amalij fanlarni oqitishda fojdalaniladigan ilgor pedagogik texnologiya turlari va shakllari

Sana01.01.1970
Hajmi
#145552
Bog'liq
amalij fanlarni oqitishda fojdalaniladigan ilgor pedagogik texnologiya turlari va shakllari


Бухоро Банк коллежи
Тиллар” кафедраси


АМАЛИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
(Маърузалар туплами)


Тузувчи: Ибрагимова Г. Р.


Урганч-2012 йил
Ушбу услубий қўлланмада амалий фанларни илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш бўйича фойдали маълумотлар келтирилган.
Услубий қўлланма умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва малака ошириш институтларининг амалий фан ўқитувчилари учун интерфаол услублар ва педагогик технологияларни қўллашда амалий жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин.
Тузувчи: “Жисмоний тарбия ва амалий фанлар таълими”
кафедраси ўқитувчиси Ш.М.Кенжаев

Тақризчилар: “Педагогика, психология, менежмент, мактабгача ва


бошлангич таълим” кафедраси
катта ўқитувчиси И.Рахимова
УрДУ Педагогика факультети декани
п.ф.н А.Худайберганов

Кафедранинг 2012 йил 29 ноябрдаги № 9- сонли йиғилишида муҳокама этилди ва нашрга тавсия этилди.


Хоразм ВПКҚТМОИнинг илмий кенгаши йиғилишида тасдиқланди ва 2012 йил 28 декабрдаги № 4 - сонли баённомаси билан чоп қилишга рухсат берилди.
© Ш.М.Кенжаев
© ХВПКҚТМОИ, 2012 й.


Мундарижа

1. Кириш..................................................................................................................................4-бет


2. Таълимни технологиялаштириш соҳасидаги асосий тоифа ва
тушунчалар..........................................................................................................................5-бет
3. Амалий фанларни ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган илғор педагогик
технологияларни танлаш босқичлари...............................................................................7-бет
4. Таълим усулларини таснифлаш.........................................................................................9-бет
5. Амалий фанларда қўллаш мумкин бўлган интерфаол методлар.
Тайёр ўзлаштирувчилик ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга билимларни
1 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар.............................………............10-бет
6. Эсда қолганларни тасвирловчи ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга
билим ва кўникмаларни 2 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар...........13-бет
7. Муҳокама қилувчи, қисман-изланувчилик ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга
билим ва кўникмаларни 3 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар.............. 14-бет
8. Мустақил изланувчилик фаолияти ҳамда 4 - даражада билимларни
ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар............................................................................ 23-бет
9. 5-синф. “Металларнинг турмушда ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, тузилиши, турлари, соҳалари. Mеталларинг ташқи кўриниши ва ўзига хос белгилари” мавзусида 1-соатлик дарс ишланмаси ............................................................................................................................................... 29-бет
10. 5-синф. “Ерга ишлов беришиш қуроллари ва машиналари” мавзусида 1-соатлик дарс ишланмаси ........................................................................................................................... 32-бет
6. Хулоса ...............................................................................................................................33-бет
7. Фойлаланилган адабиётлар .............................................................................................34-бет

Кириш

ЮНЕСКО томонидан тан олинган педагогик технология оқими 30-йилларда АҚШда пайдо бўлди ва 70-80 йилларда барча ривожланган малакатларни қамраб олди.


Таълим назарияси ва амалиётида ўқув жараёнига технологик хусусиятни бериш учун 50-йилларда биринчи уринишлар қилиб кўрилган. Улар ўз ифодасини анъанавий ўқитиш учун мўлжалланган мажмуали техник воситаларни яратилишида намоён бўлади.
Ҳозирги вақтда педагогик технология “таълим беришнинг техник воситалари ёки компьютердан фойдаланиш соҳасидаги тадқиқотлардек қаралмай, балки бу таълимий самарадорликни оширувчи омилларни таҳлил қилиш йўли орқали, йўл ва материалларни тузиш ҳамда қўллаш орқали, шунингдек қўлланилаётган усулларни баҳолаш орқали таълим жараёни принципларини аниқлаш ва энг мақбул йўлларини ишлаб чиқиш мақсадидаги тадқиқотдир” (Международный ежегодник по технологии образования и обучения, 1978/79. Лондон; Нью-Йорк, 1978).
Албатта сиз танишишингиз зарур бўлган қоидалар, шу заҳоти сизга тушунтириш бермайди, фақат кўзланаётган мақбул ва самарали натижага эришиш учун нима иш қилиш зарурлигини кўрсатади.
Ҳар бир йўл ва восита ўқитувчи томонидан, у интилаётган, якуний натижага эришишга кўринарли қўшган ҳиссаси томони билан баҳоланиши зарур.
Гап шундаки қоидалар одатда, формула эмас, бошқарув хусусиятга эга бўлади, модомики уларни қўллаш мумкин бўлган, таълим жараёни шароитида айрим ноаниқликлар бор. Бундан ташқари, аввалда шу нарсани ўқув вазиятида қўллаб, муваффақиятга эришган ўқитувчи-амалиётчи ёки ҳаммага маълум бўлган таълим бериш технологясининг муаллифида, шуни қоидасиз умумлаштиришдаги хатоликлар тарқалган. Моҳият шундаки, барча турли-туманликдан мавжуд шароитда ва ўқув режасида берилган вақтда кўзланаётган натижага эришишни кафолатли таъминлайдиган, сўнгра эса ундан шу шароит учун мос келадиган, таълим бериш технологиясининг - ягона мажмуини лойиҳалаштириш мумкин бўладиган, ахборот, мулоқот ва бошқарувнинг шундай йўл ва воситаларини баҳолаши, фарқлаши ва танлашни уддалаши муҳим.
Машҳур маркетолог Дж. O.Шонессининг «...китоблар ҳеч қачон тажриба ўрнини боса олмайди деган фикрига қўшилиш мумкин. Маҳоратли ошпаз ошпазлик тўғрисида китоб ёзиши мумкин, уни тайёрлаш йўлига амал қилиб, худди шундай чиқишини кутмаслик керак, чунки унинг маҳорати билан таққослаб бўлмайди - берилган қоидани ишлатиб муҳим кўникма ва малакалар эга бўлиш мумкин эмас, улар фақат амалиётда эгалланади ва “Қўлланиладиган донишмандлик” деб аталувчи амалиётли донишмандлик билан мустаҳкамланади, яъни вазият билан мувофиқликдаги донишимандлик» (Дж. O’Шонесси, 2000).
Ушбу услубий қўлланма билан танишганингиздан сўнг шу заҳоти умидсизликка тушманг, сиз шу заҳоти таълим бериш технологиясини лойиҳалаштира олмайсиз. Шуни эсда сақланки: қўлланиладиган донишмандлик китоб бўйича формуларни ўрганишда эмас, балки ҳақиқий ишни бажарганда ҳосил бўлади (Дж. O.Шонесси, 2000).
Ўзбекистон Республикаси демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан бораётган бир пайтда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ва ҳаракатга келтирувчи кучи хар томонлама ривожланган баркамол инсонни тарбиялашдан иборат.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling