2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Статистика маълумотларини тарқатиш соҳасида сиёсатни такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
4796uz

2. Статистика маълумотларини тарқатиш соҳасида сиёсатни такомиллаштириш 
Айни пайтда фойдаланувчилар етарли ва керакли миқдордаги маълумотларга эга 
эмаслар ва маълумотларни тарқатиш соҳасидаги мавжуд сиѐсат лозим даражада самарали 
эмас. 
Маълумотларни тарқатишда изчил ва комплекс ѐндашувларни яратиш учун 
қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган: 
Маълумотларни тарқатиш дастури, шу жумладан дастлабки маълумотларни эълон 
қилиш тақвимини тайѐрлаш ва амалга ошириш
маълумотларни тарқатиш функцияларини такомиллаштириш; 
маълумот ишлаб чиқарувчи барча ташкилотларга, уларнинг маълумотлари 
интеграциясини таъминлаш, шунингдек, очиқ маълумотлар портали орқали тарқатиш учун 
статистика маълумотларини тарқатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
маълумотларни тарқатишнинг халқаро стандартларини жорий этиш
вақт қаторлари бўйича нашрларни кўпайтириш; 
маълумотни олишни мониторинг қилиш ва доимий равишда такомиллаштириб 
бориш; 
Давлат статистика қўмитаси электрон ахборот ресурсларини доимий равишда 
янгилаб бориш. 
3. Статистика маълумотларини етказиб берувчилар бўйича сиёсатни 
такомиллаштириш 
Маълумотларни йиғишнинг мавжуд тизими маълумот етказиб берувчиларга юқори 
ҳисобот юкламасини қўяди, хусусан сўровномаларнинг мураккаблиги ва катта ҳажмдалиги 


олинган жавобларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, 
самарали танлаб олиш, саволномаларнинг тушунарли бўлишини таъминлаш, сўровни 
ўтказиш ѐки тўлдирилган сўровномани олиш муддатлари борасида кўпроқ мослашувчанлик, 
шунингдек, респондентларга ахборот тақдим этиш шаклини танлаш ҳуқуқини бериш 
ҳисобига ҳисобот юкини минимум даражага келтириш бўйича сиѐсатни жорий этиш керак. 
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 
респондентлар бўйича сиѐсатни аниқлаш ва амалга ошириш; 
кузатувлар ўтказиш вақтида респондентларга ҳисобот юкламасини ўлчаш тизимини 
жорий қилиш; 
респондентларга 
ҳисобот 
юкламасини 
қисқартириш 
бўйича 
мақсадли 
кўрсаткичларни белгилаш ва назорат қилиш; 
респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш ва тегишли ахборотларни 
тарқатиш;
илғор халқаро тажрибага мувофиқ, колл-центрлардан фойдаланган ҳолда сўров 
ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш ва тажриба лойиҳасини амалга ошириш.

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling