14-маъруза мультимедиа алоқа тармокларининг асосий трафик параметрлари


Download 369.5 Kb.
bet1/5
Sana09.11.2023
Hajmi369.5 Kb.
#1760292
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-Маъруза


14-МАЪРУЗА


МУЛЬТИМЕДИА АЛОҚА ТАРМОКЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТРАФИК ПАРАМЕТРЛАРИ


Режа:

  1. Мультимедиали трафик.

  2. Мультимедиали трафикнинг параметрлари.

  3. Ўз-ўзига ўхшаш трафик тўғрисида тушунча.

  4. Мультимедиали трафикларга сифатли хизмат кўрсатиш параметрлари.



11.1. Мультимедиали трафик


Мультимедияли трафик. Мультимедияли трафик деганда инсоннинг сезги органлари қабул қилиб оладиган турли хил ахборотларни ўз ичига олган маълумотларнинг рақамли оқими (одатда товушли ва/ёки видеоахборот) тушунилади. Маълумотларнинг мультимедияли оқимлари узоқлаштирилган интерактив хизматларни тақдим этиш мақсадида телекоммуникация тармоқлари бўйича узатилади. Тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этиладиган мультимедия хизматларининг бугунги кунда энг кўп тарқалганлари видеотелефония, мультимедияли маълумотларни юқори тезликда узатиш ҳисобланади.
Тақдим этиладиган хизматларнинг турига боғлиқ ҳолда мультимедияли трафикнинг икки асосий тури ажратилади:

  1. Фойдаланувчилар ўртасида реал вақт миқёсида ахборотни узатиш учун мультимедияли хизматларни тақдим этадиган реал вақт трафиги.

  2. Замонавий телекоммуникация тармоғининг анъанавий тақсимланган хизматлари билан ташкил этиладиган оддий маълумотлар трафиги, жумладан, электрон почта, файлларни узатиш, виртуал терминал, маълумотлар базасига узоқлаштирилган кириш ва бошқалар.

Реал вақт трафигини қўллаб-қувватловчи хизматларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: IP-телефония, юқори сифатли товуш, видеотелефония, видеоконференц алоқа, масофадан туриб тиббий хизмат кўрсатиш (диагностика, мониторинг, консультация), видеомониторинг, кенг эшиттиришли видео, рақамли телевидение, радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш.
IP-телефония. Мазкур сервис тармоқнинг икки абоненти ўртасидаги товуш трафигини (нутқни) узатади, унда тармоқ трафиги сифатида IP протокол (Internet Protocol) дан фойдаланилади. «IPтелефония» сервисини ташкил этиш учун маҳаллий, корпоратив, глобал тармоқлар, ҳатто Интернет тармоғи фойдаланилиши мумкин. Умумий фойдаланишда қўлланиладиган махсус шлюзлар ёрдамида телефон тармоқлари абонентлари ва маълумотларни узатиш тармоқлари абонентлари ўртасида IP-телефон алоқаси таъминланади.

Download 369.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling