2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4796uz



2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси 
статистикасини ривожлантиришнинг 
МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ 
1-боб. Умумий қоидалар 
Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизимининг истиқболдаги барқарор 
ривожланиши, соҳада давлат сиѐсатини янгича ѐндашув асосида амалга оширишни талаб 
қилади. 
2020 
— 
2025 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
статистикасини 
ривожлантиришнинг миллий стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) бу вазифаларни 
амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Стратегиянинг асосий мақсади — мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини 
комплекс ривожлантириш ҳисобланади, бу эса фойдаланувчилар эҳтиѐжларига жавоб 
берадиган 
статистиканинг 
долзарблигини 
оширишга, 
статистика 
тизимини 
мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштиришга ѐрдам беради ҳамда қуйидаги 
стратегик мақсадларни қамраб олади: 
ҳуқуқий ва ташкилий инфратузилмани яхшилаш; 
статистик инфратузилмани такомиллаштириш; 
статистика маълумотларидан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги 
муносабатларни яхшилаш; 
статистика маълумотларини қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация 
инфратузилмасини яхшилаш; 
алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни такомиллаштириш. 
2020 — 2025 йилларда стратегияни амалга ошириш қуйидаги кенг кўламли 
стратегик натижаларга эришиш имконини беради: 
статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасининг 
юқорилиги; 
статистика маълумотларини етказиб берувчиларнинг сифатли мотивацияси
ҳукумат ва ҳамкорлар томонидан миллий статистикани ривожлантиришни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватланиши; 
ходимлар мотивацияси ва юқори малакаси; 
мамлакатнинг миллий статистика тизимини самарали мувофиқлаштириш. 
Миллий статистика тизимини ривожлантириш Стратегиянинг
 1-иловасида 
белгилаб 
берилган асосий мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва 
2-иловасида 
келтирилган тадбирларни 
ўз муддатларида амалга оширишга асосланади.

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling