Мардонова Гулрух. 8 - мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#178906
Bog'liq
Мардонова Гулрух. 8 - мавзу


Назорат саволлари:

  1. Ходимларни бошқариш тушунчаси?

  2. Меҳнат ресурсларини бошқариш қандай амалга оширилади?

  3. Ходимларни бошқариш ва ходимларни бошқарувнинг моҳияти нималардан иборат?

"Ходим" бу бирор идора ёки муассасада ишловчи киши, хизматчи маъносида талқин этилади. Бугунги амалиётда ходим ва уни бошқариш муаммосига икки хил ёндошув мавжуд:


1. меҳнат ресурсларини бошқариш;
2. ходимларни бошқариш.
Мехнат ресурларини бошқариш- тушунчаси бошқаришнинг стратегик жиҳатларини, шунингдек социал ривожланиш масалаларини ўз ичига олади. Яни ресурсларни-иш дойини яратиш, иш уринларида ходим ун саксимал кулайликка еришиш, мехнат куроллари хусусан апаратлар автаматлар в.х.к сехнат самарасини оширувчи кулайликларни киритиш ва бу оркали мехнат унуслорлиги ва юкори фойдага еришиш демакдир.
2. Ходимларни бошқариш- тушунчаси эса кўпроқ кадрлар билан тезкор ишлашни англатади. Агар биринчи ёндошув давлат миқёсида бандлик ва уни мувофиқлаштириш вазифаларидан келиб чиқса, иккинчи ёндошув бевосита корхона даражасидаги меҳнат муносабатлари ва уларни мувофиқлаштиришдан келиб чиқади
Бошқаришнинг турли таркибий қисмларини қамраб олувчи 4 бўлимдан иборат.
Биринчи бўлимда ходимларни бошқаришнинг янги тамойилларини турлича талқинлари очиб берилади.
Иккинчи бўлим ходимларни бошқариш жараёнининг асосий босқичларини, режалаштириш, танлов, иш ҳақи, мувофиқлаштириш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитишни қамраб олади.
Учинчи бўлимда ходимларни қизиқтириш (рағбатлантириш) жараёнини, одамларни фаол ҳаракатга истагини уйғотувчи турли қизиқтириш назарияларини ифодаловчи саволлар очиб берилади.
Тўртинчи бўлим хокимлик, хокимлик ваколатлари, раҳбарлик масалаларига бағишланган. Бу бўлим таъсир этиш жараёни қандай амалга оширилишини, нима учун одамлар бўйсунишини, ким йўлбошчи бўлиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради.
Ходимларни бошқариш - бу бирор ташкилот ходимларига умумий ва хусусий таьсир утказиш оркали мехнат унумдорлигини ошириш ва ташкилот максадига тез ва сифптли еришишга йуналтирилган чора тадбирларнинг йигиндиси ва шу максадда урганиладиган фандир.
Мн: ходимларга турли рагбатлантиришлар моддий ёрдамлар, санатор курортларга йулланмалар бериш. Ёки турли имтиёзларни белгилаш вхк лар.
Хозирги пандемия шароитида шифокорларга берилган рагбатлантириш маблаглари ёки харбий соха вакилларига бериладиган имтиёзлар ёки темир йул ва авиа компания вакилларига поезд ва самалётлардан текин фойдаланиш имкониятлари вхк лар шулар жумласидандир.
Ташкилотларда ишловчи ва мувофиқ ишчи вазифаларни бажариш билан банд бўлган барча одамлар ходим деб аталади. Шунинг учун, эътибор марказида вазифаларни самарали бажариш туради. Ҳар қандай бошқариш жараёни каби, ходимларни бошқариш ҳам бир қатор хусусий жараёнларни: режалаштириш, ташкил этиш, қизиқтириш, назорат ва ҳисоб, тартибга солишни ўз ичига олади.
Режалаштириш жараёни - бу бошқариш мақсадларини ва унга эришиш воситаларини аниқлашдир.
Ташкил этиш жараёни-ишчи кучини жалб этиш, ишчиларни қабул қилишни ташкил этиш, уларни ишчи жойлари бўйича қўйиш, ишчи ходимлар каби, бошқарув бўғинини ҳам касбий тайёргарлиги, қайта тайёрлаш, банд бўлган ходимларнинг меҳнат шароитларини такомиллаштиришни ўз ичига олади.
Қизиқтириш - ташкилот мақсадини амалга оширишга олиб келувчи фаолиятга ишчилар ёки гуруҳни рағбатлантириш жараёни.
Ходимларни бошқариш жараёнини тартибга солиш ходимларни мавқеини ошириш, жойини ўзгартириш, пасайтириш, уларни ишдан бўшатиш, уларнинг иш ҳақини тартибга солишдан иборат.
Назорат-ходимлар билан ишлашнинг боришини назорат қилиш, унинг самарадорлигини аниқлаш, баҳолаш жараёнидир.
Ҳисобга олиш банд бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш учун давлат ва ички ходимлар ҳисоботини олиб боришдан иборат. Ходимларни бошқаришда қуйидаги усуллар қўлланилади:
• Маъмурий – ташкилий: бошқариш аппарати тузилиши, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни аниқлаш билан боғлиқ (ходимларни танлаш ва жойига қўйиш, маъмурий тақсимлаш, ижрони назорат қилиш)
• Иқтисодий самарадорликни ошириш: барча банд ходимларнинг моддий манфаатдорлигини аниқлаган ҳолда бошқаришга жамоа ҳамда алоҳида ишчилар манфаатлари орқали таъсир этиш.
• Ижтимоий – руҳий: топширилган ишга жавобгарликни ҳис этишга тарбиялаш, қизиқтириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, ишга қобилиятли жамоаларни, уларда ўртоқчилик ҳолатини қўллаш.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling