2-мавзу. Risk nazariyasi va uning sug`urtadagi roli режа


Download 35.99 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi35.99 Kb.
#1148647
  1   2   3
Bog'liq
2 Mavzu


2-МАВЗУ. RISK NAZARIYASI VA UNING SUG`URTADAGI ROLI
РЕЖА:
1.Риск ва суғурта назарияси.
2.Риск тушунчасига бериладиган таърифлар.
3.Риск тушунчаси унинг мохияти ва турлари.
4.Рискларнинг умумий классификацияси.


1.Риск ва суғурта назарияси
Риск – битта кутилаётган ҳодиса бўйича хавфнинг юзага келиши. Риск тушунчаси кўринишларининг хилма-хиллиги, уни содир бўлиши натижасида юзага келган оқибатларнинг оғирлиги, рискни рўй бериши сабабли пайдо бўлган зарарларни мутлоқ тугатишни имконияти бўлмаганлиги суғурта ишини ташкил этиш учун асос яратди. Шундай қилиб, риск суғуртавий ҳуқуқий муносабатларни шакллантириш учун шарт-шароит яратади. Риск – тасодифли ҳолатларнинг ягоналик ва ўзаро алоқадорлик йиғиндисидир. Суғурта - ҳар хил нохуш ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳамда фуқароларнинг ҳаётида тегишли суғурта ҳодисалари рўй берганда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ (мақсадли пул фондлари) иқтисодий муносабатлар йиғиндиси. ўтказиш шартига қараб, суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлади. Объектига кўра, мулкий, шахсий ва жавобгарлик суғуртасига бўлинади. Суғуртанинг асосини риск ташкил этади. Суғурта - бу рискни тақсимлаш усулидир.
Риск-суғурта муносабатлари пайдо бўлишининг асосий шартидир. Риск бўлмас экан, суғуртанинг бўлиши мумкин эмас. Рискнинг ҳажми, миқдори эҳтимоллар назарияси ва математик статистика усуллари ёрдамида аниқланади. Суғурта рискларини таҳлил килиш уларни 2 та йирик гуруҳга бўлишни тақозо этади. Яъни, риск суғуртавий ва суғуртасиз бўлади. Суғурта шартномаларида ўз аксини топган рисклар суғуртавий рисклар дейилади. Риск баҳосини пулда ифодаланиши суғурта ставкасини ташкил этади. Риск доимий кўрсаткич эмас, балки у доимо ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар иқтисоддаги ва бошқа соҳадаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқдир. Суғурта ташкилоти рискни ривожланишини, ҳолатини доимо кузатиши лозим, яъни тегишли статистик ҳисоб олиб бориши, йиғилган маълумотларни қайта ишлаши ва таҳлил қилиши керак.
Рискнинг энг катта гуруҳини суғурталаниши мумкин бўлган рисклар ташкил этади. Қуйида келтирилган мезонлар асосида суғурта рискини суғуртасиз рисклардан фарқ қилиш мумкин.
а) Риск тасодифий характерга эга бўлмоғи керак;
б) Суғурта ҳодисаларини рўй бериш фактининг вақти ва маконининг номаълум бўлиши;
в) Хавф солиш манбасига кўра рисклар табиатнинг стихик кучлари билан боғлиқ рисклари ва моддий бойликни ўзлаштириш оқибатида инсониятни табиатга таъсири билан боғлиқ рисклар. Рискларни туркумлашда катта ҳалокатли рисклар алоҳида ўрин тутади. Чунки бундай рисклар рўй бериши натижасида кўплаб объектлар йирик миқдорда зарар кўриши мумкин. Катта ҳалокатли рискларга зилзила, цунами, кучли шамол мисол бўлиши мумкин. Юқорида айтилган рисклардан ташқари экологик, сиёсий ва махсус рисклар бўлиши мумкин.
Рискларни жойлаштириш:
1) суғурта манфаати туфайли юзага келадиган суғуртавий ҳуқуқий муносабатларнинг бошланиш жараёни. Рискларни бирламчи, иккиламчи ва учламчи жойлаштириш мос равишда тўғридан тўғри суғурталаш, қайта суғурталаш ва ретроцессияни англатади. Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда рискларни жойлаштириш суғурта воситачилари орқали суғурта бозорида амалга оширилади;
2) суғурта брокери ёрдамида бир вақтнинг ўзида йирик ва хавфли рискларни қисмларга бўлиб бир нечта суғурта компаниясида суғурталаш услуби. Бир қанча суғурта компаниялари таркибидан биттаси етакчи сифатида ажралиб чиқади ва у суғурта шартномасидаги шартларни маъқуллаб, рискнинг тегишли қисмини ўз жавобгарлигига олади. Кейин, брокер бошқа суғурта компанияларига мурожаат қилиб, рискнинг қолган қисмини ҳам жойлаштиради.
Risklarni boshqarish (risklarni boshqarish)-bu iqtisodiy munosabatlar tizimidagi xavfni cheklash yoki minimallashtirish bo'yicha maqsadli harakatlar.
Risklarni boshqarishning kontseptual yondashuvi quyidagilarni o'z ichiga oladi:

  • xavf sharoitida xo'jalik yurituvchi sub'ektlar faoliyatining oqibatlarini aniqlash;

  • mumkin bo'lgan salbiy oqibatlarga javob berish qobiliyati;

  • mumkin bo'lgan salbiy oqibatlar zararsizlantirilishi yoki qoplanishi mumkin bo'lgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish.


Download 35.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling