2022 йил сентябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Боғдод туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида


Download 99.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana10.02.2023
Hajmi99.88 Kb.
#1187071
  1   2
Bog'liq
Ф.Холиқов



Қ А Р О Р
2022 йил сентябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари
бўйича Боғдод туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи О.Мирсадиков, судья ёрдамчиси
Ж.Кенжаевнинг котиблигида, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ
инспекторларининг 29.09.2021 кунги RA
21509512432-сонли, 27.06.2022 кунги RA 225668200729-
сонли ва 02.08.2022 кунги RA 22573139240-сонли жарима
солиш тўғрисидаги қарорлари юзасидан ҳуқуқбузар Холиқов
Фармонжон Машраповичнинг шикояти асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори Давидов
Рахматжон Худоберганович ҳамда Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ
катта инспектори Умаралиев Жасурбек Исмоил ўғлининг
29.09.2021 кунги RA 21509512432-сонли, 27.06.2022 кунги RA
225668200729-сонли, 02.08.2022 кунги RR 22573139240-
сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига кўра:
Холиқов Фармонжон Машрапович - 1977
йил 27 август куни Фарғона шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
олий, оилали, Фарғона вилоят Боғдод туман
ИИБда подполковник, муқаддам маъмурий
жавобгарликка тортилмаган, Қўштепа тумани
Б.Марғилоний кўчаси 126-уйда яшовчи
га
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128
3
-моддаси 1-
қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари
270.000 сўм жарима жазо тайинланган.
Ҳуқуқбузар Ф.Холиқов 26.09.2021 куни соат 11:16да
“Марғилон шаҳар, 4R112 Фарғона халқа автомобил йўли 222.8-226 км аҳоли
яшаш пункити йўналишида ўзига тегишли бўлган “Ласетти 2” русумли
давлат белгиси 40D020WA автомашинасида
70 км/с тезлик
чегараланган жойда 89 км/с тезликда ҳаркатлангани
аниқланиб, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори
Ж.Умаралиев томонидан 29.09.2021 куни RA 21509512432-
сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор қабул
қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128
3
-
моддаси
Ҳужжат имзоланган: Мирсадиков Ойбек Анваржонович, 13.09.2022
3-1-1507-2201/76


1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари
300.000 сўм жарима жазо тайинланган.
Ҳуқуқбузар Ф.Холиқов 26.06.2022 куни соат 11:04да
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри кўчаси ҳудудида ўзига тегишли бўлган
“Ласетти 2” русумли давлат белгиси 40D020WA автомашинасида
70 км/с
тезлик чегараланган жойда 78 км/с тезликда ҳаркатлангани
аниқланиб, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори
Р.Давидов томонидан 27.06.2022 куни RA 225668200729-
сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор қабул
қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
128
3
-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 баравари 300.000 сўм жарима жазо тайинланган.
Ҳуқуқбузар Ф.Холиқов 01.08.2022 куни соат 07:48да
Олтиариқ тумани Азимобод аҳоли яшаш пункити ҳудудида ўзига тегишли
бўлган “Ласетти 2” русумли давлат белгиси 40D020WA автомашинасида 
70
км/с тезлик чегараланган жойда 81 км/с тезликда
ҳаркатлангани аниқланиб, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ катта
инспектори Р.Давидов томонидан 02.08.2022 куни RA
22573139240-сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги
қарор қабул қилинган.
Судда сўралган Ф.Холиқов шикояти аризасини
қувватлаб, ҳақиқатан ҳам, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ катта
инспекторлари Ж.Умаралиев ва Р.Давидовлар томонидан
расмийлаштирилган
29.09.2021 куни RA 21509512432-сонли, 27.06.2022 кунги RA
225668200729-сонли ва 02.08.2022 кунги RR 22573139240-
сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларда
кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлигини тан
олишлигини, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишда 302091/2021-344IW-
сонли, 302091/2022-135-сонли ва 302091/2022-160-сонли жиноят ишлари
бўйича тезкор қидирув тадбирларини олиб бориш мақсадида хизмат
вазифаси сабаб бўлганлигини, Боғдод туман ИИБтомонидан 2022 йил 16
августдаги 45/4567-сонли маълумотномаси буни тасдиқланишлигини, у
мазкур маъмурий қоидабузарликни охирги зарурат ҳолатида содир
этганлигини, шу сабабли
29.09.2021 куни RA 21509512432-сонли,
27.06.2022 кунги RA 225668200729-сонли ва 02.08.2022 кунги
RR 22573139240-сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларни
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилишини
сўради. 
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17
1
-моддасида

Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари,
шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари
томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан
Ҳужжат имзоланган: Мирсадиков Ойбек Анваржонович, 13.09.2022
3-1-1507-2201/76


фойдаланган
ҳолда
содир
этилган
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг
автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган
тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат
вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар
тақдим
этилганда
ҳайдовчиларнинг
маъмурий
қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган
деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-
моддасига мувофиқ тугатилади.” деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд мазкур маъмурий қоидабузарликни,
транспорт воситасининг техник носоз холатга келганлиги
сабабли харакатланишни имкони бўлмаганлиги, яъни шахсни
ўзига боғлиқ бўлмаган холда, хуқуқбузарлик содир этилган
деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, шикоят аризасини қаноатлантириб,
Ф.Холиқовга нисбатан
Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ
инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 128
3
-моддаси 1-қисми билан 29.09.2021 куни RA
21509512432-сонли, 02.08.2022 куни RA 22573139240-сонли
ва 27.06.2022 кунги RA 225668200729-сонли маъмурий жазо
қўллаш тўғрисидаги қабул қилган қарорларни Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 4-бандига асосан иш
юритишдан тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271, 321-322-
моддаларига амал қилиб, суд

Download 99.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling