14-мавзу этика фанининг асосий категориялари. Режа


Download 64 Kb.
Sana30.03.2023
Hajmi64 Kb.
#1310436
Bog'liq
Этика - 3

14-мавзу

  • ЭТИКА ФАНИНИНГ АСОСИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИ.

Режа:

  • 1.Этика фанининг узига хослиги.
  • 2.Ахлок категорияларининг асосий мазмуни:
  • а) яхшилик ва ёмонлик;
  • б) фаровонлик;
  • в) адолат;
  • г) бурч;
  • д) кадр-киммат;
  • е) виждон;
  • ж) бахт;
  • з) максад.

Категория - лотин тилидан олинган булиб, “хукм, таъриф” деган маънони билдиради.

Этика фани категориялари кенг ва тор маънода кулланилади. Масалан, кенг маънода “умумийлик”, “эзгулик”, “адолат” тушунчалари тарзида, тор маънода “бурч”, “виждон” каби тушунчалар шаклида аклокий муносабатларни шахснинг ички дунёси оркали акс эттиради.

Яхшилик ижтимоий ходисаларни, шунингдек, ахлокий хатти-харакат, хулк-атвор, тамойил ва коидаларнинг айрим кишилар, жамоатчилик, инсоният нуктаи назаридан ижобий бахолари мажмуини англатади.

Ёмонлик тушунчасида кишиларнинг максади, улар эъзозлайдиган нарсаларга зид келадиган, бахтга эришиш, одамлар орасидаги муносабатларда ижобий узгаришлар карор топишига халал берадиган карашлар хамда тасаввурлар ифодаланади.

Фаровонлик — нарса ходисаларнинг ахлокий жихатларини белгилашда ишлатиладиган умумий тушунчадир. Фаровонлик тугрисидаги тушунча кишиларнинг ташки оламга амалий муносабати жараёнида шаклланади. Табиий ва ижтимоий ходисалар фаровонлик учун замин яратади, чунки улар инсоният эхтиёжларини кондиради, шунингдек, ижтимоий тараккиётга хизмат килади.

Адолатнинг ахлокий мазмуни кишилар уртасидаги шахсий, оилавий, турмуш муносабатларида тенглик тамойилига риоя килиш булиб, у шахснинг хатти-харакатига жамоатчилик томонидан бериладиган бахони ифодалайди.

Бурч кишининг уз мажбуриятларини адо этиши, ахлок нормаларига мувофик шахснинг жамият, кишилар ва узига булган муносабатини англатади.

Кадр-киммат инсоннинг уз инсоний хукуклари, уз маънавий киммати ва узининг хурмат килинишини англашни билдирувчи, яъни инсонни инсон қиладиган, унга инсонийлик бахш этувчи кадр-киммат, шахс билан жамият уртасидаги муносабатларни тартибга солиб турувчи ва кишилар хатти-харакатларига таъсир курсатувчи воситадир.

Виждон - инсонни уз хулкини муайян ахлок нормалари нуктаи назаридан туриб яхшилаб бахолаши ва назорат килиш, уз хатти-харакатларини ва шу хатти-харакатларга боглик булган хис-туйгуларни узи тахлил килишидир.

Бахт-бу инсоннинг уз ижодий кучларининг тулиб тошиши, уларнинг ижтимоий ва шахсий максадларда қулланишидан юксак даражада маънавий коникиш ва бу туйгуни англаб етишидир.

Максад инсон онгида объектив дунёнинг, унинг ривожланиши тенденциялари ва конуниятларининг инъикосидир. Максад объектив вокеликнинг инсон амалий фаолияти натижасида унинг моддий ва маънавий эхтиёжларини кондирувчи ва интилишларини йуналтирувчи образидир. Максад инсон хаётини харакатга келтирувчи кучдир.


Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling