«т а с д и қ л а й м а н» Фориш тумани ииб бошлиғи в б. майор Қ. М. Назаров
Download 113.2 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
- KAIFA MA 310 U №024198022086
- 61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш
« Т А С Д И Қ Л А Й М А Н » Фориш тумани ИИБ бошлиғи в.б. майор Қ.М.Назаров 2022 йил « » июль Қ А Р О Р Жиноят иши қўзғатишликни рад этиш тўғрисида 2022 йил «___» июль. Фориш тумани Мен, Фориш тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲПТЭГ катта инспектори майор О.А.Нуруллаев, Арнасой туман электр таъминоти корхонаси бош мухандиси Норқулов Зафар Маматқуловичнинг Арнасой туман ИИБ бошлиғига ёзган аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М : 2022 йил 24 июнь куни Арнасой туман электр таъминоти корхонаси бош мухандими Норқулов Зафар Маматқулович ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Арнасой туман электр таъминоти корхонаси ҳисобида турувчи Арнасой туман Тинчлик МФЙ 2-ферма худудида жойлашган трансформатор пунктига ўрнатилган маркаси KAIFA MA 310 U №024198022086-завод рақамли давлат баҳоси 1 050 510 сўм, АҚШ 97 $ нархидаги концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини номаълум шахслар томонидан ўрнатилган жойидан ечилиб, ўғирланганлигини маълум қилган, ушбу ўғирликни иссиқ изидан очишда ва содир этган шахсга қонуний чоралар қўллашда амалий ёрдам беришликни сўраган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Норқулов Зафар Маматқулович ўзининг тушунтириш хатида, 2013 йилдан буён Арнасой туман электр таъминоти корхонасида ишлаб келишини, Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙ Кўктепа АХМ 2-ферма худудидаги тахминан 10 та хонадонга бириктирилган трансформаторга 2020 йилда Деу ва балансвой ЭХУларни ўрнатганлигини, ушбу худуд Фориш туманига қарасада электр энергияси Арнасой туманидан таъминланганлигини, махаллада ўрнатилган балансвой электр ҳисоблагич 2022 йил июнь ойи бошларида бориб кўрганида ҳар иккала ҳисоблагия ўрнида турганлигини, июнь ойи охирларида АХК тизимида баланс ЭХУ кўринмай, сигнал узатмай қолганлигини, ҳолат бўйича АИСКЭ ходимлари бориб кўрганида балансвий ЭХУни йўқлигини билганлигини, ходимларда сўраб суриштирганида ҳеч қайси бири олмаганлиги маълум бўлганлигини, шундан сўнг, ариза билан мурожаат қилганлигини ёзиб маълум қилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, ҳақиқатдан ҳам Арнасой туман электр таъминоти корхонаси ҳисобида турувчи Фориш туман Эгизбулоқ МФЙ Кўктепа АХМ 2-ферма худудида жойлашган транформатор пунктига ўрнатилган концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан 2-ферма худудидаги трансформатор атрофида бетон ва ёғоч столбалар ўрнатилганлиги, трансформатор очиқ далада жойлашганлиги, трансформатор атрофида бегона ўтлар ва бетон бўлаклари сочилиб ётганлиги, трансформатордан тахминан 300-400 метр узоқликда ҳар томонда аҳоли яшаш уйлари жойлашганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида ҳеч қандай нарса-буюмлар олинмади Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлар билан тўлалигича тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади деб белгилаб қўйилган. Шунга кўра, Арнасой туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида бўлган трансформатор пунктига ўрнатилган маркаси KAIFA MA 310 U №024198022086-завод рақамли концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини олаб кетган номаълум шахснинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида, 2022 йил июнь ойида Арнасой туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида бўлган трансформатор пунктига ўрнатилган маркаси KAIFA MA 310 U №024198022086-завод рақамли давлат баҳоси 1 050 510 (бир миллион эллик минг беш юз ўн) сўм, АҚШ 97 (тўқсон етти) $ зарар етказилганлигини аниқланган. Бу ҳолат воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлалигича тасдиқланган. Бироқ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган шахсни аниқлаш ва уни топишнинг имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида яъни, «Оз микдорда талон-тарож қилиш»да «Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-тарож қилиш — энг кам иш хаққининг бир баробаридан беш баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбўзарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — энг кам иш ҳаққининг беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, башарти талон-тарож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳаққининг беш баробаридан ошмаса, бундай талон-тарож оз миқдордаги талон-тарож қилиш деб ҳисобланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси бўйича 01.06.2022 йилдан бошлаб энг кам ойлик иш хаққи 300.000 сўм қилиб белгиланган бўлиб, Оз миқдор энг кам ойлик иш хаққининг 30 баробари 9 000 000 (тўққиз миллион) сўмни ташкил этиши, номаълум шахслар томонидан Арнасой туман электр таъминоти корхонаси ҳисобида турувчи Фориш туман Эгизбулоқ МФЙ Кўктепа АХМ 2-ферма худудида жойлашган транформатор пунктига ўрнатилган концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини талон-тарож қилиш оқибатида жами қиймати 1 050 510 (бир миллион эллик минг беш юз ўн) сўм бўлган моддий зарарни ташкил этишини иноботга олган ҳолда, юқоридаги содир этилган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбўзарлик аломатлари мавжудлиги аниқланган. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, номаълум шахснинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси билан кавалификация қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, Арнасой туман электр таъминоти корхонаси билан боғлиқ келгусида шу каби ҳолатлар содир бўлмаслиги юзасидан маҳалла жамоатчилик вакиллари томонидан доимий назорат олиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бинобарин, 2022 йил июнь ойида Арнасой туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида бўлган трансформатор пунктига ўрнатилган KAIFA MA 310 U №024198022086-завод маркали концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини олиб кетган номаълум шахснинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлсада, маъмурий ҳуқуқбузар тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахснинг йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча терговга қадар текшириш ҳаракатларининг бажарилганлигини, кўрилган чоралари билан қайд этилган шахсни аниқлаш ва топишнинг имкони бўлмаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 329-моддасида терговга қадар текшириш муддатининг 10 сутка қилиб белгилаб қўйилганлигини (қўшимча узайтиришдан ташқари), ҳозирга келиб ушбу муддатнинг тугаганлигини инобатга олиб, маъмурий ҳуқуқбузар аниқлангунга қадар терговга қадар текширувни тўхтатишликни назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди, 330-моддаси 2-банди, 333,334-моддалари ва МЖтК нинг 61-моддасига асосан Download 113.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling