Мавзу. Ташқи самара ва ижтимоий фаровонлик режа: Ташқи самаралар: мазмуни ва турлари


Download 0.63 Mb.
bet1/12
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1624110
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
12 Мавзу Ташқи самара ва ижтимоий фаровонлик

  • Мавзу. ТАШҚИ САМАРА ва ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИК
  • РЕЖА:
  • Ташқи самаралар: мазмуни ва турлари.
  • Салбий ташқи самараларнинг ижтимоий фаровонликка таъсири.
  • Ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати.
  • Ташқи самара ва мулк ҳуқуқи.
  • 1. Ташқи самаралар: мазмуни ва турлари
  • Бу мавзуда биз ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларида вужудга келадиган, аммо бозор нархларига бевосита эмас, балки билвосита таъсир кўрсатадиган ташқи самаралар (экстерналилар) тўғрисида фикр юритамиз. Ташқи самаралар худди ижтимоий неъматлар сингари бозорнинг ожизлиги туфайли юзага келадиган ва давлатнинг бевосита аралашувини келтириб чиқарадиган сабаблардан бири саналади.
  • Масалан, фирмаларга дарё, кўл ёки денгизга қанча ҳажмдаги чиқиндиларни (зарарли моддаларни) ташлашга рухсат бериш мақсадга мувофиқ? Умуман бунга рухсат бериш қанчалик тўғри? Завод ва фабрикалар ёки автомобилларнинг ҳавога заҳарли тутун чиқаришига қўйиладиган талаблар қандай бўлиши керак? Бу хилдаги ташқи самараларни давлат қандай механизм ва меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солиши лозим?
  • Ташқи самаралар юзага келганда улар ҳар доим ҳам товарнинг нархида ўз аксини топавермайди. Шу сабабли баъзан ташқи самаралар таъсирида жамият ёки алоҳида субъектлар бундан ёки ютуққа эга бўлади (ижобий ташқи самара бўлганда) ёки ютқазади (салбий ташқи самара бўлганда).
  • Ташқи самаралар ёки экстeрналилар (externalities)- бoзoрдаги oлди-сoттидан oлинадиган, лeкин нарxда ўз ифoдасини тoпмаган xаражат ёки ютуқдир. Улар муайян oпeрацияда қатнашадиган бoзoр субектлари билан бир қатoрда учинчи тoмoн билан бoғлиқ бўлгани учун ҳам “ташқи” дeб қабул қилинади. Ушбу xаражатлар ёки ютуқлар (фoйда) тoварлар ва xизматларни ишлаб чиқаришда ҳам, истеъмол қилишда ҳам юзага кeлиши мумкин.
  • Ташқи самара мусбат (ижoбий) ва манфий (салбий) самараларга бўлинади. Агар бир томоннинг ҳатти-ҳаракатлари иккинчи бир томон учун қўшимча харажатлар қилишга ёки зиён кўришга олиб келса уни
    Download 0.63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling