жамият социал структураси

Sana01.01.1970
Hajmi
#171169
Bog'liq
жамият социал структураси


жамият социал структураси
Режа:

  1. Социал структура тушунчаси

  2. Ғарб социлогиясида социал структура масалалари

  3. Ўзбек жамияти социал структураси хусусиятлари

  4. Социологияда ўрта синф шаклланиши муаммолари



1. Социал структура масалалари социология фанининг муҳим муаммолариан ҳисобланиб, у барча замонлар ва маконларда ўзининг долзарб аҳамиятини сақлаб кела олган. Социал структура-бу социал тизим элементларининг ўзаро мустаҳкам алоқасидир. Социал структуранинг асосий элементи бўлиб жамиятда муайян социал мавқега эга ва бирор-бир социал вазифани бажараётган индивидлар намоён бўладилар.
Социал структура – бу жамиятни объектив тарзада жамоалар, синфлар, қатламлар, табақалар, гуруҳлар ва ҳаказоларга бўлинишини англатади.
Фан тарихида мазкур масала фаол тадқиқ қилинган. Айниқса қадимги Юнон фалсафасида масалага катта эътибор қаратилган. Жумладан, Платон «Давлат». «Қонунлар», Аристотел эса «Сиёсат» асарида идеал жамият лойиҳасини ишлаб чиқар эканлар, жамиятнинг социал структураси элементларига ҳам асосий эътибор қаратганлар.
Масалан, Платон жамиятнинг қуйидаги асосий қатламларини ажратиб кўрсатади: 1. файласуф-ҳокимлар. 2. қўриқчи- аскарлар. 3. моддий неъмат ишлаб чикарувчилар. Бунда ҳар бир қатлам фақатгина ўзининг маш\улоти билан шуғулланиши керак, акс ҳолда жамиятда ижтимоий адолат тамойили издан чиқади.
«Қонунлар» асарида Платон қуллар масаласига ҳам эътибор қаратади. Унингча кишини қул қилиш уни ғурурини топташни англатади. Юнон юнонни қул қилишига ҳаққи йўқ, лекин жангларда асир тушган варварларни қул қилиш ва улар меҳнатидан фойдаланиш мумкин.
Платоннинг энг иқтидорли шогирди: Аристотел «Сиёсат» асарида жамиятни қуйидаги табақаларга ажратади: 1. Деҳқонлар. 2. Ҳунармандлар. 3. Савдогарлар. 4. Ёлланма ишчилар. 5. Ҳарбийлар.
Платондан фарқи ўлароқ Аристотел қулдорлик тузумини ҳимоя қилади. Унинг фикрича қуллар- бу меҳнат қуролидир. Улар о\ир жисмоний меҳнатни бажаришга мослаштирилиб, бақуват қилиб яратилгандир. Эркин фуқаро эса бу вазифани уддалай олмайди, лекин бошқарувга лаёқатлидир. Аристотел шундай илғор фикрни илгари сурадики, жамиятнинг фаровонлиги ундаги бойларнинг кўплиги, ёки камбағалларни камлиги билан белгиланмайди. қайси жамиятда «ўрта элемент» салоҳияти юқори бўлса ўша жамият барқарор ривожланишда бўлади. «Ўрта элемент» ни у қулдорлар орасидан, мулкни қайд қилиш асосида ажратиб олади. Аристотелнинг бу фикрлари ҳозирги замонавий жамиятлар учун ҳам ўз долзарблигини сақлаб қола олган..
Ҳиндистонда жамият:
а) юқори табақа – брахманлар;
б) ўрта табақа - кшатрийлар (жангчи тоифаси)
в) шудралар (қора халқ)дан иборат гуруҳларга жратилган.

Ҳар бир мамлакатда шаклланган табақалар ва қатламлар тамомила турлича бўлиши мумкин. Уларнинг сони табиий манбалар ва ўлканинг иқтисодий тарихи, меҳнат тақсимоти ва иқтисослашув жараёнида эришилган даража, давлат сектори бажарувчи вазифаларнинг нисбий миқёси ва рўйхати, мулкчилик, шу жумладан ўтмишдан мерос мулкчилик ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади.


Жамиятнинг ижтимоий таркибида ижтимоий-синфий муносабатлар ҳам муҳим ўрин тутади. Ўтган давирда асосан, икки синф - ишчилар ва деҳқонлар синфи ва интеллигенция қатлами мавжуд деб кўрсатилиб, жамият ижтимоий таркибидаги бошқа гуруҳларнинг аҳамияти мутлақо тилга олинмас эди.


2. Ғарб социлогиясида жамият ижтимоий таркиби социал стратификация тушунчаси асосида ўрганилади. Демак стратификация Ғарб социологиясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, жамият ижтимоий таркибининг ижтимоий табақаларга, гуруҳларга ажратилганини, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни ифода қилади.
Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. Бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва бошқа хусусиятлар билан фарқ қилади.
Ғарбий Европалик яна бир социолог олим Макс Вебер фикрича жамиятдаги барча эмпирик амалий нарсаларни тартибга солишнинг қулай усули бўлган идеал типлар, яъни ҳамма, ҳамма нарсаларни муайян гавдалантира оладиган воситалар копцепциясини илгари сўради. Унинг нуҳтаи-назаридан олиб қаралса феодализм, капитализм ёки қулдорлик жамият тузилмалари жамиятда тарихан шаклланган формациялар сифатида эмас, балки аҳоли турли табақалари ўртасидаги муносабатларнинг идеал мувофиқлашуви, қатъийлашган уйғунлашуви тарзида талқин этилиб жамиятдаги мавжуд барча табақа ва гуруҳлардан иборат ранг-баранг страталар таснифи ҳам ана шу идеал мувофиқлашув ва қатъийлашганлик моҳиятидан келиб чиққан ва амалга оширилган, - деб илмий тахлил натижаларига асосланади.
Макс Вебер стратификацион жараёнлар моҳиятини очишда рационалистик асосида ёндашади ва рационалистик омилнинг муҳимлигига алоҳида аҳамият беради.
АҚШлик социолог Т.Парсонс: «Стратификация - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси» деб, уни ривожлантирди.
Ғарб мамлакатлари социологлари жамиятни «юқори», «ўрта», «қуйи» синф ва қатламлардан иборат деб талқин қилишади. Масалан, ғарбий Германиялик социолог Р.Дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига бўлади. Ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси 2 гуруҳдан: а) мулкдор бошқарувчилар ва б) мулкдор бўлмаган бошқарувчилар - маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат дейди. Бошқарилувчилар тоифаси ҳам 2 га: юқори - «ишчи аристократияси» ва қуйи - малакаси паст даражада бўлгaн ишчилардан иборат бўлиб, бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқ-да, деб фикр билдиради.
Жамият ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. Масалан:
- ижтимоий-синфий, гуруҳлараро (синфлар, ижтимоий табақалар, қатламалар);
- ижтимоий-демографик (ёшлар, ўрта ёшлар, халқлар);
- ижтимоий-профессионал (касб-корга қараб ўқитувчилар, инженер, тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.);
- ижтимоий-ҳудудий (минтақа, шаҳар, қишлоқ, район, маҳалла, аҳолиси)
Стратификация кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, туғилиши билан юзага келади.
1. Қулдорлик - кишиларни қарам қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий шаклидир. Тенгсизлик даражасининг кўринишидир.
2. Касталар (лат. Партугал. гуруҳ, тоифа, табақа) – одам туғилганидан бошлаб аъзо бўлиб қоладиган ижтимоий гуруҳлар (стратлар)дир.
3. Табақалар - таомиллар ёки ҳуқуқ, қонунлари билан мустаҳкамланган наслдан-наслга ўтувчи ҳуқуклар ва бурчларга эга бўлган ижтимоий гуруҳлар.
4. Синфлар - синфлар пайдо бўлиши ХVIII-Х1Х аср билан боғлиқ АҚШ - ўрта синфлар жамияти. АҚШда 4 та асосий синфлар бор: - олий;- ўрта;- ишчи;- қуйи синфлар.
Жамиятнинг моддий-ишлаб чиқариш жараёни социологияда ижтимоий тизим сифатида олиб қараб ўрганилади. Моддий ишлаб чиқариш тизими-ижтимоий ҳаёт соҳаси бўлиб, кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ.
Жамиятда мавжуд бу социал тизим вақт ўтиши билан асрлар оша тобора такомиллаша боради, жамиятдаги жиддий, маънавий, моддий ўзгаришлар, жамиятнинг цивилизациялашуви жараёни бу социал гуруҳлар-страталар ҳаётига ҳам жиддий таъсир этиб, анъанавий (аввалги) тизим тартиботларига ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг абадий турғунлик тушунчаларига кескин зарба берилади, аҳолининг ўзгармас қатламлари ҳақидаги тушунчаларга аста-секин барҳам берилиб борилади.
Табақа, қатлам, синфларнинг жамиятдаги анъанавий фарқлари узоқ йиллар ўтиши оқибатида, тобора емирила боради, социал гуруҳлар – страталарнинг ижтимоий гуруҳланиш тенденцияси юзага келаберади ва шакллана боради, янгича қатлам, синфлар тобора вужудга келиб, синфлар уюшқонлиги пайдо бўлиб, ўз навбатида жамиятни бошқариш тизимларини шакллантириш зарурияти вужудга келабошлайди ва бу эҳтиёж кўп ҳолатларда сиёсий ва жамиятни социал бошқаришдан тез ривожлана бориши ҳолатлари юз бера бошлаб янгича шаклланган аҳоли қатлами – синфлар талабига жамиятни сиёсий бошқариш тизими кўп ҳолатларда жавоб бера олмай қолиш ҳолатлари юз берган жойлар – худуд, мамлакат-давлатларда жамиятни янгича бошқаришга мослаша олмай турли хил социал портлашларга олиб келади ва олиб келган.


3. Инсоният тарихида табақалашув халқнинг маданий такомиллашганлик белгилари сифатида ҳам баҳоланиб келинган. Хусусан, гиламдўзлар, дўппидўзлар, темирчилар, боғбонлар ва бошқа касбий табақалар муайян меҳнат фаолияти орқали нафақат ўзига хос иқтисодий-ижтимоий ҳаёт йўриғини амалга оширганлар, балки ўз қавмлари сиру-синоатларининг ўзгалар мулкига айланмаслиги эришилган комиллик қадриятига путур етмаслиги хусусида ҳам қайғурганлар.
Халқимиз ўз социал табақаларини ҳимоя қилиб келган, зеро, бу ҳимоя нафақат қавмлар, шаклланган касб ва ижтимоий гуруҳлар мавқеини муҳофаза этиш шаклларида, балки ахлоқий ёндашувлар тизимини турмуш тарзи яхлитлигини, халқ урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш учун кураш лавҳаларида ҳам намоён бўлиб келган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда табақаланишда синфлар: бойлар, ўрта, кам таъминланганлар мавжуд. Стратификациянинг аралаш типи бор. Ҳозир бизда мулкдорлар синфи шаклланмоқда.
Ўзбек жамияти социал структураси таркиби ва тизими таҳлили этнорегионал хусусиятларини ҳам ҳисобга олади. Маълумки, ўзбек халқи тарихан шаклланган 92 уруғ-этноэлемент маҳсулидир. Бу этно-тасниф таркибидаги ҳар бир уруғ алоҳида стратификацион тадқиқот талаб этувчи этник бирликлардир. Мазкур уруғларнинг ижтимоий-тарихий ўрни таҳлил этилганда унинг нафақат ўзбек халқи этногенезисини ўрганишдаги аҳамияти ойдинлашади, балки унинг умумтуркий макроэтносида тўтган тарихий ўрни ва ижтимоий мавқеи юзага чиқади.
Ижтимоий таркибда ҳудудий йўналиш ҳам мавжуд бўлиб, у минтақавий, вилоят, шаҳар, қишлоқ, маҳалла каби ҳудудий бирикмаларни ўз ичига олади.Бу таркибий бирликда айрим олинган ҳудуд доирасида социологик тадқиқот олиб бориш талаб қилинади. Сўнги йилларда бу масалага жиддий қаралмоқда. Айниқса, шаҳар, қишлоқ, маҳаллага ойид муаммоларни ўрганиш зарурияти ортмоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда «маҳаллалар фаолияти, олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда «Маҳалланг - ота-онанг» шиори остида кўпгина ишлар қилинмоқда. ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни катта аҳамиятга эга. Маҳаллачилик анъаналаримиз кенг ривожланмоқда. Кўпгина янги-янги маҳаллалар ташкил қилинмоқда. Маҳаллаларда «Гузар»лар ташкил қилинаяпти. Ҳар бир маҳаллани маҳалла оқсоқоллари бошқармоқда.
Ўзбекистонда кенг тармоқли яхлит стратификация тадқиқот ишларини амалга ошириш зарурияти ва долзарблиги бугунги кунда ўзбек халқи миллий ўзлигини тўғри идрок этиш, миллий менталитет имкониятларидан самаралироқ фойдаланишга йўл очади. Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий жараёнлар таркиби ва тизимини характерловчи 12 та стратификацион тизимларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилар.
1) Ижтимоий касбий таснифга кўра турлар.
2) Қавм-сулолавий асосларга кўра турлар.
3) Маданий-эстетик даражаларга кўра турлар.
4) Ёш даврларига кўра турлар.
5) Этно-ҳудудий турлар.
6) Диний-конфессионал турлар.
7) Партиявий-эътиқодий фарқларга кўра турлар.
8) Уруғ-қабилавий типлар.
9) Муайян манфаатлар доирасида уюшган корпоратив турлар.
10) Жинсий таснифга кўра турлар.
11) Ҳуқуқбузарликка мойилликка кўра турлар.
12) Маданий-рамзий интилишларга, қизиқишларига кўра аҳоли турлар.

Ҳар бир ижтимоий гуруҳ, айрим олинган шахс ҳам жамият ижтимоий таркибида ўз ўрнига эга. Шахс ўзининг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати ва бошқа шу кабилар билан муайян ижтимоий таркибга киради1.


Жамиятнинг ижтимоий таркиби - ижтимоий гуруҳлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуидан иборат.
Совет тузуми даврида учта: ишчилар, деҳқонлар ва зиёлилар, (Ғарбда капитализм шароитида буржуазия, майда буржуазия) каби синфларга бўлиб, уларни ажратиб социал муаммоларини умумий синфий муаммолар тарзида ўрганилиб, умумий тарзда бу социал муаммоларини ҳал қилинишга ҳаракат қилиниб келинган. Ваҳоланки, ишчилар синфи таркибида манфаатлари, турмуши, касби, ҳунари, мавқеи, машғулот тури бир-бирига тўғри келмаган қанчадан-қанча социал гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг ўзаро манфаатлари ҳам турличадир, иш, меҳнат шароитлари, меҳнат тақсимотлари ҳам турличадир. Ана шундай ижтимоий ҳолатнинг турли хиллиги деҳқонлар синфига ҳам, зиёлиларга ҳатто буржуазия деб аталгувчи синфларга ҳам таалуқлидир. Бу синфлардаги турли хил майда-майда бир-биридан фарқ қилинадиган социал гуруҳлар борки, уларнинг ҳам ўзига яраша социал муаммолари мавжуддир, бу социал гуруҳлар эса жамият аҳоли таркибининг асосий қисмини ташкил этиб, уларни социология фанида социал-страталар – социал гуруҳлар деб аталади. Уларнинг жамиятдаги мавқеини, ролини, ўрнини ва истак, мақсад ва манфаатларини юз берган, берадиган социал муаммоларини социал стратификация йўналиши ўрганади.
4. Кейинги 20 йилда ривожланган Ғарб, хусусан АҚШда ўрта табақа концепциясини ўрта синф концепцияси билан айни уйғунлаштириш тенденцияси юз бермоқда. Ўрта синф жамиятни ўзига хос миллий, ирқий интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий конценсус вазифасини ҳам ўтамоқда. Шу боисдан ўрта синф ҳиссасининг ортиши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида ҳам талқин этилмокда. Ўрта синф вакиллари миқдори эса улардаги кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари, турли манбалардан олган фойдалари, бошқа даромадлардан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра йилма-йил аниқлаб борилади. Ғарб мамлакатлари турмуш тарзини ўзига хос барометри вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени гарчи ривожланган Европа давлатлари учун ижтимоий - иқтисодий қадрият даражасида келинаётган бўлса-да, бу қадрият ўрта синф вакилларини юқори ва қуйи синф вакиллари билан маънавий яқинлаштириш имконини бермади.
Айниқса бундай ҳолат ХХ-асрда кенг кўламда ривожланган, Ғарбда, асосан АҚШда жамиятнинг ижтимоий табақаланиши жараёнида ўрта табақа концепциясига асосий эътиборини қаратиб, бу ўрта табақа концепциясини ўрта синфий қараш концепцияси билан уйғунлаштирилиб ўрта синфий табақа тенденциясига алоҳида ўзига хос миллий, ирқий, интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий барометрлик ролига мувофиқ вазифани бажармоқда, деб ҳисоблашмоқда, катта эътибор бериб, муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқдалар. Бу ҳолат бевосита синфий табақаланишни эътироф этиш тенденцияси ҳисобланиб ҳақиқатга яқинлашмоқда. Шу боисдан ҳам ўрта синф-табақа ҳиссасининг ортиб бориши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида талқин этилмоқда. Чунки ўрта синф вакиллари миқдори (яъни камбағалнинг ўрта ҳоллашуви, ўрта ҳолнинг бойиб бориши ва ҳ.к. – А.Ш.) ошиб бориш тенденцияси ва улардаги мулкнинг ўзгариши – кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари (фоиз асосида кўпайиши ва ҳ.к.) ва банкдаги ва бошқа турли манбаълардан олган дароматлари, фойдалари (ишлаб чиқариш, фермерлик, тижорат, савдо-сотиқ, судхўрлик, ҳатто мансабдорлик ва ҳ.к. – А.Ш.) ва шунга ўхшаш бошқа даромадларидан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра ва бу табақа йил сайин аниқланиб борилади ва текшириш, тахлил этиш натижаларига кўра бу табақанинг синфий салмоғи ошиб бормоқда.
Аммо Ғарб ва АҚШ мамлакатлари аҳолиси турмуш тарзининг ўзига хос барометр вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени, гарчи ривожланган Европа мамлакатлари учун ижтимоий-иқтисодий қадрият даражасига кўтарилиб баҳолансада, бу қадрият ўрта синф вакилларини (гўё капитализм – халқ капитализмига айланиб бормоқда – деган ғоя – А.Ш.), юқори ва қуйи синф вакиллар билан маънавий яқинлаштирилиш имконини бермади, бермайди ҳам. Чунки бу жараёнда ижтимоий тараққиёт объектив қонунлари – инсонга бўлмаган ( яъни тўғридан-тўғри) объектив вазият, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизимга мос – субъектив вазиятлар эътиборга олинишини таққоза этади.


1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б. 7.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling