Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


Download 0.5 Mb.
bet1/28
Sana20.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1103536
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
0.Сборник задач




Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш


Масалаларни ечилиши бўйича намуналар
1-масала
Жадвал маълумотлари бўйича қуйидагиларни ҳисобланг:
а) харажат оқимлари бўйича ЯИМ ҳажми;
б) даромад оқими бўйича ЯИМ ҳажми (МҲТнинг эски талқинига кўра);
в) СИМ ҳажми;
г) МД ҳажми.

Ҳисоб

Млрд.
пул бирл.

Кoрпорaцияларнинг тақсимланмаган фойдаси

10

Соф экспорт

20

Дивидендлар

105

Корпорациялар фойдасига солиқ

10

Товар ва хизматларнинг давлат томонидан сотиб олиниши

1000



Алоҳида қўйилмалардан даромад

340

Фоиз

400

Ижара тўлови

25

Ялпи хусусий ички инвестициялaр

610

Ёллaнмa ишчиларнинг иш ҳақи

3140

Бизнесга билвосита солиқлар

400

Истеъмол қилинган капитал ҳажми

500

Шaxсий истеъмол харажатлари

3300



Ечиш:
а) ЯИМ = С + G + I + Xn=3300+610+1000+20=4930
бу ерда:
С – истеъмол харажатлари,
G – товар ва хизматларнинг давлат томонидан сотиб олиниши,
T – ялпи инвестициялaр,
Xn – соф экспорт.
б) Даромадлар бўйича ЯИМни Корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси (10), дивидендлар (105), Корпорацияларнинг фойда солиқлари (10), алоҳида қўйилмалардан даромадлар (340), фоизлар (400), ижара тўлови (25), ёллaнмa ишчиларнинг иш ҳақи (3 140) бизнесга билвосита солиқлар (400), истеъмол қилинган капитал ҳажми (500)ни қўшган ҳолда аниқлаймиз. Даромад бўйича ЯИМ = 4 930 млрд. пул бирлиги. Харажат бўйича ЯИМ даромад бўйича ЯИМ га тенг.
в) СИМ = ЯИМ – амортизация;
СИМ = 4 930 – 500 = 4 430 млрд. пул бирлиги;
г) МД = СИМ – бизнесга билвосита солиқлар;
МД = 4 430 – 400 = 4 030 млрд. пул бирлиги.


2-масала


ЯИМ 6000 пул бирлигига, истеъмол харажатлари 4200 пул бирлигига, давлат харажатлари 900 пул бирлигига, соф экспорт эса 120 пул бирлигига тенг.
Қуйидагиларни ҳисобланг:
а) ялпи ва соф инвестициялaр ҳажми;
б) экспорт 450 пул бирлигига тенгбўлса импорт ҳажмини;
в) амортизация 200 пул бирлигига тенг бўлса СИМни.
Ечиш:
а) Харажатларга кўра ЯИМни ҳисоблаш формуласидан фойдаланиб ялпи инвестицияларни топамиз:
I = ЯИМ - С - G - Xn = 6000 - 4200 - 900 - 120 = 780 пул бирлиги.
Соф инвестициялaр = Ялпи инвестициялaр – амортизация = 780 пул бирл. – 200 пул бирл. = 580 пул бирлиги.
б) Xn =X(экспорт) –M (импорт) . Бундан: Импорт-= экспорт – соф экспорт = 450 – 120 = 330 пул бирлиги.
в) СИМ = ЯИМ – амортизация = 6000 – 200 = 5800 пул бирлиги.

3-масала
Қуйидаги маълумотларга асосан ялпи ички маҳсулот ва такрорий ҳисоб қийматини аниқланг:


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling