1

Sana01.01.1970
Hajmi
#178234

1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг.
1. Тезис қандай мазмунни ифодалайди?
2. Илмий мақола ва тезис бир-биридан қандай фарқланади?
3. Илмий ишларнинг турлари ҳақида маълумот беринг.
4. Илмий маърузага таъриф беринг.
5. Илмий ўқишнинг қандай турлари мавжуд?
6. Танишиб ўқиш ва ўрганиб ўқиш фаолияти қандай амалга оширилади?
7. Қайд этиш шaкллaрини қайси ўқиш турида ишлатилиши мақсадга мувофиқ?
8. Қайд этишда қандай белгилардан фойдаланиш мумкин?
9. Конспектлаштиришда қандай қоидаларга амал қилиш керак бўлади?
10. Материалларни ўқиш, тўплаш ва тaлқин қилиш жараёни ҳақида гапириб беринг.


2-топшириқ. Тест.
1. Илмий мавзу (илмий тадқиқот мавзуси) нима?
а. Тадқиқотчини мувофиқ объектни ўрганишга мажбурлаган сабаб;
б. Кейинги истиқболга эга якунланган ИТИ натижаси;
c. Тадқиқот предметининг ўрганилиши ва тавсифи ташкил қилинадиган йўналиш.
2. Тадқиқот предмети ва тадқиқот объекти атамалари нима билан фарқланади?
а. Тадқиқот объекти – кенг ва мавҳум тушунча, тадқиқот предмети – тор ва конкрет/муайяндир;
б. Тадқиқот объекти табиий фанлар билан боғлиқ, тадқиқот предмети эса – гуманитар фанлар билан;
c. Тадқиқот объекти – тадқиқотчининг эътибори қаратилган воқелик ҳодисалари ёки уларнинг бирон-бир томонлари, тадқиқот предмети эса – тадқиқотчи ўрганиш объектини қандай тушунишидир;
д. Тадқиқот объекти – хусусий бўлмаган умумий ҳодиса, тадқиқот предмети – хусусий, специфик ҳодисадир.
3. Илмий муаммо бу....?
а. Идрок этиш жараёнидаги хато натижаси;
б. Илмий изланиш жараёнида пайдо бўлган кутилмаган тўсиқ;
c. Объектга мос бўлмаган услубни қўллаш оқибатида пайдо бўладиган таърифдаги қийинчилик;
д. Талқин ва таъриф учун мувофиқ назарияни талаб қилган зиддиятли талқин ёки зарурий, етарли ва ишончли тушунтиришларнинг йўқлигида намоён бўладиган тадқиқ этиш объекти ҳақидаги тасаввурга хос зиддиятлар ва бири-бирини истисно этувчи белгилар.
4. Илмий концепция нима?
а. Ўрганилаётган объектнинг характери ҳақида кейинги исбот ёки рад этилишни талаб қилган тахминлар тизими;
б. Тадқиқотнинг энг ривожлангани ва исботланган назарий ҳолатларидан бири;
c. Тадқиқотчининг илмий изланиш натижасида қилган асосий хулосаси;
д. Ўрганилаётган предмет ва ҳодисаларга асосий нуқтаи назар, уларни тизимли ёритиб бериш учун асосий ғоя.
5. Тадқиқот мақсади ва вазифаларининг фарқи нимада?
а. Тадқиқот мақсади – бу объектнинг нима учун ўрганилаётгани, тадқиқот вазифалари эса тадқиқот мақсадига эришиш учун шакллантирилиши ва жавоб берилиши лозим бўлган саволлардир;
б. Тадқиқот мақсади – олим эришган ҳақиқий натижалар, тадқиқот вазифалари эса бу натижаларга эришиш имкониятини берган услуб ва воситалардир;
c. Тадқиқот мақсади – илмий изланиш жараёнида олим учун асосий бўлган, етакчилик қилган мантиқ, тадқиқот вазифалари эса мазкур мантиқ асосида вужудга келадиган изланиш дастуридир;
д. Тадқиқот мақсади – ижтимоий буюртма доирасида тадқиқот натижаларига қўйиладиган талаблар, тадқиқот вазифалари эса мазкур талабларни бажаришнинг илмий йўлларидир.
6. Илмий услуб нима?
а. Тадқиқот объектининг ёйиқ тавсифи;
б. Янги билимни олишнинг услуби ва қўлланмаларининг тизими;
c. Мазкур фанда ҳукмронлик қиладиган тадқиқотлар йўналиши;
д. Назарда тутилган тадқиқотнинг батафсил режаси.
7. Қуйидаги тавсифларни мувофиқ илмий категорияларнинг номлари билан боғланг, бунда категория номининг рақамли индексини унинг тавсифи ёнида кўрсатинг: қонун (1), гипотеза (2), илмий факт (3), илмий ғоя (4).
а. Оқибатни чиқариб келтирувчи сабаб ҳақидаги илмий асосланган тахмин;
б. Хулосанинг асосида бўлган алоқаларнинг мажмуасини аниқламаган ҳолда, оралиқ далилларсиз интуитив тушунтириш; бундай тушунтиришнинг илмийлиги мавжуд билимга бўлган таяниш билан таъминланади;
c. Объектив воқеликнинг ҳодисаси, у ҳақида билим ишончли, илмий исботланган ҳисобланади;
д. Мувофиқ синф ҳодисаларининг барчасига хос бўлган табиат ва жамиятдаги ҳодисалар ўртасидаги аҳамиятли, зарурий, барқарор, такрорланадиган муносабат [алоқа].
8. Қуйидаги тавсифларни мувофиқ илмий категорияларнинг номлари билан боғланг, бунда категория номининг рақамли индексини унинг тавсифи ёнида кўрсатинг: асоснома (1), тавсиф (2), парадокс (3), тушунтириш (4).
а. Маълумни номаълум орқали тушунтириш, ўрганилаётган объектни бошқалардан фарқловчи мезонларини шакллантириш ҳамда мазкур объектнинг тузилиш ва қўлланишинг ўзига хос услубларини кўрсатиш имкониятини берувчи мантиқий услуб;
б. Объектга хос хусусиятларни ушбу хусусиятларни шартлаб берувчи қонуний омилларини аниқлаб кўрсатиб бериш орқали мавжудлигини аниқлаш;
c. Ҳимоя қилинаётган тезисни, рад этилаётган антитезисни, исботлаш ва рад этиш воситаларини баҳолаш жараёни; исботлаш танловини мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, исботлаш мақсадларини асослаб бериш ва ҳоказо.
9. Нима сабабдан филология гуманитар фанларга мансуб?
а. Чунки ўрганишининг асосий объекти матндир;
б. Чунки унинг таркибига тилларни ўрганадиган фанлар киритилган;
c.Чунки у "матннинг тил ва стилистик таҳлили орқали инсоннинг маънавий маданиятини ўрганади";
д. Чунки у "инсоний вазифалардан асосийсини – инсонни саналадиган буюмга ёки ўз ҳиссиётларининг аксига айлантирмай бошқа инсонни (бошқа маданият, бошқа даврни] тушуниш каби вазифани" бажаришга ёрдам беради.
10. Матнни филологияда ўрганишнинг роли қандай?
а. Матн – филология фанларининг муҳим объектларидан бири, унга барча филологик фанлар бевосита ёки бирон-бир восита орқали мурожаат қилади;
б. Матн – материалнинг манбаси бўлиб, у филологик ўрганишнинг энг аҳамиятли объектларини ажратиш имкониятини беради;
c. Матн – филологиянинг бошланғич ҳақиқийлиги бўлиб, унга қаратилганлик филологияга инсон маънавий борлиғининг бутун чуқурлиги ва кенглигини ўз ичига қамраб олиш имкониятини беради;
д. Матн – филологик тадқиқотнинг натижаларининг ўз ифодасини топиши ва уларни илмий ҳамжамиятга намоён этишнинг энг кўп учрайдиган шакли.
11. Илмий ўқиш натижаларини мустаҳкамлашнинг қандай услуби қуйида келтирилган: "Ўқилаёлган матндан ишлаётан мавзуси нуқтаи назаридан тадқиқотчи учун қизиқарли бўлган ҳолатлар аксарият ҳолларда бевосита иқтибос сифатида олинади. Одатда бу ҳолатдан ўзидан ёлғиз ёки зарурият туғилганда бошқа ҳолатлар билан биргаликда, жумладан мазкур мавзу билан боғлиқ бўлган, аммо бошқа манбалардан олинган ҳолатлар билан биргаликда ишлатиш мақсадида бу барча ҳолатлар алоҳида карточкада қайд этилади. Ҳар бир карточкада иқтибос олинган манба ҳақида тўлиқ маълумотларни, иқтибос жойлашган бетни кўрсатиш лозим".
а. Иқтибос-конспект;
б. Режа-конспект;
c. Танлаб ёзиб олиш;
д. Тезислар.
12. Илмий ўқиш натижаларини мужассамлаштирилган шакли сифатида режа ва тезисларни тавсифловчи фарқлар қаторидан энг аҳамиятлиларини кўрсатинг:
а. Режа одатда катта ҳажмга эга бўлган манба бўйича тузилади, тезислар эса нисбатан кичик манба асосида тузилади;
б. Режа манба мазмунининг умумий схемаси бўлса, тезислар муаллиф фикрини соддалашган бўлсада, аммо идрок этиш учун аниқ шаклда тақдим этиб, манбанинг энг аҳамиятли назарий ҳолатларини етказиб беради;
c. Режани тузиш одатда манбага қайтишни назарда тутади, тезислар эса якуний бўлиб, қайд этиш воситаси орқали бирламчи манбага такрорий мурожаат этишни талаб қилмайди;
д. Манбани мантиқий тузилмаси хаддан зиёд мураккаб бўлса режани тузиш яхшироқ натижа беради, мантиқий жиҳатдан содда бўлган манба мазмунини тезислар яхшироқ акс этади.
13. Лингвистлар қўллайдиган тил материалининг яна бир манбасини кўрсатинг:
а. Жонли нутқ;
б. Матн;
c. Луғат.
д. Сўз.
14. ИТИнинг тузилмавий мантиқий схемаси нима?
а. Илмий ишнинг аниқ режаси;
б. Тасвирлаш мантиғига мос умумий талабларни акс эттирувчи илмий матнни тузилишининг умумий стандартлари;
c. Илмий ишнинг мавзу композицияси;
д. Тадқиқот предметининг тасвири намоён бўладиган йўналиш.
15. Илмий матнни таҳрир қилиш нима?
а. Ўз фикрларининг ифодасини, тил шаклини аниқлаштириш мақсадида муаллиф амалга оширган матн тузатиши;
б. Мазкур матннинг бўлғуси ўқувчисининг манфаатларини таъминлаш мақсадида профессионал муҳаррир амалга оширадиган матннинг ўзига хос танқиди;
c. Матннинг орфографик ва пунктуацион жиҳатдан тўғрилигини корректор томонидан текширилиши;
д. Муаллиф томонидан дастлабки синовбосма матннинг қўлёзмасига мувофиқлигига текшириш.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling