1. Криминалистика ОН

Sana01.01.1970
Hajmi
#201390
Bog'liq
1. Криминалистика ОН


Криминалистика ва суд экспертизаси кафедрасининг 2020/2021 ўқув йили кузги семестр давомида ҳар бир фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида оралиқ назорат турини ўтказиш сони, шакли ва тартиби, баҳолаш мезонлари ҳамда оралиқ назорат саволлари ва уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги
ЖАДВАЛ





Т/р



Фан номи



ОН сони, шакли ва ўтказиш тартиби





ОН баҳолаш мезонлари



ОН саволлари

ОН саволларига қўйиладиган талаблар


Криминалистика

Оралиқ назорати бир маротаба, ёзма топшириқ (казус) шаклида ўтказилади.

аъло

- модул бўйича тайёрланган оралиқ назорати сифатида берилган муаммоли масалани муҳокама қилиш ва самарали тадқиқот олиб бора олиши;
- модул бўйича тайёрланган оралиқ назоратида назарда тутилган ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларни аниқлай олиш;
- оралиқ назорати сифатида баён этилган муаммоли масалани модул нуқтаи назаридан тизимли, тўлиқ ва чуқур таҳлил этиш ва мавжуд қонун бузилишини аниқлашда асосли даллиллардан фойдаланиш;
- юридик атамаларни аниқ мантиқли услубий тўғри фойдаланган ҳолда жавоб бериш.

1. 2020 йил 2 май куни Сирдарё вилояти Сардоба туманидан 3 км наридаги оқова сувлар учун мўлжалланган ариқ ёнида шу ерда қўй боқиб юрган фуқаро Алимов томонидан 2 нафар эркак жинсига оид жасадлар топилган ва бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳабар берилган. Мурдалар кўздан кечирилганда уларнинг жасадида зўрлик ишлатиш аломатлари мавжудлиги аниқланди.
Тезкор гуруҳ ҳодиса жойига етиб келгач мурдаларни асосий кўча (А.Носиров)дан 5 метр, пастга қараб 3 метр узоқликда ётганини, уларнинг жасадида санчиш-кесиш аломатлари мавжудлиги, мурда кийими ва ён атрофидаги ўтларда қуюқ, қонга ўхшаш доғлар қолганлиги аниқланган.
Мурдалардан бири чўнтагидан Эшматов Э.га тегишли талабалар гувоҳномаси, бошқасидан Тошматов Т.га тегишли фуқаролик паспорти топилган. Жабрланувчилардан бирининг ўнг қўлиб бармоқларидан 12 дона соч толаси, шунингдек ҳодиса жойида 0,75 литрли “Қоратов” номли спиртли ичимлик бутилкаси топилган. Унда бир нечта бармоқ излари мавжуд.
Мурдалардан бирининг бош қисмида 8х10 см.ли жигарранг тусдаги қонга ўхшаш доғлар бор. Улардан асосий йўлга қараб 2 метр узоқликда рақамли фотоаппаратга тааллуқли жигарранг ғилоф мавжуд.
Ҳодиса жойидан топилган жасадлар Эшматов Э. ва Тошматов Т.га тегишли эканлиги аниқланди. Эшматов Э. ва Тошматов Т.нинг яқин қариндошларини сўроқ қилинганда жабрланувчилар 2020 йил 11 май куни дам олиш мақсадида уйидан чиқиб кетишгани ва қайтиб келишмаган. Дактилоскопик экспертиза натижаларига кўра ҳодиса жойидан топилган 0,75 литрли бутилканинг бир қисмидан Эшматов ва Тошматовга тегишли бармоқ излари, яна бир қисмидан эса номаълум шахсларга тааллуқли бармоқ излари мавжудлиги аниқланди.
Бўстонлиқ тумани яқинида жойлашган тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра 2020 йил 12 май куни тонги соат 8:15 ларда қора рангли спорт кийимида, ёши тахминан 25-35 ларда бўлган, бўйи тахминан 175 см дан юқори, юз қисми чўзинчоқ, бурун тузилиши тўғри ўртача катталикда, сочи малларанг йигит тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Хамшира Эланова М. беморни кўздан кечирганда унинг чап қўли кафтининг букилган қисми тўғри чизиқ бўйлаб кесилгани аниқланган. Бу ҳол қандай юз бергани сўралганда бемор уни консервани очаётганида бехосдан юз берганини айтган. Шундан сўнг ҳамширанинг илтимоси билан бемор ўз шахсига оид маълумотларни айтган.
(Бемор – А.К.Суюнов 1984 йилда Тошкент вилояти Охангарон туманида туғилган, Тошкент вилояти Охангарон тумани, А.Қодирий кўчаси, 51 уйда доимий рўйхатда туради ва яшайди. “УзКабель” заводида чилангар бўлиб ишлайди).
2020 йил 18 май куни гумон қилинувчилар Суюнов А., Қаршиев С. ва Дўстов Д. Бўстонлиқ тумани ИИБ га олиб келинди. Гумон қилинувчи Суюнов А.К. гувоҳлантирилганда унинг чап қўли кафт қисмида чандиқ мавжудлиги аниқланди. Суюнов А.К.нинг кўрсатувига кўра у 2020 йил 14-15 май кунлари Охангарон туманида бўлган ва ҳеч қаерга чиқмаган. Унинг кўрсатувлари Суюнов А.нинг яқин қариндошлари ва танишлари томонидан ҳам тасдиқланган.
Бундан ташқари, Суюнов А. муқаддам Аразов А. ва Ярашев Д.лар билан сипиртли ичимликлар сотиладиган магазинда содир этган ўғирлик жинояти учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 1-қисми билан судланган. Ҳозирда, Ярашев билан бир-бир кўришиб туришини тан олган.
Фуқаро Эланова М.га гумон қилинувчи Суюнов А., Қаршиев С. ва Дўстов Д.лар таниб олиш учун кўрсатилганда фуқаро Эланова М. 2020 йил 12 май куни тиббий ёрдам сўраб мурожаат килган фуқаро Суюнов А. унга кўрсатилганлар орасида йўқлигини айтган.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling