2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


II. Статистик инфратузилмани такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4796uz

II. Статистик инфратузилмани такомиллаштириш 
Юқори сифатли ва долзарб маълумотларни шакллантириш учун статистик 
инфратузилмани такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. 
Мақсад — регистрлар, усуллар, таснифлагичлар, тизим ва ахборот архитектураси
метамаълумотлар омбори каби статистик инфратузилманинг асосий элементларини 
мустаҳкамлашдан иборат.
1. Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни такомиллаштириш 
Халқаро даражада қабул қилинган ва тавсия этилган стандартлар асосида ишлаб 
чиқилган миллий таснифлагичлар, методология ва стандартларнинг мавжудлиги 
маълумотлар интеграциясини, уларни алмашинувини ва тегишли статистик кўрсаткичларни 
тайѐрланишини таъминлашнинг калити ҳисобланади. 
Статистика кенгашига миллий статистика тизими доирасида ягона бўлган 
концепциялар, таъриф ва таснифлагичларни изчил қўллаб бориш вазифалари юклатилади. 
Мазкур йўналишда тадбирларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар 
белгиланган: 
Статистика кенгашининг халқаро стандартларга мувофиқ статистика тизими 
муассасалари томонидан фойдаланиладиган усуллар, таснифлагичлар ва методологияларни 
мувофиқлаштириш ва бирхиллаштиришдаги ролини мустаҳкамлаш; 
статистика органлари томонидан қўлланиладиган усулларни қайта кўриб чиқишга 
масъул бўлган Давлат статистика қўмитаси бўлимининг фаолиятини, Статистика кенгаши 
ҳамда Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистика маълумотлари ишлаб чиқарувчи 


ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро англашув меморандумлари қарорлари устидан 
мониторинг олиб боришни такомиллаштириш; 
халқаро стандартларга мувофиқ, таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш, Давлат 
статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қўллаш; 
илғор халқаро тажрибага мувофиқ, шу жумладан махфийликни ҳимоя қилишни 
инобатга олиб, этика Кодекси ва статистика соҳасида илғор амалиѐтлар Кодексини 
такомиллаштирилган лойиҳаларини, уларни асосий маълумот ишлаб чиқарувчилар билан 
муҳокама қилиш орқали ишлаб чиқиш; 
маълумотлар соҳасида кўп тилли глоссарий ва луғатларни яратиш ҳамда уларни кенг 
жамоатчиликка етказилишини таъминлаш; 
маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи ташкилотлар мутахассисларини 
мунтазам ўқитиб бориш. 

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling