1 mavzu tovarshunoslik(6)

Sana01.01.1970
Hajmi
#181280
Bog'liq
1 mavzu tovarshunoslik(6)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ 
 
БОЖХОНА ИНСТИТУТИ 
 
 
«БОЖХОНА ЭКСПЕРТИЗАСИ ВА ТОВАРЛАРНИ 
ТАСНИФЛАШ» КАФЕДРАСИ 
 
«
ТОВАРШУНОСЛИК ВА ТИФ ТН
» ФАНИДАН
1-МАВЗУ БЎЙИЧА
МАЪРУЗА МАТЕРИАЛИ 
 
 
Таълим йўналиши:
 
5240100 – 
Юриспруденция 
(иқтисодий 
хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)
 
 

МАЪРУЗАЧИ: и.ф.д.(PhD), доцент,
божхона хизмати майори
Муратова Шоҳиста
Ниматуллаевна
 
ТОШКЕНТ - 2020 


1-Маъруза. ТОВАРШУНОСЛИК ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, 
МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
 
РЕЖА: 
§1. Товаршунослик фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва 
тавсифи. 
§2. Божхона ишида товарнинг тавсифи. 
§3. Истеъмол товарларининг истеъмол хусусиятлари. 
§4. Товаршунослик олдида турган замонавий муаммолар. 
 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 
Маҳсулот, товар, абстракт меҳнат, истеъмол киймати, маҳсулот сифати, 
товарлар ассортименти, бирламчи эҳтиёжлар, истеъмол хусусиятлар, импорт 
товарлар, экспорт товарлар, транзит товарлар, бонд товарлар, контрабанда, 
хавф товарлари, яширин товарлар, товарлар экспертизаси.
 
§1. Товаршунослик фанининг предмети ва тавсифи. 
Товаршунослик сўзи "товар" ва "шунос" ("ўрганиш") маъносини 
ифодалайдиган сўзлардан таркиб топган. Исталган фан ўзининг моҳиятини 
очиб берувчи бирламчи атамаларни ўрганишдан бошланади. Шу жумладан, 
маҳсулот ва товар тушунчаларининг ўзаро фарқловчи жиҳатларини айтиб 
ўтиш зарур. 
Маҳсулот – истеъмолчиларнинг реал ва потенциал 
эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган фаолиятнинг 
моддий ва номоддий натижасидир. Табиийки, маҳсулотга икки 
хусусият хосдир: биринчидан, у ишлаб чиқарилган ва, 
иккинчидан, кимнингдир эҳтиёжини қондириши керак. Ишлаб 
чиқариш деганда, албатта кенг маънода тушуниш лозим. Бу 
нафақат инсон фаолияти, балки биологик объектларнинг ҳаёт 
фаолияти ҳам тушунилади. Шунингдек, маҳсулот сифатида 
ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, сабзавотлар, қўзиқоринлар, 
ёввойи ҳайвонларнинг гўшти, дарё ва океан балиқлари ҳам 
тушунилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling