2006 йил ёзги мавсумда


Download 31.49 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi31.49 Kb.
#1621587
Bog'liq
Оромгоҳлар бўйича 26.05.2023 (2) (2)



Сурхондарё вилояти ҳудудида 2023 йил ёз мавсумида
фаолият юритадиган болалар соғломлаштириш
оромгоҳларининг мавсумга
тайёргарлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Оромгоҳларни ёз мавсумига тайёрлаш бўйича туман ҳокимликлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган эди.


Афсуски, вилоят ҳокимлигининг болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида 2023 йил ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан оромгоҳлар ҳолати ўрганилганда ёз мавсуми бошланишига қисқа муддат қолаётган бўлсада, вилоятда оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш бўйича етарли ишлар олиб борилмаётганлиги аниқланди.
Хусусан, “Сардор Парвин” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бўйича:
Оромгоҳ ҳудудида жойлашган сув тўплаш ва тарқатиш минораси (Башня) атрофи талаб даражасида ўралмаган, ички йўллари таъмирталаб, туман хўжалик хисобидаги дезинфекция станцияси билан шартнома тузилмаган, оромгоҳнинг душхонасига иситиш мосламалари ўрнатилмаган.
Оромгоҳнинг ички қисмида ёритгичлар етарли эмас, кириш қисмида автотураргоҳ мавжуд эмас.
Оромгоҳда тозалаш, ободонлаштириш ишлари охрига етказилмаган
Денов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги “Вахшивор”, “Мироб” МЧЖ тасарруфидаги “Мироб” болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича:
Вахшивор” ва “Мироб” оромгоҳларига олиб борувчи 6 км масофадаги йўлларда таъмирлаш, “Мироб” оромгоҳининг кириш қисмидаги автотураргоҳгача бўлган 100 метр масофадаги йўлга асфальт ётқизиш ишлари бошланмаган.
Шеробод туманидаги “Вандоб-Бешбулоқ” болалар оромгоҳи масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги “Вандоб-Бешбулоқ” болалар оромгоҳи бўйича:
Оромгоҳнинг биноларида, йўлаклар ҳамда ҳовлида таъмирлаш ишлари якунланган. Ҳозирги кунда Оромгоҳнинг бошқа биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Оромгоҳга олиб борувчи йўлнинг 4 километри тўлиқ асфальт қилинмаган.
Қумқўрғон тумани “Сурхон пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Нефтчи” болалар оромгоҳи бўйича:
Оромгоҳдаги ётоқхоналар, маънавият-маърифат хонаси, тиббиёт хонаси, ошхона, омборхона, ҳожатхона, душхона ва ўйингоҳларида таъмирлаш ишлари якунланган. Ҳозирги кунда оромгоҳ ҳудудини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Оромгоҳга олиб борувчи асосий йўлнинг 4 километри таъмирталаб, болаларни оромгоҳга автоуловларда олиб бориш хавфли.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаменти тасарруфидаги Сариосиё туманидаги “Хонжиза”, Шеробод туманидаги “Бешбулоқ”, Термиз шаҳридаги “Амударё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича:
Оромгоҳларнинг барча биноларининг ички ва ташқи қисмларида жорий таъмирлаш ишлари якунланган. Ҳозирда тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Хонжиза”, оромгоҳига олиб борувчи 5 км масофадаги йўлларда таъмирлаш ишлари бошланмаган.
Бешбулоқ” оромгоҳига болалар 2 км масофага пиёда боришга тўғри келади. Оромгоҳга олиб борувчи асосий йўлнинг 8 километри таъмирталаб аҳволда, болаларни оромгоҳга автоуловларда олиб бориш хавфли.
Шунингдек, йўллардага электр устунлари (столба) яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Бундан ташқари айнан яроқсиз электр устунлари (столба) ва симларини алмаштириш бўйича бир неча бор топшириқ берилишига қармасдан, жорий йилнинг 24 май куни яроқсиз электр симларининг ўзаро туташуви оқибатида содир бўлган ёнғин натижасида шу ҳудудда жойлашган “Нефтчи” болалар оромгоҳи атрофида ёнғин содир бўлган.



Download 31.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling