Ҳ У К М Махмудов 168м 98283

Sana01.01.1970
Hajmi
#152476
Bog'liq
Ҳ У К М Махмудов 168м 98283




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ У К М

2017 йил ноябрь ойининг 10 кунида, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Қибрай туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Х.Халиковнинг раислигида, халқ маслаҳатчилари Н.Кадирова ва К.Ташпулатовадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Мирзахмедовнинг котиблиги, тарафлардан давлат айбловчиси Қибрай туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Узаков ва (судланувчининг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилувчи) адвокатлар М.Холматова ҳамда А.Хожиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 2-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган:


1989 йил 4 августда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти Қибрай тумани Ғофур Ғулом МФЙ Кўркам кўчаси 19-уйда яшовчи, иш бўйича 15.06.2017 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосасини олган Махмудов Ровшан Абдухалимович (Maxmudov Rovshan Abduxalimovich)га
оид 1-418/17-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига ҳуқуқий баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, тарафларнинг музокарасини, ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, суд ҳайъати қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И:


Судланувчи Махмудов Ровшан Абдухалимович 2014 йилнинг март ойларида фуқаро Зайнидинов Фахриддин Сайпидинович ва унинг турмуш ўртоғи Режаметова Фотима Туганбаевна билан танишиб, улар билан қўшни сифатида яқин мулоқотга бўлиб, ишончларига кириб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Ф.Режаметованинг халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган актриса эканлигини билган ҳолда, унга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида ишлаган Ахмедов Баходир Мажидовични гўёки ўзининг қариндоши, яъни амакиси эканлигини маълум қилиб, у билан муносабати яхши эканлигини ва Б.Ахмедов унга турли соҳаларда ёрдам бериб келишини билдириб ишончига кириб, 2015 йилнинг апрель ойларида Ф.Режаметовани уйига келиб, унга Ўзбекистонни истеъдодли ёшларини гранд асосида Америка қўшма штатларига ўқишга юборилаётганлигини маълум қилиб, қизи Жамолхонова Фарангизхоним Фаррух қизини амакиси Б.Ахмедов кўмагида ушбу ўқишга юбориши мумкинлигини айтиб, виза, йўл харажати, Америка қўшма штатларида ўқиш ва яшаш харажатлари учун жами 8.000 АҚШ доллари бўлишини билдириб, 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини сўмга ҳисоблаб, Ф.Режаметовадан дастлаб 2015 йилнинг 19 май куни 20.000.000 сўм, кейин Р.Махмудов пулнинг қолган қисмини ҳам бериш кераклигини, акс ҳолда Ф.Жамолхонова ўқишдан қолиб кетиши мумкинлигини маълум қилгач, 2015 йил 14 июль куни яна 30.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ишончли бўлиши учун “Ғофур Ғулом” маҳалла қўмитасига бориб, Р.Махмудов гўёки Ф.Режаметовадан қарзга пул олганлиги тўғрисида маҳалла раиси иштирокида ўзаро тузилган қарз шартномасини имзолаб, берган ваъдасини амалга оширишга ҳам ҳаракат қилмасдан, фирибгарлик йўли билан Ф.Режаметовадан олган жами 50.000.000 сўм пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарф қилиб, қайтариб бераман деб турли баҳоналар билан алдаб келган.


Бундан ташқари, 2015 йилнинг июнь ойида судланувчи Махмудов Ровшан Абдухалимович ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадади, унинг олдига (суднинг ҳукми билан судланган) Искандаров Мухриддин Сайфиддин ўғли келиб, танишлари бўлса Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтига ўзини таниши (суднинг ҳукми билан судланган) Хайдаров Санақул Турақуловичнинг ўғли (суднинг ҳукми билан судланган) Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлини ўқишга қирғазиб қўйишга ёрдам беришини, буни эвазига Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғли пора сифатида 3.000 АҚШ доллари беришини маълум қилганида, Р.Махмудов ўзганинг мулкининг фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, М.Искандаровга ўзини гўёки давлат тест маркази ходими эканлигини билдириб, унга Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлини Тошкент давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга пул эвазига киритиб қўйишини ваъда қилганидан сўнг, М.Искандаров 2015 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани, 11-мавзе, “Шухрат” чорраҳасида бўла туриб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзининг танишлари Хайдаров Санақул Турақулович ва Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлига ўзини таниши орқали 4.000 АҚШ доллари эвазига ўқишга миқдоридаги пулларни пора, тариқасида олдиндан беришлари кераклиги тўғрисида айтиб уларнинг ишончига кириб, С.Т.Хайдаровнинг рухсати билан О.С.Тўрақуловдан 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларнинг 1.000 АҚШ долларини ўзига олиб қолиб, шу куннинг ўзида Учтепа тумани 11-мавзе “Наполеон” номли кафеда Р.А.Махмудовга 3.000 АҚШ долларини О.С.Тўрақуловни ўқишга қирғазиб қўйиши учун тилхат орқали бериб юборган, Р.Махмудов ўз навбатида фирибгарлик йўли билан қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган давлат курси (1 АҚШ доллари 2015 йил 29 июнь куни 2550 сўм 85 тийинни ташкил қилган) бўйича 10.203.400 сўмга тенг бўлган 3.000 АҚШ долларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Махмудов Ровшан Абдухалимович унга нисбатан эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам Фотима Режаметова оила аъзолари билан 2014 йилда уларнинг маҳалласига кўчиб келишган вақтдан бери у улар билан танишганлиги, шундан сўнг 2015 йилнинг май ойларида у таниши Махамаджондан “Нексия” русумли автомашина сотиб олиб, акасининг номига расмийлаштириб олганлиги, машинани расмийлаштиришдан олдин у эгасига 500 АҚШ доллари миқдорида пул гаров сифатида берганлиги, кейин бошқа пули бўлмаганлиги сабабли у Режаметова Фотиманинг уйларига бориб, улардан 20.000.000 сўм миқдорида қарзга пул сўраганлиги, у уларга яқин бўлиб қолганлиги сабабли Фотима опа унга қарзга пул беришга рози бўлганлиги, шунда Фотима опа унга пулни “Малика” савдо мажмуаси ёнида жойлашган “Корзинка” супермаркетида кийим-кечакларнинг олди-сотдиси билан шуғулланадиган Рустам исмли танишидан олиб беришларини айтганлиги, орадан тахминан 3-4 кун ўтганидан сўнг 2015 йилнинг 19 май куни у Фотима опа билан ўша Рустам исмли таниши ишлайдиган жойга уларнинг “Нексия” автомашинасида борганлиги, кейин Фотима опа билан Рустамнинг олдиларига кириб 4.000 АҚШ доллари миқдорида пул олиб чиққанлиги, сўнг ушбу пул маблағини унга беришдан олдин нотариал тартибида қарз шартномасини тузиш мақсадида, улар Учтепа туманида жойлашган давлат нотариал идорасига бориб, у ерда нотариус гаровсиз қарз шартномаси расмийлаштирилмаслигини, бундай шартномани маҳалла фуқаролар йиғинига бориб расмийлаштириш мумкинлигини айтишганлиги ва қандай ёзилиш кераклигини тушунтириб беришганлиги, шундан сўнг улар Қибрайга туманига қайтиб келганлиги ва ўзлари яшайдиган “Ғофур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, маҳалла раиси Назиров Алишер ака, Зайнидинов Фахриддин ака, уларнинг укалари Жамол ва турмуш ўртоқлари Мухаббатнинг гувоҳлигида қарз шартномаси расмийлаштирганлиги, олган пулларини у 3 ойда қайтариш шарти билан олганлиги, орадан маълум вақт ўтиб 2015 йилнинг июль ойида у тадбиркорлик билан шуғулланиш учун Фотима опадан яна қарзга 30.000.000 сўм миқдорида қарз сўраганлиги, шунда 2015 йилнинг 14 июль куни у Фотима опанинг уйларига борганида, Фотима опа ўзлари Тошкент шаҳридаги танишини олдига пул олиб келиш учун кетганлиги, Фахриддин ака компьютерда яна 2015 йил 14 июль санаси билан қарз шартномасини чиқариб, унга Фотима опа келмасларидан олдин ушбу шартномага имзо қўйдириб бўлганлиги, кейин орадан маълум вақт ўтганидан сўнг Фотима опа пулни олишнинг имкони бўлмаганлигини, таниши унга бошқа пул бера олмаслигини хабар қилганлиги, шундан сўнг у улардан бошқа пул сўрамаганлиги, у имзо чекиб берган қарз шартномаси эса уларда қолиб кетганлиги, шу билан у ўзининг ишлари билан машғул бўлиб юрганлиги, 2015 йилнинг сентябрь ойларида Фотима опа унга олган қарзини эслатганлиги, кейин шу йилнинг декабрь ойларида талаб қилишни бошлаганлиги, у имконияти бўлмаганлиги туфайли Фотима опадан олган 20.000.000 сўм пулларни қайтариб бера олмаганлиги, шундан кейин 2015 йилнинг декабрь ойларида Фотима опа унга шу йилнинг сентябрь ойида “халқ артисти” унвонини олиши керак бўлганлигини, лекин беришмаганлигини, ўша вақтдаги Ўзбекистон Республикаси Спорт ва маданият ишлари вазири лавозимида ишлаган Ахмедов Баходир Мажидович деган одамга нисбатан адовати борлигини, шу одамдан у орқали аламини олмоқчи эканлигини, унга ўша одамни амакиси деб айтиб, олган 20.000.000 сўм пулларига яна 30.000.000 сўм қўшиб пулларни қизи Фарангизхонни АҚШга ўқишга жўнатиш учун айнан Б.Ахмедовга берганлиги ҳақида тухмат кўринишида кўрсатув беришини, шундан сўнг Ф.Режаметова билан Ф.Зайнидинов уни уйларига чақиришиб, шу масалада уни бир неча маротаба қистовга олишганлиги, сўнг 2016 йилнинг март ойларида у бир ойлик муддатга ҳарбий хизматни ўташ учун кетганлиги, у ердан қайтиб келганидан сўнг Ф.Режаметова билан Ф.Зайнидинов уни уйларига чақиртиришиб пулини беришини талаб қила бошлашганлиги, шундан сўнг у 2016 йилнинг июль ойида Россияга онасининг олдига кетиб, у ердан сентябрь ойида қайтиб келганлиги, 2016 йилнинг 24 сентябрь куни яна Россияга онасининг олдига кетганлиги ва 15 ноябрь куни Тошкентга қайтиб келганлиги, 2016 йил декабрь ойининг бошларида таниши Ғулом ака уни Ф.Зайнидиновга учраштириб қўйганлиги, Ф.Зайнидинов унга 120.000.000 сўм пулларни қачон берасан деб сўраганлиги, у уларга қанақа 120.000.000 сўм деб сўраганида улар бошида 20.000.000 сўм, кейин 30.000.000 сўм, кейин яна 70.000.000 сўм пулларни Б.Ахмедовга бергансан, шу ҳақда тилхат ёзиб берасан деб айтганлиги, у уларга тилхат ёзиб бермаслигини айтиб уни олдиндан кетганлиги, 2016 йилнинг декабрь ойи охирларида уни Фахриддин ака қўнғироқ қилиб чақирганлиги, сўнг у уларни уйларига борганида, Фахриддин ака, Фотима опа ва қизи Фарангизхонимнинг олдиларида уни пичоқ билан қўрқитиб, 20.08.2015 йил санаси билан жами 120.000.000 сўм миқдорида пул олганлиги тўғрисида тилхат ёздириб олганлиги, шундан сўнг Фахриддин ака унга уни устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза беришларини айтганлиги, кейин у ўзи 2017 йилнинг январь ойида Ф.Зайнидиновнинг устидан шикоят қилиб Қибрай туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳақиқатдан ҳам диктофонда ёзилган ва дастлабки тергов даврида унга таништирилган стенограммадаги сўзлар унга тегишли эканлиги, ушбу сўзлашувларни ҳам Фахиддин ака уни айтишга мажбурлаб ёздириб олганлиги, аслида у ҳеч қандай Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида ишлаган Ахмедов Баходир Мажидовични танимаслиги, ушбу шахас унинг қариндоши, яъни амакиси эмаслиги, у фақат Ф.Режаметовадан қарзга пул олганлиги ва уни ўз вақтида қайтара олмаганлиги сабабли турли хил баҳоналар билан қайтариш муддатини суриб юрганлиги, бундан ташқари у М.С.Искандаров билан А.Абдуллаев орқали танишганлигини, Аббос унга М.С.Искандаров бир танишини Тошкент давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирғазиб қўйядиган одам излаётганлигини айтганлиги, у Аббосга ўзини давлат тест марказида ишлаётгани тўғрисида айтганлиги, М.Искандаров билан телефонлашганида, у бир қариндоши борлигини уни жисмоний тарбия институтига ўқишга киритиб қўйиш кераклигини айтганлиги, шунда у М.С.Искандаровдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритиш мақсадида унга танишлари борлигини, улар билан гаплашиб кўрганида жисмоний тарбия институтига ўқишга киритиб қўйиш 3000 АҚШ доллари бўлишини айтганлиги, орадан тахминан 2-3 кун ўтиб М.С.Искандаров унга телефон қилиб, у билан Учтепа тумани 11 мавзедаги “Наполеон” кафесида кўришиб ундан 3000 АҚШ долларини танишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб олганлиги, келгусида жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, қарзга пул олгани тўғрисида тилхат ёзиб берганлиги, олган пулларни ўзини эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, аслида ўқишга киритишга ҳаракат ҳам қилмаганлиги ва уни ҳеч қандай қўишга кирғазадиган таниши ҳам бўлмаганлиги, орадан вақт ўтиб М.С.Искандаров унга телефон қилиб сўрайверганидан кейин, у уни турли хилдаги гаплар билан алдаб келганлиги, М.С.Искандаровнинг айтган танишини ўқишга киритиш учун умуман ҳаракат қилмасдан турли баҳоналар қилиб алдаб кела бошлаганлиги, сабаби институтга кириш имтихонлари ҳаққоний топшириш кераклигини билганлиги, М.С.Искандаровга ёзиб берган тилхатида 2015 йилнинг декабрь ойида беришга ваъда қилганлиги, шу сабабли 2015 йилнинг декабрь ойидан бошлаб М.С.Искандаров ва унинг танишлари ундан пулларни қайтариб беришини сўрай бошлаганликларини, М.С.Искандаровнинг ўзи бир неча марта уни уйига келиб пулларни қайтариб беришини сўрай бошлаганидан кейин, оилавий муаммолари ва соғлиғидаги етишмовчиликлар бўлгани сабабли М.С.Искандаровдан олган пулларини ўз вақтида қайтара олмасдан Россия Федерациясига кетиб қолганлиги, М.С.Искандаровдан олган пулларни бирорта мансабдор шахсга бермаганлиги ва қолаверса бериш нияти ҳам бўлмаганлиги, М.С.Искандаров уни олдига ўқишга танишини пул эвазига кирғазишга ёрдам беришни сўраб олдига келган вақтида унга ўша пайтда пул керак бўлганлиги сабабли, уни ишончига кириши учун у ўзини давлат тест ходими сифатида таништириб, ундан пулларни олаётган вақтида юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини ўша танишлари орқали уни таниши Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлин ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, алдаб пулини олганлиги, фирибгарлик йўли билан олган пулларни тўлиқ ўзини эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлиги инобатга олган ҳолда етказилган моддий зарарни қолган қисмини қоплашга имконият сифатида унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи деб эътироф этилиб сўроқ қилинган Режаметова Фотима Туганбаевна у 2014 йилнинг февраль ойида кўчиб келган янги уй-жойидаги маҳаллада қўшни бўлган Махмудов Ровшан билан танишиб қолганлиги, у билан танишганида у ўзи спортчи, яъни футбол бўйича ҳакам эканлигини, отаси ёшлигида оиласини ташлаб кетганлигини, онаси эса Россияда элчихонада ишлашини, 5-10 йилдан буён уни кўрмаганлигини, ўзи эса Тошкент вилояти Олимпия захираси коллежида амакиси директор лавозимида ишлаганлиги сабабли меҳнат дафтарчасини шу коллежга топшириб қўйганлигини айтганлиги, Ровшан бўш вақтида уларнинг уйга чиқиб, уй ишларида ёрдам кўрсатиб юрганлиги, кечқурунлар уйиларига келганда, бор егуликларини олдига қўйиб, гаплашиб ўтирганлиги, фарзандларини футболга, гўжага олиб бориб, айлантириб келганлиги, у уни ўйнаган спектаклларга, кино премьераларига бирга олиб борганлиги, хуллас у ўз фарзанди каби бўлиб қолганлиги, 2015 йил баҳор ойларида Ровшан хурсанд бўлиб келиб, Тошкент вилояти спорт ва маданият бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган амакиси Ахмедов Боходир Маджитович Спорт ва маданият ишлари бўйича вазир вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганини айтиб келганлиги, улар ҳам хурсанд бўлиб, уларнинг ҳам номларидан табриклаб қўйишни сўраганлиги, бир неча вақт ўтганидан сўнг Ровшан амакиси Б.Ахмедовга уни “Бизнинг маҳаллага кўчиб келганлар, опамдек бўлиб қолганлигингизни айтим” деб билдирганлиги, Б.Ахмедов эса уни ижодини ҳурмат қилишини, ҳанузгача 25 йилдан буён театр ва кино соҳасида ишлаб “Халқ артисти” унвонини олмаганлигига ачиниб, буни тўғирлаш кераклигини Ровшанга билдирганлигини уларга айтганлиги, орадан уч кун ўтмасдан, унга у ишлайдиган “Ўзбекистон ёшлар театри”дан қўнғироқ қилишиб, Вазирликдан сизнинг ҳужжатларингиз сўралмоқда, зудлик билан етиб келиб, охирги кино ва театрда ўйнаган ролларингизни ҳужжатларга қўшиш зарур деб айтишганлиги, айнан ким сўраганидан хабари бўлмаганлиги, театрнинг кадрлар бўлими вазирликка керакли ҳужжатларни тўплаб беришган экан деб сўраганлиги, шу билан орадан маълум вақт ўтганидан сўнг Р.Махмудов уйилариги келиб, тўпланган ҳужжатларга қўл қўйилганлигини, насиб қилса “Халк артисти унвони сизга берилади” деб айтганлиги, бу хабардан улар хурсанд бўлганлиги, тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ҳар йили
25 август куни “Халқ сўзи” газетасида чоп этилишини, лекин ўша йили, ўша вақтда газетани олиб қараганида, уни исми шарифи йўқлигини кўриб хайрон қолганлиги, шу куни соат 10:00 ларда Р.Махмудовга қўнғироқ қилиб, унинг фамилияси чиқмаганлигини билдирганида, Ровшан хайрон бўлиб, ҳозир амакисига қўнғироқ қилиб сабабини билиб беришини айтганлиги, бир неча соат ўтганидан сўнг, Ровшан қўнғироқ қилиб, амакиси Б.Ахмедов “опанинг ҳужжатлари вазирликдан Президент девонига кетганлигини, аммо у ерда бу йили бир театр актёрига “Халқ артисти” унвони берилганлигини, опангга айтиб қўй, янги йилда албатта унвон олади” деб айтиб юборганлигини уларга маълум қилганлиги, бундан ташкари, ўша вақтда 2015 йилнинг ёз ойларида Махмудов Ровшан ҳар доимдаги кечқурун уйиларига келиб, амакиси Б.Ахмедов уни “Тест маркази”га ишга киритиб қўйганлигини айтганлиги, у турмуш ўртоғи билан унга насиҳат тариқасида ҳар қандай номақбул ишларга қўл урмаслигини, беш йил ўзига обрў орттиришга ишлашини, беш йилдан сўнг унинг орттирган обрўси, унга ишлашини, Б.Ахмедов унга нисбатан қўлидан келган яхшиликларни қилаётганлигини, келгусида уни юзини ерга қаратмасдан яхши инсон бўлишини айтиб тушунтиришлар беришганлиги, 2015 йилнинг апрель ойларида Махмудов Ровшан уйиларига келиб, ҳозирда Ўзбекистон истеъдодли ёшларини гранд асосида чет элга, яъни АҚШга ўқишга юборилаётганлигини ва қизи Фарангизни ўқишга АҚШга юбориш истаги борми деб сўраганлиги, у шунда қизини ўқишга юбориш истаги борку, аммо гранд асосида бўлса харажатлар давлат ҳисобидан бўладими, қайси соҳалар бўйича ўқишларга юборилади деб сўраганида, у эртага амакисидан билиб келишини айтганлиги, эртаси куни Ровшан уйига келиб, амакиси ҳисоблаб берганлиги бўйича, виза, йўл харажати, АҚШда ўқиш ва яшаш харажатлари жами 8.000 АКШ доллари бўлишини билдириб, Вазирлар Маҳкамасининг қандайдир қарорини олиб келганлиги, қарорни ўқиб кўрганларида, АҚШда актёрлик маҳорати бўйича ўқиш ҳам бор эканлиги, қизлари Жамолхонова Фарангиз олти ёшидан буён киноларда тасвирга тушганлиги ва учта театрда ҳар хил ролларни ижро этиб келганлиги, ўша вақтда Фарангиз Жахон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида 3-курсда ўқиётганлиги, шундан сўнг у турмуш ўртоғи ва қизи билан маслаҳатлашганлиги, қизи унинг ўртоғи ҳам АҚШда ўқиётганлигини, ўқишдан бўш вақтида ишлаётганлигини айтиб, агар бир йилга қарз олиш имконияти бўлса, у ҳам АҚШга ўқишга борса, ҳам ўқиб, ҳам ишлаб бир йилда қарздан қутулиши мумкинлигини айтиб таклиф берганлиги, шундан сўнг у ўйлаб, ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Рустам исмли курсдошининг олдига бориб вазиятни тушунтирганлиги, Рустам “Агар болани ўқишига пул керак бўлса, майли ёрдам бераман, аммо унда доллар йўқ, сўмда бераман” деб айтганлиги, бу гапларни, яъни пулни сўмда беришини келиб у Ровшанга айтганлиги, Ровшан амакиси билан маслаҳатлашиб жавобини айтишини билдирганлиги, эртаси куни Ровшан келиб, амакиси Б.Ахмедов билан гаплашганлигини, улар бозор курсида бўлса бўлади деб айтганлигини, 2015 йил 19 май куни Рустамдан 20.000.000 сўм олиб, Р.Махмудовга бериб, шу кунинг ўзи уйида турмуш ўртоғи Ф.Зайнидинов компьютер техникаси ёрдамида қарз шартномасини тузганлиги ва уччаласи “Ғофур Ғулом” маҳалла қўмитасига бориб, у ерда маҳалласи раиси Назиров Алишернинг гувоҳлигида Махмудов Ровшанга 20.000.000 сўм берганлигини тасдиқлаб олишганлиги, сўнг Ровшан уйиларига келиб, АҚШга Фарангизни юбориш учун керакли ҳужжатлар рўйхатини олиб келганлиги ва буни амакисидан олиб келганлигини айтганлиги, ушбу рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларни, яъни паспорт нусхаси, коллежни битирганлиги ҳақида диплом нусхаси, ўқиш жойидан маълумотнома, спектаклларда роль ўйнаган учта театрдан ва суратга тугашган кино режиссёрлардан тафсияномалар ва бошқа ҳужжатларни йиғиб, бир папка қилиб Ровшанга берганлиги, шундан сўнг 2015 йилнинг 14 июль куни Махмудов Ровшан уйиларига келиб, ҳафтанинг охиригача пулни қолганини олиб бориш кераклигини, агар пул етказиб берилмаса, Фарангиз ўқишдан қолиб кетиши мумкинлигини, амакиси Б.Ахмедов айтиб юборганлигини маълум қилганлиги, шунда у Ровшан билан бирга Рустамнинг олдига бориб, қолган 30.000.000 сўмни олиб келишганлиги, шунда ҳам ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида маҳалла раиси А.Назиров гувоҳлигида қарз шартномасини тузганлиги ва пулларни Ровшанга бериб юборганлиги, шундан сўнг 2015 йилнинг август ойида Р.Махмудовдан ишлари нима бўлаётганлигини, Фарангизни суҳбатга чақиришадими деб сўраганларида, у ҳаммаси яхши бўляпти деб жавоб берганлиги, сентябрь ойида ҳам такроран сўраганларида ўзгаришлар бўлмаганлиги, кейин ундан яна сўраганларида октябрь ойида кетиши аниқ деб жавоб берганлиги, аммо ваъда қилинган октябрь ойида ҳам, декабрь ойида ҳам ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаганлиги, шу давр мобайнида Р.Махмудов ўзгариб қолганлиги, турмуш ўртоғи Фахриддин ака Р.Махмудовга қўнғироқ қилиб чақириб сўраганида, иши ёмонлигини, ҳозирда унга ишга чиқмай туришини айтганлигини, орадан вақт ўтиб, Ровшан уйиларига келиб, иши ўзини ҳал бўлганини, шунда у Ровшанга уларни иш ҳал бўлмаганлигини, пулни қарзга олишганлигини, қайтариш ҳаракатини қилиб беришини айтганлиги, шунда у амакиси Б.Ахмедовга айтаман қайтариб берадилар деб жавоб берганлиги, лекин шу бугунга қадар ҳар хил баҳоналар билан пулни қайтармасдан алдаб келганлиги, шунда улар Ровшанга амакиси билан учраштириб қўйишини айтган вақтда, Ровшан йўқ бўлиб қолганлиги, уйдагилардан сўраб суриштирганларида, Ровшан уларга ҳеч нарса айтмасдан индамай Россияга кетиб қолганлигини маълум қилшганлиги, 2016 йилнинг декабрь ойида Ровшан Россиядан келганлиги, шунда ҳам у билан учрашиш қийин бўлганлиги, кейин турмуш ўртоғи Ровшанни таниши Ғулом орқали у билан учрашганлиги ва ундан илтимос қилиб пулларни қайтаришни, фоиз суммаси кўпайиб кетаётганлигини айтганида, у Россияда иш топа олмаганлигини, ҳозирда эса олдинги, ўқишга киритиб қўйиш эвазига олган пули бўйича милиция ходимлари уни қидириб юрганлигини, шу сабабдан кўчага чиқмаётганлигини билдирганлиги, шундан сўнг декабрь ойининг охирида Ровшанни яна уйига чақирганлиги, шунда у 2017 йил январь охиригача пулни амакиси Б.Ахмедов қайтариб беришни ваъда қилганлигини, агарда шу муддатда амакиси қайтариб бермаса у ўзи Б.Ахмедов устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза ёзиб беришини билдирганлиги, шунда турмуш ўртоғи Фахриддин ака унга уни курсдошидан олган пулни фоизига ҳам тилхат ёзиб беришни сўраганлиги, кейин уларнинг уйида турмуш ўртоғи ва қизини иштирокида ўз қўли билан Ровшан ихтиёрий равишда тилхатни ёзиб берганлиги, у ёки унинг турмуш ўртоғи уни тилхат ёзишига мажбурлашмаганлиги, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг Ровшан унинг турмуш ўртоғи устидан шикоят қилиб прокуратурага ариза билан мурожаат қилганлигини билганлиги, шундан сўнг унинг турмуш ўртоғи Зайнидиннов Фахриддин ҳам унинг қилган ишлари юзасидан Қибрай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан судланувчидан моддий зарарни ундириб бериши ва унга нисбатан қонунда белгиланган жазо тайинлашни сўради.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ сифатида Зайнидинов Фахриддин Сайпиддинович ва Жамолхонова Фарангизхоним Фаррух қизи жабраланувчи Режаметова Фотима Туганбаевна берган кўрсатувларга ўхшаш кўрсатув бериб ўтди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Назиров Алишер Агзамович, ҳақиқатдан ҳам 2015 йилнинг май ойларида уни олдига Зайнидинов Фахриддин қўшни уйда яшовчи Махмудов Ровшан Абдухалимович билан бирга келишиб, ўрталарида пул олди-берди муносабатлари борлигини, Махмудов Ровшан Ф.Зайнидиновнинг қизи Фарангизхонимни АҚШга ўқишга жўнатиш масаласида ёрдам беришини айтганлигини, шунга улар Ровшанга 20.000.000 сўм миқдорида пул беришлари кераклигини ва шу ишда гувоҳ бўлиб, улар ўртасида тузилган қарз шартномасини тасдиқлаб беришини сўраганлиги, шартномани уларнинг ўзлари тузишиб, унга тайёр ҳолда кўрсатишганлиги, у шунда Ф.Зайнидиновга уни имзоси билан маҳалла фуқаролар йиғинининг муҳри ушбу шартнома учун ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаслигини, бундай ишларни нотариал идораларда қилиш кераклигини тушунтириб айтганлиги, Ф.Зайнидинов уни тушунтиришларига қарамай ўзингиз гувоҳ бўлиб тасдиқлаб бераверинг деб айтганларидан сўнг у шартномага имзо чекиб тасдиқлаб берганлиги, бундан олдин Ф.Режаметова билан Р.Махмудов имзо чекишганлиги, шу билан улар кетишганлиги, орадан тахминан яна икки ойлар вақт ўтиб, улар яна уни олдига келишиб, Р.Махмудовга яна қизларининг ўқиши учун 30.000.000 сўм миқдорида пул беришлари кераклигини ва худди олдинги шартномадек уни тасдиқлаб беришни илтимос қилганлиги, шунда Ровшандан сўраганида у ҳақиқатдан ҳам пул олганлигини маълум қилганлиги, шунда Р.Махмудов билан Ф.Режаметова билан шартномага имзо чекилган ҳолда эканлигини кўриб, у ҳам шартномани тасдиқлаб имзо чекиб, муҳр босиб котибасига берганлиги, кейин улар котибасидан мазкур шартномани олиб кетишганлиги, лекин иккала ҳолатда ҳам ўзи шахсан пул олди-бердисига қатнашмаганлиги ҳақида қўрсатув берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Рихсибоев Ғуломжон Тўрабоевич, ҳақиқатдан ҳам у Махмудов Ровшанни ёшлигидан таниши, Ровшан унга Фотима опа ва унинг турмуш ўртоғи Фахриддин ака билан пул олди-берди масаласида гапирганидан хабар топганлиги, шунда бошида у улардан 4.000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигини айтганлиги, кейинчалик эса уларнинг ўртасида низо келиб чиққанидан кейин Фахриддин аканинг ўзлари ҳам унга 2015 йилда Ровшан улардан қизларини чет элга ўқишга жўнатишга ёрдам бераман деб 8.000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигини, лекин уларнинг ишини ҳал қилиб бермасдан, пулларини ҳам қайтармасдан юрганлигини айтиб берганлиги, 2016 йилнинг куз ойида Махмудов Ровшан онасини олдига Россия Федерациясига кетиб, ўша йилнинг декабрь ойида қайтиб келганлиги, кейин ўша вактда Фахриддин ака уни олдига келиб, Ровшанни топиб учраштириб қўйишни илтимос қилиб сўраганлиги, у рози бўлиб, Ровшаннинг ўзидан ҳам сўраганлиги, у ҳам рози бўлганлиги, фақат у ҳам ўша ерда бўлишини илтимос қилганлиги, шундан сўнг кечки пайт Қибрай тумани “Сувоқава” корхонаси олдида, уйига яқин бўлган жойда у Фахриддин ака билан учрашиб, Ровшанга қўнғироқ қилиб чақирганидан сўнг у ҳам уларни олдига етиб келганлиги, кейин учаласи Фахриддин аканинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига ўтириб “Узгазойл” АЁҚШ олдида тўхтаб, Фахриддин ака билан Ровшан ўзаро гаплашиб олишганлиги, суҳбат жараёнида Фахриддин ака Ровшандан берган пуллари масаласида сўрай бошлаганлиги, Ровшан шунда пулни олган қандайдир амакисидан ололмаётганини айтганлиги, кейин Фахриддин ака Ровшандан олган 8.000 АҚШ долларини икки ҳисса қилиб 16.000 АҚШ доллари қилиб қайтадан тилхат ёзиб беришни сўраганлиги, лекин Ровшан илгари тилхат ёзиб берганлигини, бошқа ёзиб бермаслигини айтиб, тилхат ёзиб беришдан бош тортганлиги, лекин олган пулларини ишлаб бўлса ҳам қайтаришини айтганлиги, кейин улар гаплашиб бўлишганидан сўнг у уйига кетганлиги, бошқа улар ўрталарида бўлган суҳбат ва муносабатлардан хабари бўлмаганлиги, у Махмудов Ровшаннинг фақат Тоир ака исмли амакиси борлигини билишини, Ахмедов Баходир исмли тоғаси ёки амакиси борлигидан хабари йўқлиги ҳақида қўрсатув берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Тўрақулов Ойбек Санақул ўғли, ҳақиқатдан ҳам 2015 йил май ойларида Тошкент Давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига ўқишга кирмоқчи бўлганлиги, ўқиш учун керак бўладиган ҳужжатларни тайёрлашга ва йиғишга тушганлиги, шу вақтларда таниши Искандаров Мухриддин Сайфиддин ўғли Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтида ўқишлигини билганлиги, у ўқишга киритиш учун ёрдам бериши мумкинлигини бир неча маротаба таъкидлаганлиги, танишлари борлигини, ўша танишлари уни аниқ ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб ишонтирганлиги, сўнг у унинг гапларига ишонганлиги, Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кириш учун бундан олдинги, яъни 2014 йил давлат имтихонидан ўта олмаганлиги сабабли ҳам унинг гапларига ишонганлиги, ўша вақтда отаси Хайдаров Санакул Тўракулович Россия Федерациясига ишлаб пул топиш мақсадида кетган бўлганлиги, ўзи отасининг рухсатисиз бирор иш қила олмаганлиги сабабли, М.С.Искандаров уни ўқишга киришига ёрдам бериши эвазига унга бериш керак бўлган пул ўзида бўлмаганлиги, шу сабабли у М.С.Искандаров билан отасини телефон орқали гаплаштирганлиги, М.С.Искандаров отасига ҳам уни ўқишга киришига ёрдам беришига ишонтирганлиги, отаси С.Т.Хайдаров ҳам унинг гапларига ишониб рози бўлганлиги, шундан сўнг 2015 йил 28 июнь куни Искандаров Мухриддин унга қўнғироқ қилиб, ўқишга кириши учун ёрдам берадиган одамни топганлигини, ҳозир 4.000 АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини, ўзи ҳужжатларни топшириш чорасини кўраверишини, таниши бу томондан ҳаракатни бошлаб юборишлигини, қолган нарсадан хавотир олмаслиги айтганлиги, шундан сўнг у отасига телефон қилиб унга М.С.Искандаровнинг гапларини етказганлиги, шунда отаси унга пулларини бериб юборишини айтганлиги, кейин у М.С.Искандаровга ишониб 2015 йил 29 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Чоршанбе қишлоғидан Тошкент шаҳрига қатновчи такси ҳайдовчи орқали 4.000 АҚШ долларини Тошкент шаҳрига М.С.Искандаровга бериб юборганлиги, сўнг 2015 йил
3 июль куни Тошкент шаҳрига Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш мақсадида келганлиги, уни М.С.Искандаров кутиб олиб, ҳужжатларини топширишига кўмаклашиб юборганлиги, сўнг у яна уйга қайтиб кетганлиги, орадан тахминан 15 кун ўтганидан сўнг амалий имтихон топшириш учун яна Тошкент шаҳрига келганлиги, Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтига бориб у ерда амалий имтихонларни топшириб уйига Қайшқадарё вилоятига қайтиб кетганлиги, имтихон жавоблари 2015 йил
28 июль куни чиққан вақтида у Тошкент шаҳрига келиб имтихоннинг жавобини кўрганлиги ва имтихондан паст бал тўплаганини билганлиги, шу заҳоти у М.С.Искандаровга телефон қилиб бўлган ҳолатни айтганлиги, у телефон қилиб танишларидан сўраганида улар М.С.Искандаровга қолган давлат тестида балини кўтариб беришга ваъда беришганликларини унга айтиб уни ишонтирганлиги, орадан маълум вақт ўтиб, 2015 йил 1 август куни давлат имтихонларини топширганлиги, унда ҳам имтихон натижалари ёмонлигини кўриб, отаси С.Т.Хайдаровга телефон қилиб айтганлиги, шунда отаси С.Т.Хайдаров М.С.Искандаровдан пулларни қайтаришини сўраганлиги, М.С.Искандаров пулларни танишига бериб юборганини айтиб ҳар хил баҳоналар билан вақтни чўзиб, пулларни бермасдан қочиб юрганлиги, 2015 йил октябрь ойининг бошларида М.С.Искандаров 700 АҚШ долларини қайтариб берганлиги, қолган қисмини 2015 йил 21 декабрь куни қайтариб беришга ваъда берганлиги, лекин белгиланган вақт келганидан сўнг ҳам М.С.Искандаров пулларни кайтариб бермаганлиги учун улар мазкур ҳолат юзасидан ИИБга ариза билан мурожаат қилганлиги, сўнг М.С.Искандаров отаси С.Т.Хайдаровга Махмудов Ровшан Абжухалимовични таништириб у 3.000 АҚШ долларини олганлигини айтганлиги, Р.А.Махмудов отасига пулларни қайтариб беришини айтганлиги сабабли отаси суриштирув даврида барча пулларни олганликлари тўғрисида ариза ёзиб берганлиги, лекин у ҳам пулни қайтариб бермаганлиги, кейин М.СИскандаров қолган пулни ўзи отасига 2016 йил 7 октябрь куни тўлиқ қайтариб берганлиги, ушбу ишлар бўйича у билан отаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан юритилган жиноят иши бўйича судланиб, амнистияга асосан жазодан озод қилинганлиги, у ва унинг отаси М.С.Искандаровга пулни пора сифатида бераётганлигини билиб туриб беришганлиги ва у ўзи М.С.Искандаровга ўқишга киришига ёрдам беришини айтганлиги ҳақида қўрсатув бериб, суддан судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради.
Суд мажлисида сўроқ қилинган қўшимча гувоҳ Хикматов Рустам Акмальевич, ҳақиқатдан ҳам у Фотима Режаметова билан бирга олийгоҳда ўқиганлиги, у Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси ёнидаги “Корзинка уз” савдо маркази жойлашган бинонинг учунчи қаватида савдо дўконини очиб юритиб келиши, 2015 йилнинг апрель ойларида Фотима уни олдига келиб, актёрлик маҳоратини ошириш бўйича АҚШга ўқишга истеъдотли ёшлар кетаётганлигини айтиб, қизи Фарангизни ушбу ўқишга юборишини учун унга йўл харажати, ўқиш харажатлари ва яшашига кетадиган 8.000 АҚШ доллари керак бўлиб қолганлигини айтиб, ундан ушбу суммада қарзга пул бериб туришини илтимос қилганлиги, шунда у қизини ўқишига бўлса бериб туришини, лекин унда АҚШ доллари йўқлигини ва бирданига унча пул бера олмаслигини билдирганида, Фотима унга сўмда бўлса ҳам 60-70 милллион сўм бериб туришини айтганида, у имкониятидан келиб чиқиб дастлабки бир қисмини бериб туришини айтганлиги ва у унга 20.000.000 сўм бериб юборганлиги, ўшанда у биринчи маротаба судланувчи Ровшан Махмудовни Фотима билан бирга келганида кўрганлиги, орадан маълум вақт ўтиб, Фотима уни олдига яна Р.Махмудов билан келиб, қолган пулни ҳам бериши зарур бўлиб қолганлигини, акс ҳолда унинг қизи ўқишдан қолиб кетиши мумкинлигини айтганлиги, шунда у унга яна 30.000.000 сўм пул бериб юборганлиги, Фотима унга Ровшанни кўрсатиб қизини шу орқали жўнатаётганлигини айтганлиги, Фотимага ишонганлиги учун ҳеч қандай хат ҳужжатларни расмийлаштириб олмасдан туриб унга жами 50.000.000 сўм бериб юборганлиги, лекин у ҳозирги кунга қадар Фотимадан пулини қайтариб олмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд, давлат айбловчиси ва ҳимоячининг фикрини ҳамда судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонилан, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланган жиноятни содир этганликдаги айби, уни айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувлари, билдиргилар, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, дастлабки суриштирув жараёнида жабрланувчи томонидан тақдим этилган судланувчини ёзиб берган тилхатларнинг нусхалари, юзлаштириш баённомалари, Р.Махмудов ва Ф.Режаметова ҳамда Ф.Зайнидиннов ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар ёзилган “СД” дискдаги аудио ёзувини эшиттириш баённомаси, стенограмма, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақида қарори шунингдек, жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Р.А.Махмудовнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан Абдумаликов Азизжон Абдурайим ўғлининг қилмиш жиноий харакатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан билан ортиқча айблов сифатида квалификация қилиб хатоликка йўл қўйган кўринади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига асосан, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, 5-бандида, ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, судлар ҳукми ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Дастлабки тергов органи томонидан юқоридаги қонун талаблари ва Олий суд Пленуми тушунтиришларига риоя қилмай, ЖПКнинг нормаларини бузиб, бажарилиши шарт бўлган муҳим тергови ҳаракатларини бажармасдан, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқмасдан туриб, жиноят иши бўйича барвақт хулосага келган ҳолда айб эълон қилган.
Жумладан, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Р.Махмудовга эълон қилинган айбловига жабрланувчи Ф.Зайнидиновни ва гувоҳ О.Тўрақуловни пора беришга қизиқтириб, уларни пора беришга оғдирилганликлари тўғрисида хулосага келиб, судланувчига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддасини тегишли қисми билан айб эълон қилинган.
Суд мажлисида аниқланган ҳақиқий ҳолатларга кўра, дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчи деб эътироф этилган суд мажлисида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Ф.Зайнидинов судланувчи Р.Махмудовга аслида пул бермаганлигини, қолаверса пулни унинг турмуш ўртоғи Режаметова Фотима Туганбаевна ўзининг кўрсдоши Р.Хикматовдан олиб берганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ушбу ҳолатни суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Р.Махмудов, суд мажлисида жабрланувчи деб эътироф этилган Ф.Режаметова ва қўшимча гувоҳ Р.Хикматов тасдиқлаб ўтди.
Бундан ташқари, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра, судланувчи Р.Махмудов жабрланувчи Ф.Зайнидинов билан Ф.Режаметовани ишончига кириб, алдов йўли билан қизи Ф.Жамолхоновани АҚШга ўқишга юборишга қизиқтириб, виза, йўл, ўқиш ва АҚШда харажатлари учун жами 8.000 АҚШ доллари бўлишини, бу ишда уларга ўзининг амакиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида ишлаган Ахмедов Баходир Мажидович ёрдам беришини айтиб, уларни пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан 8.000 АҚШ долларини сўмга айлантириб ҳисоблаб, жами 50.000.000 сўм пулни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган деган хулоса билан унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш) ҳамда 28,211-моддаси
2-қисми “б” банди (пора беришга далолат қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, кўп миқдорда моддий қийматликлар беришга ва уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилиш) билан квалификация қилган.
Ваҳоланки, дастлабки тергов органи мазкур пул маблағининг айнан қанча миқдори пора предмети эканлиги, аниқ қайси сумма пора тариқасида берилиши лозим бўлганлигини аниқланмасдан туриб, тахминларга асосланиб айб эълон қилган.
Чунки, суд мажлисида сўроқ қилинган барча жабрланувчи Ф.Режаметова ва гувоҳ Ф.Зайнидинов ўз кўрсатувларида, судланувчи улардан пул маблағларини қизи Ф.Жамолхоновани АҚШга ўқишга юборишга қизиқтириб, виза, йўл, ўқиш ва АҚШда харажатлари учун жами 8.000 АҚШ доллари бўлишини айтиб, фирибгарлик йўли билан 8.000 АҚШ долларини сўмга айлантириб ҳисоблаб жами 50.000.000 сўм пул олганлигини, буни эвазига бирон бир мансабдор шахсга пулларни маълум қисмини хизмат ҳаққи сифатида пора тариқасида бериши кераклигини айтмаганлигини, қолаверса уларни пора беришга ҳам қизиқтирмаганлигини таъкидлаб ўтишди. Бундан ташқари, дастлабки терговда ҳам жабрланувчи ўз кўрсатувларида судланувчи уларни пора беришга қизиқтирганлиги, ёки олинган пулидан маълум қисмини пора сифатида бериши эвазига ўқишга АҚШга қизини юборишини тўғрисида баён қилмаган.
Шунингдек, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловни 2-эпизоди бўйича ҳам Искандаров Мухриддин Сайфиддин ўғли ўзи уни олдига келиб, танишлари бўлса Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтига ўзини таниши (суднинг ҳукми билан судланган) Хайдаров Санақул Турақуловичнинг ўғли (суднинг ҳукми билан судланган) Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлини ўқишга қирғазиб қўйишга ёрдам беришини, буни эвазига Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғли пора сифатида пул беришини маълум қилганида, Р.Махмудов ўзганинг мулкининг фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, М.Искандаровга ўзини гўёки давлат тест маркази ходими эканлигини билдириб, унга Тўрақулов Ойбекжон Санақул ўғлини Тошкент давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга пул эвазига киритиб қўйишини ваъда қилган.
Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Р.Махмудов жабрланувчиларни мансабдор шахсга пора беришга далолат қилганлиги суд мажлисида ўз тасдиғини топмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли Қарорининг 22-бандида, мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги;
- агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги;
- агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши кераклиги;
- агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмаслиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 23-бандида, фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси
4-бандига кўра, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги, пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда уларнинг суммаси ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи ёки давлат фойдасига ундирилиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Бундан кўринадики, судланувчи Р.Махмудов иккала айб эпизодларда ҳам мансабдор шахсга пора беришга далолат қилган ҳолатлари суд мажлисида ўз тасдиғини топмади, қолаверса судланувчи жабрланувчиларни ишончларига кириш учун, турли хил алдовлар билан 1-эпизод бўйича Ф.Жамолхоновани АҚШга гўёки вазир бўлиб ишлайдиган амакиси ёрдамида ўқишга юборишини, 2-эпизоди бўйича ўзи Давлат тест маркази ходими эканлигини айтиб, аслида ҳеч қандай вазир амакиси йўқлиги ва бирон бир юқори лавозимларда ишлайдиган мансабдор шахсга пул бериш ҳам нияти бўлмаганлиги, аксинча фақатгина жабрланувчиларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш мақсадини кўзлаб ҳаракат қилиб, келгусида жавобгарликдан қутилиш мақсадида, ҳар иккала эпизод бўйича ҳам пулни гўёки қарзга олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тузишга эришган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида (Айбсизлик презумпцияси), “Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак”лиги қатъий белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, судланувчи Р.Махмудовга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан эълон қилинган айби суд мажлисида ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли, судланувчини ушбу айблов эпизодлари бўйича оқлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Гарчанд, судланувчи Р.Махмудов ўз айбига қисман иқрор бўлиб, у Ф.Режаметовадан жами 50.000.000 сўм пул олмаганлиги, у аслида Ф.Режаметовадан 4000 АҚШ долларини қарзга олганлиги, қизи Ф.Жамолхоновани АҚШга ўқишга юборишини айтмаганлиги тўғрисида важлар келтирган бўлсада, суд унинг ушбу важлари жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида ўйлаб топган деб ҳисоблайди.
Чунки, судланувчи Р.Махмудовга нисбатан эълон қилинган айбловнинг 2-эпизоди бўйича у ўзганинг мулкини алдов йўли билан қўлга киритиш мақсадида, М.Искандаровга ўзини Давлат тест маркази ходими сифатида таништириб, келгусида жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида у ўз ихтиёрий билан М.Искандаровга гўёки пулни қарзга олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берган (ж.и.в. 2-жилд 39 бет). Судланувчи Р.Махмудов 1-эпизоди бўйича ҳам худди шу усулда ҳаракат қилганлиги билан унинг айбсизлик ва пулни у қарзга олганлик тўғрисидаги важлари ишончга сазовор эмас деб топилади.
Суд, судланувчи Р.А.Махмудовга жазо тайинлашда, унинг шахсини, қилмишига пушаймонлигини, етказилган моддий зарар қисман қопланганлиги, оилавий шароитини, шунингдек содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларини инобатга олиб, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорига амал қилган ҳолда, унга нисбатан қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топди.
Шунингдек суд, иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш учун Тошкент вилоят Қибрай туман Мажбурий Ижро бюросининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 10.300.000 сўм пул маблағларини жабрланувчи Режаметова Фотима Туганбаевна фойдасига ўтказишни, қолган қопланмаган қисмини ундиришни ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 05.04.2017 йилдаги М.Искандаров, С.Хайдаров ва О.Тўрақуловга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмига кўра, С.Хайдаровга М.Искандаров томонидан қоплаб берилган пул маблағлари пора предмети сифатида С.Хайдаровдан давлат даромади фойдасига 14.492.280 сўм ундириш белгиланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, манфаатдор тарафларга мазкур жиноят иши юзасидан келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай моддий ва маънавий зарар бўйича тегишли тартибда фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига асосланиб, суд

Ҳ У К М Қ И Л Д И:


Махмудов Ровшан Абдухалимович (Maxmudov Rovshan Abduxalimovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан оқлансин.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling