1-topshiriq

Sana01.01.1970
Hajmi
#134648
Bog'liq
1-topshiriq


1-topshiriq


1 – topshiriq. Quyidagi savollarga javob bering.
1. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati?
2. Pedagogik g konfliktologiyaning tuzilmasi?
3. Pedagogik konfliktologiyaning tamoyillari?

Ҳаёт конфликтларга тўла. Инсоннинг жамиятдаги яшаш тарзини турли зиддиятларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Турли низо ва зиддиятлар билан умр давомида, ҳар қандай ёшда, ҳар қандай жойда, ҳар қандай вазиятда тўқнаш келиш мумкин. Конфликтлар уйда, мактабда, кўчада, ўқувчилар орасида, ота-оналар ва фарзандлар, ходим ва унинг раҳбарияти орасида, жамоа аъзолари ўртасида содир бўлиши мумкин. Конфликтлар, одатда, кўп вақт одамлар бирга бўладиган ҳолларда, яъни улар узоқ муддат бир-бирлари билан ва руҳий мулоқотда бўладиган ҳолларда, улар маълум муддат ўзаро бирга бўлишга мажбур бўлган пайтларида кўпроқ содир бўлади.


Ҳеч бир инсон ўзини конфликтлардан доимий муҳофаза қилинганман деб ҳисоблай олмайди. Чунки конфликтлар баъзан қўққисдан, ҳеч кутилмаган ҳолда вужудга келиши ҳамда инсон ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Конфликт ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, ҳеч бир инсон конфликтлардан ўзини “кафолатланганман” деб ишонч билан айта олмайди. Ҳар биримиз болалик даврларимиздан конфликтли вазиятларга тушамиз ва бу ҳолатлардан чиқиб кетиш йўлларини, усулларини қидирамиз. Шу нуқтаи назардан қараганда, конфликт ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Чунки у кўпчилик инсонларнинг кундалик турмуш тарзига оид воқеа ва ҳодисаларни қамраб олади ҳамда конфликт ривожидан ҳар бир инсон, яқин қариндошлар, меҳнат жамоаси ўртасидаги тинч ва тотувликка асосланган осуда ҳаёт тарзи зарар кўриши мумкин.
Улғайганимиз сари конфликтли воқеа, ҳодисалар ўз кучи ва таъсирини ҳам кучайтириб боради. Аммо биз конфликт нималигини биламизми?! Ҳар доим ҳам конфликтли вазиятга тушиб қолганда ўзимизни тўғри тутамизми? Конфликт бизнинг ҳаётимиз учун таҳдид кўрсатадими? Конфликтнинг ўз ички табиати қандай? Конфликтдан қандай қутилиш яъни ундан қандай чиқиб кетиш керак? Зиддият қандай қонуниятлар асосида ривожланади? Низони ривожлантирувчи омилларни олдиндан бартараф этса бўладими? Инсон зиддиятларсиз яшашга ўрганиши мумкинми?! каби саволлар бутун бир вужудимизни қуршаб олади.
Конфликтология, ёки конфликтлар ечими соҳаси янги ривожланиб келаётган ва тараққий этаётган фан соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу боис, конфликтология соҳасининг назарий асослари, унинг миллий хусусиятлари, ижтимоий ўзига хосликлари, конфликтларнинг жамият ҳаёти билан алоқадорлиги, шахслараро конфликтлар, конфликтларнинг ҳуқуқий аспектлари, меҳнат жамоасидаги конфликтлар масалалари кўпчилик тадқиқотчиларни қизиқтиради. Кўриниб турибдики, конфликтологиянинг ўз ички йўналишлари кўп. Конфликтологик кайфият ва хусусиятларни ўрганиш жамиятдаги инқирозларнинг келиб чиқиши ва ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишга кўмак беради. Аммо бу соҳадаги тадқиқотлар унчалик кўп бўлмай, мазкур қўлланмани ёзишда конфликтология асослари бўйича инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги баъзи маълум манбаларга таянилди. АҚШнинг бир неча университетлари қошида конфликт ечимларини ўрганишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқот марказлари фаолият олиб боради. Майамида ташкил этилган “Тинчлик таълими тадқиқотлари маркази”
ана шундай ташкилотлардан ҳисобланади. Россия Фанлар Академияси Социология институти қошида ҳам “Конфликтологик тадқиқотлар маркази” иш олиб боради. Ушбу марказлар асосан конфликтли вазиятларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Конфликт ўзи нима? “Конфликт” атамаси “Низо” тушунчасининг дастлабки эквиваленти саналади. Бу фан ўрганувчи объектлар нималардан иборат? Конфликтларни келиб чиқишини, сабаб ва оқибатларини ўрганувчи фан “Конфликтология” бўлиб, у лотинча “conflictus” – тўқнашув, “lоgiya” – таълимот демакдир. Демак, тўқнашув ҳақида таълим бериш, яъни тўқнашув ҳақидаги фан ҳисобланади. Конфликтнинг ўзаро таъсир субъекти – алоҳида одам, ёки одамлар ва одамлар гуруҳи.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling