2-Ma`ruza
UCH FAZALI KUCHLANISH INVERTORLARI
Узлуксиз электр таъминоти манбалари
Электрон воситалари зарурат ҳолатларда маълум вақтда электр энергияси билан узлуксиз
таъминланиши керак. Ушбу мақсадда турли хил узлуксиз
электр таъминоти манбалари
(УЭТМ) қўлланилади. Хорижда УЭТМларни белгилаши
учун UPS аббревиатурасидан
фойдаланилади (Uninterruptable Power Supply). Чиқиш токининг турига қараб УЭТМлар
ўзгарувчан ва ўзгармас ток УЭТМларига бўлинади.
УЭТМнинг юклама билан мослаштириш талаби УЭТМ чиқишидаги электр энергиясининг
сифат кўрсаткичлар билан белгиланган. Бундай талабларга чиқиш
кучланишининг
ностабиллиги ва пульсациясининг қийматлари, чиқиш токининг ўзгариш диапазони, чиқиш
токининг қиймати ва частотасининг ностабиллиги киради. УЭТМ қурилмасининг юкламаси
телекоммуникацион восита ҳисобланади ва бу восита киришига таъминот манбаи қўйилади.
Ўзгарувчан ток тармоқларида кўпинча таъминот манбаи кириш занжирида сиғим фильтрли
ростланмайдиган тўғрилагич бўлади, шунинг учун улар истеъмол қиладиган
ток шакли
синусоидал шаклдан фарқ қилади. Юклама томонидан чизиқли ва ночизиқли юкламалар учун
чиқиш кучланиши гармоникалар коэффициентларининг берилган қийматларини сақлаш
талаби УЭТМ қурилмасига қўйилади.
УЭТМ қурилмасининг тармоққа нисбатан таъсири унинг киришидаги электр
энергиясининг сифатига талаби орқали аниқланади. Бу талаблар УЭТМлар
киришидаги қувват коэффициенти билан боғлиқ ва улар истеъмол қилувчи токнинг
гармоника коэффициентини билдиради. Қабул қилинган атама бўйича УЭТМ
қурилмалари икки синфга ажратилади: off line ва on line. Оffline синфидаги қурилмада
тармоқнинг электр энергияси тўғридан-тўғри истемолчига нормал режимда берилади,
авария режимида эса синусоидал кучланиш генератори уланади (2..10 мс). Online