Автомобилларни сотишга тайёрлаш ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш режа


Download 327.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi327.82 Kb.
#1408960
  1   2   3   4
Bog'liq
8.7 (1)



АВТОМОБИЛЛАР ТЕХНИК СЕРВИСИ 

АВТОМОБИЛЛАРНИ СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА КАФОЛАТЛИ ТЕХНИК 
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Режа. 
1. 
Автомобилларни сотишга тайёрлаш ишлари 
2. 
Автомобилларга кафолатли техник хизмат кўрсатиш тизими 
3. 
Сотув олди хизмати тугрисида тушунча. 
4. 
Сотув олди хизматида бажарилган ишлар, уларни бажаришни ташкил 
этиш. 
5. 
Автомобилларни сотиш, сотиб олиш ва реклама қилиш. 
Таянч иборалар;Автомобилларни сотишга тайёорлаш. Автосавдо жойлари. 
Автомобилларни сотиш олди техник хизматидан ўтказиш. Автомобилларга кафолатли 
техник хизмат кўрсатиш. Автомобилнинг «Сервис дафтарчаси». Диллерларининг 
кафолатли техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлар 
1.Автомобилларни сотишга тайёрлаш ишлари 
Автомобилларга сервис хизмати кўрсатувчи кўпгина корхоналарнинг тижорий
ишларига автомобиллар, уларга эҳтиёт қисмлар ва автоматериаллар билан савдо қилиш ҳам 
киради. Айниқса бу ишлар диллер сервис стансияларининг биринчи вазифаси ҳисобланади. 
Автосавдо жойлари – автосалонлар, эҳтиёт қисмлар сотиш дўконлари 
корхоналарнинг киравериш қисмидаги энг нуфузли жойида жойлаштирилади. Уларни 
харидорлар дидига мос тушишига, замонавий, қулай ва шинам бўлишига ва жиҳозлашга 
катта аҳамият берилади, чунки сотиладиган автомобилларни харидорларга намойиш этиш 
ва реклама қилиш санъати тижорий ишларнинг муҳим таркибий қисмидир. 
Автомобил сотишнинг муҳим шартларидан бири уни сотиш олди техник хизматидан 
ўтказишдир. Бу хизмат «Автомобилларни сотиш олдидан тайёрлаш қоидалари» махсус 
ҳужжати асосида бажарилади ва харидорларга ҳар томонлама бут, техник жиҳатдан соз ва 
ишлатишга тайёр янги автомобилни этказиб беришни кўзда тутади. 
Сотиш олди техник хизмати уч турдаги ишларни ўз ичига олади. 

бажарилиши шарт, зарурий ишлар; 

талаб этилган ҳоллардагина бажариладиган ишлар; 

буюртмачи мижоз талабига биноан бажариладиган ишлар. 
Биринчи турдаги ишларга автомобилнинг ташқи кўринишини кўздан кечириш, ойна, 
декоратив деталларини ҳимоя мойларидан тозалаш, кузовни ювиш, тозалаш, автомобил 
бутлиги ва ҳужжатларини текшириш, зарур ҳолларда бутлаш, эшик, капот ва ойналарни 
очиш ва ёпиш механизмларини текшириб кўриш, моторни ёндириб унинг энгил ўт олишини 
ва турли тартиботларда барқарор ва соз ишлашини текшириш, олдинги ўриндиқлар 
силжиши ва уларнинг орқа суянчиқлари механизмлари ишлашларини текшириш
моторнинг совутиш тизимидаги ва барча агрегатларидаги мой сатҳи, тормоз тизимининг 
жипслиги ва ундаги суюқликнинг сатҳини текшириш, приборлар панелидаги барча ўлчов-
назорат асбоблари, чироқлар ва барча сигнал бериш асбоблари ишлашини текшириш
шиналарда ҳаво босимини ўлчаш ва ҳ.к.лар киради. 


АВТОМОБИЛЛАР ТЕХНИК СЕРВИСИ 

Иккинчи турдаги ишларга юқорида кўрсатиб ўтилган барча агрегатлар, механизмлар 
ва тизимларда носозликлар, нуқсонлар кузатилган ҳолда уларни бартараф этиш, бунинг 
иложи бўлмаган ҳолда уни янгисига алмаштириш, созлаш, ростлаш, мойлаш ва ҳ.к.лар 
киради. 
Учинчи турдаги ишлар буюртма бўлиб, улар харидор-мижоз томонидан талаб 
этилиши мумкин бўлган - қўшимча ускуналар ўрнатиш, масалан, туманга қарши чироқлар, 
олиб қочишга қарши қулфлар, олдинги ва орқа қанотлар кетига сачрашдан ҳимоячилар 
(бризговиклар), қўшимча кўзгулар билан жиҳозлаш ва ҳ.к. кабилардир. Учинчи турдаги 
ишлар мижоз томонидан ҳисоб-китоб қилиниб тўланади. 
Биринчи ва иккинчи турдаги ишларнинг умумий ҳажми 0,8…1,0 ишчи-соат 
ҳисобида белгиланиши мумкин ва сотувчи ҳисобидан бажарилади. 
Сотиш олди техник хизматини бажариш учун алоҳида махсус ишчи пости 
ажратилиши ёки уни кафолатли техник хизмат кўрсатиш постларида бажариш мумкин. 

Download 327.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling