида тахминан 60% ялпи миллий маҳсулот оилавий бизнеслар томонидан ишлаб чиқарилади2.Бразилияда ўтказилган сўнгги тадқиқотлардан бирида энг йирик компаниялар рўйхатдаги 200 та компаниянинг 51,5%и оилалар назорати остида эканлиги аниқланганлиги бунинг яққол далилидир3.
Оилавий бизнеслар кичик ва ўрта компаниялардан тортиб, турли соҳалар ва мамлакатларда фаолият юритадиган йирик конгломератларни қамраб олган. Жаҳонда йирик таъсирга эга бўлган империяларни ташкил этган оилалар томонидан ташкил этилган машҳур бизнесларга мисоллар сифатида:

  • Италияда Salvatore Ferragamo, Benetton ва Fiat Group;

  • Францияда L’Oreal, Carrefour Group, LVMH ва Michelin;

  • Жанубий Кореяда Samsung, Hyundai Motor ва LG Group;

  • Германияда BMW ва Siemens;

  • Японияда Kikkoman ва Ito-Yokado;

  • АҚШда Ford Motors Co, Koch Industries, Inc ва Wal-Mart Storesларни келтириш мумкин.

Дунёдаги энг қадимий бизнеслар ҳам айнан оилавий бизнеслар эканлиги ўтказилган сўровномалар натижасида ўз исботини топган. Халқаро оилавий бизнес индекси (Global Family Business Index) томонидан эълон қилинган маълумотга асосан дунёдаги энг қадимий ва муваффақиятли фаолият юритаётган оилавий бизнес 1610 йилда ташкил этилган. Бундан ташқари, “Европа оилавий бизнес барометри 2017”да4 иштирок этган оилавий бизнесларнинг 34%и
50 йилдан ортиқ, 45%и 20-50 йил давомида фаолият юритаётганлиги ҳам фикримизнинг исботидир.
Шунингдек, оилавий бизнеслар бизнеснинг асосчиси даврини ҳисобга олинмаса жуда қисқа ҳаётийлик даврига эгалиги ва учинчи авлоднинг эгалиги давридаги аксарият 95% оилавий бизнеслар фаолиятини давом эттириб кета олмаслиги ҳам фактдир5. Бу кўпинча ўсиб бораётган бизнес ва йирик оиланинг талабларига жавоб берадиган муносиб келгуси авлодларни тайёрлаш амалиётининг ва самарали корпоратив бошқарувнинг мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келади. Оилавий бизнеслар, тўғри бошқарув тузилмасини йўлга қўйиш ва бу соҳада кейинги муносиб авлодларни ўқитиш жараёнларини бошлаш орқали фаолият давомийлигини яхшилашлари мумкин.
Мазкур фикрларни давом эттирган ҳолда, қуйидаги яна бир қанча фактларни келтириб ўтмоқчимиз, чунончи “Оилавий бизнеслар кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг асосий омили ҳисобланади. “Европа оилавий бизнес” томонидан берилган маълумотга асосан, дунёдаги аксарият мамлакатларда,

  • ҳукуматга тааллуқли бўлмаган ЯИМ нинг 60-90%и оилавий бизнеслар томонидан яратилади;

  • улар хусусий сектордаги 50-80% иш ўринлари учун жавобгар;

  • улар барча тадбиркорлик субъектларининг 70-95%ини ташкил қилади;

  • ва тахминан барча бизнес старт-апларнинг 85%и оилаларнинг маблағи ҳисобига бошланади6.

Ҳар йили нашр қилинадиган “Европа оилавий бизнес барометри” номли сўровноманинг 2017 йилги натижаларига7 бағишланган ҳисоботида ҳам оилавий бизнеснинг нафақат Европа иқтисодиёти, балки бутун дунёдаги аҳамияти ва унинг тутган ўрни ҳақида статистик маълумотлар келтирилган (статистик маълумотлар курс ишининг кейинги бўлимларида батафсил келтирилади).
Оилавий бизнесларнинг юқорида келтирилгандек иқтисодиётда тутган ўрнидан келиб чиқиб, ушбу компаниялар учун узоқ муддат давомида ўсиши ва ривожланишига имкон берадиган мустаҳкам бошқарув тузилмаларини яратишга ёрдам бериш муҳим аҳамиятли ҳисобланади.
Шу сабабли, биз мазкур курс ишининг вазифаси сифатида юқорида таъкидланганидек, оилавий бизнесда корпоратив бошқарув, унинг тузилиши, мазкур бошқарув дуч келадиган муаммолар ва ушбу муаммоларни бартараф эта оладиган ва бизнеснинг ҳаётийлигини таъминлашга ёрдам берадиган тузилмалар ва амалиётлар тўғрисида маълумот ва фактларни тақдим этишни мақсад қилиб қўйдик. Мазкур курс иши доирасида оилавий бизнеснинг алоҳида хусусиятлари турли мамлакатларда турли хилда эканлиги нуқтаи назаридан халқаро амалиётлар ўрганилди.
Мазкур курс ишида “оилалар томонидан эгалик қилинадиган бизнес”, “оилавий бизнес”, “оилавий компания”, “оила бошқарувидаги компания”, “компания” тушунчаларидан фойдаланилиши мумкин бўлиб, уларнинг барчаси оилавий бизнес тушунчасига тўғри келади.


  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling