такомиллаштириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун статистик материалларни
тайѐрлашда фойдаланувчиларнинг фикрларини ҳисобга олиш муҳимдир.
Маълумотлардан
фойдаланувчилар
ва
етказиб
берувчилар
ўртасидаги
муносабатларни яхшилаш Стратегияни асосий мақсадларидан биридир ва бу мамлакатнинг
миллий статистика тизими фаолияти самарадорлигини оширишга ѐрдам беради.
1. Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш
Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш
учун уларни функциялари ва
статистика маълумотларига бўлган талабларидан келиб чиқиб
тоифаларга,
хусусан давлат
идоралари, иқтисодиѐт тармоқлари, илмий доиралар, оммавий ахборот
воситалари, халқаро
ташкилотлар ва умуман жамоаларга тақсимлаш ва таҳлил қилиш зарур бўлади.
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:
жамоатчиликни мавжуд статистика маълумотлари тўғрисида хабардор қилиш
бўйича фойдаланувчилар билан ўзаро
муносабатларни такомиллаштириш;
Давлат статистика қўмитасида аҳолининг статистик
саводхонлигини оширишга
қаратилган видеоматериалларни тайѐрлаш учун медиа-марказ ташкил этиш;
фойдаланувчиларнинг умумий эҳтиѐжлари таҳлилини ўтказиш ва тегишли мавзулар
бўйича қайта алоқани таъминлаш;
турли гуруҳ фойдаланувчиларига маълумотларни тақдим
этиш стандартларини
ишлаб чиқиш;
фойдаланувчилар фикрларининг ўзгариши ҳақида тушунчага эга бўлиш учун
фойдаланувчиларнинг
қониқиш
даражасини
ўрганиш
бўйича
кузатувларни
такомиллаштириш;
асосий статистика маълумотларини олишни таъминлаш
учун статистика идоралари
ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчиларни расмий сайтларининг
янгиланган шаклларини
ишлаб чиқиш;
обуналарнинг электрон шаклини ишлаб чиқиш;
фойдаланувчиларни статистика маълумотларини ишлатиш ва таҳлил қилишга
ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: