16-мавзу. Юқори репродукция(R1 ва R2 ) уруғлар етиштириш
Download 26.65 Kb.
|
20-мавзу. Юқори репродукция(R1 ва R2 ) уруғлар етиштириш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Назорат саволлари.
16-мавзу. Юқори репродукция(R1 ва R2 ) уруғлар етиштириш. Режа. 1. Юқори сифатли уруғликлар тушунчаси ва унинг аҳамияти. 2. Юқори сифатли уруғликларни олиш учун қўлланиладиган махсус усуллар. 3. Хўжаликларда юқори сифатли уруғлик етиштиришга таъсир этувчи факторлар. Таянч иборалар: Химиявий биологик, физиологик, маҳсулдорлик, ҳосилдорлик, унувчанлик, уруғлик, навдорлик, уялаб, истиқболли, униб чиқиш энергияси, намлик, 1000 дона уруғ оғирлиги. 4. Сақлаш шароитининг юқори сифатли уруғлар етиштиришга таъсири. Юқори сифатли уруғнинг қиймати кўпчилик факторларга боғлиқ ҳисобланади. Уруғнинг сифати навнинг генетик қиймати билан ва уни шаклланиши, ривожланиши ва сақланиши давридаги таъсир этувчи ташкимуҳит шароитларига боғлиқ. Уруғлик материалга хос нормалар махсус Давлат андозалари асосида ўрнатилади ва тегишли равишда лаборатория шароитида аниқланадиган махсус кўрсаткичлар билан белгиланади. Шунга кўра уруғликнинг эқишга яроқлилигини ва экиш нормасини белгилайдиган ва бошқа кўрсаткичлар уруғнинг экинбоплик хусусиятлари дейилади. Бундан ташқари уруғ сифатини белгилайдиган ва унинг барча биологик хусусиятларини ўзида акс эттирадиган кўрсаткич ҳам мавжуд бўлиб унга ҳосилдорлик кўрсаткичлари дейилади. Экинларнинг ҳосилдорлик хоссалари энг аввало уларнинг ирсиятига ва атроф-муҳит таъсирида юз берадиган ўзгарувчанлиги билан аниқланади. Чунки бу факторларнинг уруғни шаклланишига кўрсатадиган таъсири жуда катта ва шунинг учун уруғчиликни ташқил этишда ва уруғларни тайёрлашда уларни албатта ҳисобга олиш зарур. Битта навнинг турли хил уруғларидан олинган ўсимликларнинг турлича маҳсулдорлиги фақатгина ўларни етиштириш шароитига эмас балки уруғнинг шаклланиш шароитларига ҳам боғлиқдир. Чунки уруғлар етиштириш шароитларига қараб химиявий ва биологик таркиби, физиологик хусусиятлари билан ҳам бир-биридан фарқ қилишади. Худди ана шу фарқ ўсимликлардаги моддалар алмашинувининг физиологик активлиги ҳар-хил бўлиши ва ўсимликларнинг турлича маҳсулдорлигини олдиндан белгилайди деса бўлади. Академик Константиновнинг аниқлашича баҳори арпанинг турли экологик зоналарда етиштирилган битта навга мансуб уруғлари бир хил шароитда етиштирилганда ўларнинг ҳосилдорлиги орасидаги фарқ 83,3% ни ташқил этган. Шунинг учун ҳам юқори сифатли ва маҳсулдор уруғлар етиштиришнинг биринчи шарти бу уруғчилик учун энг қулай зоналарни аниқлашдир. Уруғчиликда юқори сифатли уруғларнинг шаклланиши учун энг оптимал шароитларни яратиш орқали махсус технологияларни қўллаб уруғларни етиштириш ҳам катта аҳамиятга эга. Улар жумласига соғлом ўсимликларни олишни таъминловчи агротехник чора-тадбирлар ҳамда ўсимликларнинг чангланиши, уруғланиши ва уруғнинг ривожланиши учун яхши шароит туғдириб бериш кабилар киради. Уруғлик учун эқилган далаларда гул чангларининг яхши ва кўп миқдорда пишиб етилиши ҳамда чангланишини таъминловчи шароитларни яратувчи усулларни қўллаш зарур. Уларни амалга оширишда экинларнинг экиш муддатларини оптимал вақтини белгилаш,уруғлик экинларга яқин жойларда асалари уяларини жойлаштириш (четдан чангланувчи ўсимликлар учун) ва ҳ. к. тадбирлар катта аҳамиятга эга. Она ўсимликларнинг озиқланишини яхши таъминловчи шароитнинг яратилиши жуда муҳимдир. Чунки уруғларнинг таркибидаги азот, фосфор ва калий миқдори озиқланиш режимига боғлиқдир. Олимларнинг аниқлашича уруғлардаги фосфорнинг кўп миқдорда бўлиши ўсимликларнинг бошланғич фазада яхши ўсишини таъминлайди ва бу эса ўз навбатида маҳсулдорликка қаттиқ таъсир қилади. Бундан ташқари фосфор уруғликнинг ҳаёт фаолиятида катта роль уйнайди. Бу элемент уруғга озуқаларнинг келишини таъминлайди,ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини белгилайди, илдиз системасининг яхши ривожланиши ва илдизнинг яшовчанлигини оширади. Шунинг учун ҳам уруғлик учун эқилган далаларда фосфор билан таъминлашни яхши йўлга қўйиш зарур. Уруғлик экинларда азотни қўллаш оптимал меъёрда бўлиши керак. Чунки унинг ортиқча қўлланилиши нафақат ўсимликнинг вегетатив органларининг кучли даражада ўсишига, балки уруғнинг сифатини ҳам ёмонлашувига олиб келади. Натижада уруғнинг унувчанлиги пасаяди, бошланғич илдизчаларнинг ривожланиши ёмонлашди. Уруғлик учун айниқса анорганик азот ва биринчи навбатда нитрат шаклидагиси зиёндир, чунки у уруғнинг биологик хусусиятларини ёмонлаштиради. Калий ўсимликларда оқсил синтезида муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон шароитида тупроқда бу элемент етарли миқдорда бўлгани учун кўпинча унга етарли эътибор берилмайди. Лекин кейинги йилларда уруғчиликда интенсив технолгиянинг қўлланилиши ерларга калийли ўғитларни ҳам солинишини тақоза этмоқда. Юқори сифатли уруғларнинг шаклланиши учун макроэлементлардан ташқари микроэлементларнинг қулланилиши ҳам жуда муҳимдир. Микроэлементлардан бор, марганец, цинк ва бошқаларнинг уруғнинг сифатига таъсир кўрсатиши аниқланган. Шундай қилиб уруғлик учун эқилган далаларда минерал ўғитларни оптимал нормада ва муддатларда берилиши орқали ўсимликларнинг яхши ривожланишига ва тегишли равишда уруғнинг тўлақонли шаклланишига эришиш зарур. Юқоридагилардан ташқари уруғликнинг сифатли шаклланишига ўтмишдошлар ҳам бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу таъсир ҳар хил қишлоқ хўжалик экинларидан кейин тупроқнинг турли ҳолатда бўлиши, унинг турлича қуриши ва ердан ҳар хил элементларнинг турли миқдорда олиб чиқиб кетилиши билан ифодаланади. Шунинг учун ҳам ердан сувни кам тортиб оладиган, озиқ моддаларни кам ютадиган экинлар уруғлик экинлар учун энг яхши ўтмишдошлар ҳисобланади. Ўсимликлар бу хусусиятларига кўра турлича бўладилар. Масалан, арпа 1 г. қуруқ модда учун нўхатга нисбатан 2 боравар кўп сув сарфлайди, ёки 1 т. маҳсулот билан ердан 26 кг азотни олиб кетади. Нўхат эса азотни бактериялар ёрдамида ерда тўпланишига олиб келади. Уруғчиликда ўтмишдошлар учун талаб қилинадиган иккинчи асосий талаблардан бири бу навдор уруғларнинг ажралиши қийин экинлар ёки навлар билан ифлосланишининг олдини олишдир. Энг яхши ўтмишдош -қора пар ҳисобланади. Экиш усули ва нормаси нафақат юқори ҳосил олинишини, балки, бир текис ва маҳсулдор уруғларнинг шаклланишини ҳам таъминлаши зарур. Ғалла экинларида жўда сийрак экиш тавсия қилинмайди. Чунки сийрак бўлганда тўпланиш кучаяди ва натижада асосий ва ён пояларда шаклланган уруғларнинг сифати турлича бўлиб қолади. Жўда қалин экиш ҳам яхши эмас. Чунки, ўсимлик тупи қалин бўлганда уларнинг озиқа ва сув билан таъминланиши ёмонлашади ва натижада уруғларнинг экиш сифати ва оғирлиги пасаяди. Шунинг учун турли зоналар ва турли экинлар навлари учун оптимал экиш нормасини аниқлаш керак. Ғалладошларнинг ётиб қолишини ҳам иложи борича бартараф этиш керак. Чунки ётиб қолган ўсимликлардан олинган уруғликни экиш натижасида ҳосилдорлик 14-16% камайиши мумкинлиги аниқланган. Уруғлик учунэкиладиган далаларда ўсимликларни бир текис жойлашишини таъминловчи оддий қаторлаб, квадрат уялаб экиш ва тор қаторлаб экиш усуллари энг мақбул ҳисобланади. Кенг қаторлаб ва паст нормада экиш фақатгина дефицит ва истиқболли навлар учун тавсия қилинади ва бу усул бошланғич уруғчилик кўчатзорларида ва элита уруғларини тезлик билан кўпайтиришда қулланилади. Уруғнинг экиш сифатларига экиш муддати ҳам катта таъсир кўрсатади. Бу айниқса баҳори экинлар учун муҳимдир. Агар, баҳори экинни экиш кечиктириб юборилса олинган уруғ миқдори ва сифати нафақат уруғчилик далаларида балки умумий (товар) майдонларида ҳам пасайиб кетади. Кузги экинларни экишда ҳам оптимал муддатни аниқлаганда яхши натижа беради. Уруғнинг экиш сифатлари-униб чиқиш энергияси, унувчанлиги, ўсиш кучи, 1000 та уруғ оғирлиги ва намлиги кабилар ҳосилни йиғиштириш муддатлари, пишиш фазаси ва об-ҳаво шароитига қараб турлича бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги пишишнинг тўлиқ фазасида тўғридан-тўғри комбайнлаш орқали йиғиштирилганда ва мум пишишнинг ўртасида ва охирида аввалига ўриб кейин йиғиштириш орқали етиштирилганда яхши натижа беради. Бу муддатларда йиғиб олиш уруғликнинг бошқа кўрсаткичларига ва айниқса ўсишэнергиясига ҳам таъсир қилади. Лекин ўсиш энергияси урилган ғаллани йиғиштиришда - донни янчиш кечиктирилганда ва ёғингарчилик кўп бўлганда, шунингдек поясида туриб қолганда пасайиши мумкин. Юқори сифатли уруғлар олишда намликнинг 14% миқдорда бўлиши муҳимдир. Уруғнинг ўсиш кучи тулиқ пишиш бошлан-ганда йиғиштириб олинган донларда юқори бўлиши ҳам аниқланган. Икки босқичда йиғиштириб олинганда донни янчи-гунча бошоқда пишишии унинг экиш сифатлари-униш энергия-сини, унувчанлигини ва ўсишкучини ошириши аниқланган. Бу айниқса буғдой,шоли, тариқ каби экинларда яққол сезилади. Уруғликни сақлаш. Уруғлик материални етиштиришда етиштирилган уруғликни сақлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Уруғликни сақлашнинг асосий талаби бу Давлат андозалари талабига мос равишда уруғларнинг юқори унувчанлигини сақлаган ҳолда юқори ўсиш кучини, униш энергиясини ушлаб туришдир. Бундан мақсад уларни далаларга экқанда бир текис униб чиқиши ва навнинг потенциал имкониятлари даражасида юқори ҳосил беришини таъминлашдир. Уруғларни сақлаш бир нечта босқичлардан иборат ва комбайн бункеридан бошланиши ҳамда транспортларда ва йиғиштирилгандан кейин бажариладиган тозалашларни ўз ичига олади. Уруғларнинг намлиги юқори бўлгани учун ҳам бу жуда муҳим бўлиб, айнан шу босқичда унувчанлик максимал даражада пасайиши мумкин. Шунинг учун ушбу даврни ва донни тозалашни иложи борича қисқартириш керак. Донни сақлаш учун қўйидаги жараёнларни бажариш керак: -уруғликни тезда турли аралашмалардан тозалаш керак. -намлиги юқори бўлган уруғларни тезда қуритиш зарур. -уруғларни сортировка қилиш керак. Узоқ сақлашга мўлжалланган уруғлик материал яхши тозаланган ва нормадаги намликка етказилган бўлса белгиланган муддатларгача юқори сифатини сақлаган ҳолда сақланиши мумкин. Сақлаш даврида уруғнинг унувчанлигини пасайишининг асосий сабабларидан бири моғор замбуруғларининг ривожланишидир. Шунинг учун улар билан зарарланишни олдини олиш учун яхши қуритилиши керак ва кўпчилик ғалла экинлари учун бу 14% га тенг (тариқ ва сули учун 13-13,5%). Назорат саволлари. 1. Юқори сифатли уруғликлар тушунчаси ва унинг аҳамиятини гапириб беринг? 2. Юқори сифатли уруғликларни олиш учун қўлланиладиган махсус усуллар нималардан иборат? 3. Хўжаликларда юқори сифатли уруғлик етиштиришга таъсир этувчи факторларни санаб беринг? 4. Юқори сифатли уруғлар етиштиришга сақлаш шароитининг таъсири қандай? Download 26.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling