15-маъруза Транспорт воситалари тортиш сифатларини техник диагностикалаш воситалари режа: Тортиш сифатларини диагностикалаш усуллари Тортиш стендларининг таснифи Экологик меъёрлар Трансмиссияни диагностикалаш


Download 0.99 Mb.
bet1/3
Sana15.07.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1660407
  1   2   3
Bog'liq
16-МАЪРУЗА

15-маъруза Транспорт воситалари тортиш сифатларини техник диагностикалаш воситалари режа: 1. Тортиш сифатларини диагностикалаш усуллари 2. Тортиш стендларининг таснифи 3. Экологик меъёрлар 4. Трансмиссияни диагностикалаш

Тортиш сифатларини диагностикалаш усуллари Бажарилаётган операциялар ҳажми ва мақсадлари бўйича тортиш сифатларини диагностикалаш комплекс ва элементар равишда стендларда амалга оширилади (48-расм). Комплекс диагностикалашнинг мақсади - транспорт воситасининг эксплуатацион самарадорлиги ва ҳаракат хавфсизлигини белгилайдиган асосий ишчи параметрларни ўлчашдир. Элементар диагностикалашнинг мақсади - транспорт воситаси агрегат, механизм ва тизимларининг техник ҳолатини баҳолашдир.

б) Юриш хусусияти параметри: Рб - етакланувчи ғилдираклардаги ён кучлар. Бу параметр КИ - 4872 стенди ёрдамида аниқланади. КИ-8945 да эса ўқига 1000 кг дан ошмаган юклама тушадиган транспорт воситалари параметри аниқланади. Параметрлар икки гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳ параметрлари (Рк, Vа, tр, Sр, Q ва ҳ.к.) умумий диагностика параметрлари ҳисобланади; иккинчи гуруҳ параметрлари эса элементлар бўйича ўтказиладиган диагностикага мўлжалланган бўлиб, транспорт воситасининг қуввати ва ёнилғи иқтисодиёти кўп жиҳатдан уларга боғлиқ. Бу гуруҳ таркибига двигател кириш трактидаги ҳавонинг сийракланиши ‑ Р, трансмиссия механизмларининг қаршилиги - Мт ёки эркин йўл - Sв, СО миқдори, тирсакли валнинг салт юришлардаги бир маромда айланиши, пўкакли камерадаги ёнилғининг сатҳи, ўт олдиришнинг ўрнатилиш бурчаги, узгич-улагич контактларининг туташ ҳолати бурчаги, ўт олдириш тизими I ва II занжирларидаги кучланиш параметрлари (дизеллар учун – босим ва двигател цилиндрларига ёнилғи етказиб бериш параметрлари) ва ҳ. к. лар киради.

Тортиш стендларининг таснифи Динамометрик стендлар транспорт воситаларининг характерли тезлик ва юклама режимларини тақлид (имитация) қилади, асосий параметрларни ўлчайди ҳамда агрегат ва тизимларнинг техник ҳолатини аниқлайди. Юклаш усули бўйича стендлар иккига бўлинади: - куч стендлари: улар юклама мосламаси билан жиҳозланган ва доимий тест режимида ишлашга мўлжалланган. - инерция стендлари: улар маховик массалари билан жиҳозланган ва тезлаб кетиш тест режимида ишлашга мўлжалланган. Куч стендларида ғилдираклардаги тортиш кучи, уларнинг айланиш тезлиги, трансмиссия қаршилиги ва ёнилғи сарфини тўғри узатмада, берилган барқарор юклама ва тезлик режимларида, максимал буралиш моменти ва двигателнинг максимал қуввати режимларида ўлчанади (49-расм).


Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling