14-mavzu. Zamonaviy navigatsiya tizimlari


Download 265.22 Kb.
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi265.22 Kb.
#1453927
  1   2   3   4
Bog'liq
14-mavzu (1)


14-mavzu. Zamonaviy navigatsiya tizimlari

Индикатор – бу РЛСни охирги қурилмаси бўлиб, унинг ёрдамида, радиолокацион сигналлардаги информацияни қайта ишлаб, ўзининг экранида намойиш этади.


Индикаторларнинг чиқиш қурилмалари сифатида, кўрсаткичли приборлар, ёруғлик приборлари ва акустик индикация приборлар, электрон нурли трубкалар, ҳисоблаб қарор чиқарувчи қурилмалар (узлукли ва дискрет ҳолда амалга оширувчи), синхрон –кузатувчи тизимлар ва бошқалар қўлланилади.
Индикаторлар ёрдамида, келаётган (объектдан қайтган) сигналларни кузатиш, объектларни координаталарини аниқлаш, қабул қилинган сигналларни қайта ишлаш ва индикатор экранида намойиш этиш амаллари бажарилади.
Юқорида келтирилган индикаторларнинг электрон –нурли трубка асосида яратилган индикаторлар катта эҳтиёж билан қўлланиладилар, чунки улар ёрдамида харакатдаги объектларни кузатиш, объектларни координаталарини ва радиал тезликларини ўлчаш мумкин.
Индикаторда ишлатиладиган развёрткалар. Развёртка деб, ЭНТ экранида траектория бўйича характерланувчи ёруғ берувчи доғга айтилади.
ЭНТ ёрдамида объектни координатолари, экрандаги белгиларни жойлашувига қараб аниқланади.
Масофани развёрткаси, сигнал нурланиши билан биргаликда, синхрон равишда амалга ошади.
Қайтган хар бир кейинги импульсдан ҳосил бўлган доғни ёруғлиги аста секин ёрқинлашиб боради. ЭНТдаги люминофор қатламини тўйиниши, тўпланган энергияга боғлиқ булади.
Энг кўп тарқалган развёртка турлари бу- чизиқли, халқали, радиал –доиравий ва растрли.
Чизиқли развёртка. Агар ёритилган доғ ЭНТ экранида тўғри чизиқ бўйлаб (диаметр бўйича) силжиса бундай развёртка чизиқли бўлади.
Ёритилган доғ экранда бошланғич нуқтадан бошлаб, чапдан ўнгга харакатланиши тўғри йўл, ўнг томондаги нуқта чегарасидан орқага қайтиши тескари йўл развёрткаси хисобланади.
Тўғри йўлни ўлчаш вақти, тескари йўлни ўлчаш вақтидан бир неча маротаба кўпроқдир. Чизиқли развёрткани, масофа индикаторларида қўллайдилар. Чизиқли развёрткани хосил қилишда, ЭНТ ги горизонтал оғдирувчи пластиналарга аррасимон шаклдаги кучланиш берилади. Узатгичда импульслар нурлантириш вақти бошланганида синхронизация импульслари, развёртка генераторини ишга туширади.

а) б)
7.2. Расм. Индикатор экранидаги тасвирни куриниши.


Узатилган импульс, объектгача тарқалиши ва ундан орқага қайтиш даврида, развёртка кучланиши чизиқли қонуният бўйича ошади ва ёритилган доғ экранда чапдан ўнга қараб доимий тезликда силжийди. Доғни ўзи, вақт ўқи вазифасини ўтаб , у объектгача бўлган масофани ташкил этади. Қайтган сигналлар, вертикал оғдирувчи пластиналарга берилади ва улар экранда вертикал чизиқлар кўринишида акс эттирилади.
Антенна узаткичи орқали узатиладиган энергиянинг бир қисми , қабул қилгич кириши орқали сўрилади ва бунинг натижасида экранда развёртка чизиғини бошида узатилган импульс жойлашиб кўринади 1 (7.2.а расм), ундан кейин предметлардан хосил бўлган импульслар ёритилади ва объектдан қайтган импульслар жойлашиб ёритилади.
Индикатор қурилмасининг киришига қабул қилгич чиқишидан хосил бўлган сигнал билан биргаликда шовқинлар хам таъсир килади. Шовқинга эга сигналлар хар хил вақтларда хаотик равишда хосил бўладилар. Шовқин сигналлар развёртка чизиғи ёнида хар хил нуқталарда жойлашадилар.
Ушбу индикатор, объектни бурчакли координаталари ўлчаш имконини бермайди.
Қайтган импульсни, қайтиши моментида, антеннани жойлашув холатига қараб объектни бурчакли координаталари аниқланади.
Халқали развёртка. Развёртка халқали дейилади, агар ёритилган доғ экраннинг айланаси бўйича силжиса (7.2. б расм).
Бундай развёрткани амалга оширишда вертикал ва горизонтал оғдирувчи пластиналарга бир вақтнинг ўзида 2та синусоидал кучланишлар берилади. Уларнинг амплитуда ва частоталари бир хил бўлиб, улар орасидаги фазалар фарқи 900 ташкил этади.
Қайтган сигнал, экраннинг марказидаги найчага, махсус электродг оркали 4 кавшарланади.
Развёрткадаги, хамма импульслар радиал кўринишдаги чизиклар шаклида кўринади 3. Кайтган импульсгача бўлган оралиқ, доиравий шкала ёрдамида аниқланади.
Ушбу турдаги развёртканинг, чизиқли развёрткалардан устунлиги қуидагилардан иборат: развёртка чизиғини узунлиги катта; тескари йўлни кўринмаслиги яъни ёритилган доғ айлана бўйича силжийди.
Развёртка чизиғини узунлиги ошиши билан ҳисоб аниқлиги ошади. Камчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин: халқали развёртка, генератори занжирида жойлашган фаза сургични иш фаолиятига паразит сиғимни таъсири бўлиб оғдирувчи пластинкаларга берилаётган кучланишни фазаси 900 фарқ қилиб, халқали развёртка эллипс развёрткага айланиб қолади.
Баъзи бошқа масофа индикаторларда, спирал кўринишдаги развёрткалар ишлатилиб, унда экран бўйлаб нур қатор спирал ўрамлари кўринишида намаён бўлади.

7.3 Расм. Радиал –доиравий развёрткани куриниши.


Бунда развёртка чизиғи, узунликни ташкил этиб, масофани йирик масштабини ташкил этади.

Download 265.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling