7-1-мавзу маърузаси

Sana01.01.1970
Hajmi
#194502
Bog'liq
7-1-мавзу маърузаси


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ

ДАВЛАТ-ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ


7.1-мавзу:
ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ



маъруза матни










Тошкент давлат юридик университети Кенгашининг 2019 йил 28 июндаги 6-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» модули («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» мутахассислиги учун) бўйича ўқув дастури асосида тайёрланган.

Тошкент – 2020




7.1-мавзу: Ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ
(маъруза машғулоти)


Ўқув машғулоти натижасида талабалар ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ тўғрисида назарий, ҳуқуқий билимларга эга бўлади. Ўқув машғулоти якуни бўйича талаба ҳуқуқнинг тушунчаси, белгилари, ҳуқуқнинг таърифи ва унинг талқинига турли ёндашувларнинг моҳиятини, шунингдек ушбу масалаларнинг асосий хусусиятларини ёритиб бера олади.
Маъруза матнига асос қилиб олинган дарслик ва унинг муаллифи: Азизов Н.П. Ҳуқуқ ҳақидаги таълимот (VIII боб) // Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. – Б. 182-200.


Режа:
1. Ҳуқуқнинг тушунчаси ва моҳияти.
2. Ҳуқуқнинг белгилари.
3. Ҳуқуқнинг таърифи ва унинг талқинига турли ёндашувлар.


1. Ҳуқуқнинг тушунчаси ва моҳияти
Ҳуқуқ-мураккаб, серқирра ва кўп маъноли ҳодиса. Биринчидан, умумижтимоий маънодаги ҳуқуқ (маънавий ҳуқуқ, халқлар ҳуқуқи ва ш.к.), иккинчидан, махсус юридик маънодаги, давлат билан боғлиқ юридик восита сифатидаги ҳуқуқ фарқланади.
Ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган ва қўриқланадиган, мамлакат аҳолисининг умумий ва шахсий манфаатларини ифодаловчи ва ижтимоий муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатида амал қилувчи умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари тизимидир.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling