1-Маъруза (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#210435
Bog'liq
1-Маъруза (2)


1-Маъруза. Тизимли таҳлил фанини методологияси
1.1. Системали тахлилнинг биринчи методикалари
1.2. Собик иттифокда систтемали тахлил буйича яратилган биринчи методикалар.

КИРИШ
Ситемали изланиш йуналишининг бошка турларидан фаркланадиган принципиал хусусиятларидан бири шундаки, у бошкарув системасини максад ва функцияларини нисбатан тахлил килиш ва расмийлаштиришни енгиллаштирувчи воситалардан фойдаланиш ва уларни яратишдан иборат. Бошида максадлар структурасини урганиш ва расмийлаштириш методикаси («максад дарахтлари» деб аталувчи) мутахасисларнинг тажрибаларини йигиш, урганиш ва умумлаштиришга асосланган, бу тажрибалар конкрет шароитларда, мисолларда жамланган. Бирок бундай холатда хам олинадиган яратиладиган бошкарув структураларини туликлигини исботлаш мушкул хисобланади, купчилик холларда умуман иложи йук. Шу боисдан кабул килинган концепцияни хисобга олган холда структуралаштиришни туликлигини кафолатловчи ва системани тасаввур этишга фалсафий концепцияларни куллашга асосланган методикаларни ишлаб чика бошлашди.


Актив элементли ривожланаётган мураккаб системаларда максадлар структураларини ва функцияларини расмийлаштириш ва олинган натижаларни (интерпритация) баён килишдамаксадларни ташкил килиш конуниятларини тушуниб етишда жуда катта ёрдам беради.
Куп вактларгача бу методикани куллашнинг оркага сурилиб келишига асосан «максад дарахтлари ва функцияларининг» тулик расмийлаштиришнинг мураккаблиги,кийинлиги сабаб булди. Шу боисдан кейинги йилларда максадлар структураларини расмийлаштиришни автоматлаштириш принципларини ва хамда бундай структураларни тахлил килиш ва расмийлаштириш учун интерактив, мулокотли автоматлаштирилган процедураларни ШЭХМлар учун ишлаб чикаришни ривожлантириш ва яратиш йулга куйилмокда.



    1. Системали тахлилнинг биринчи методикалари.



ПАТТЕРН методикаси ва бошка ажнабий методикалар. Максад структураларини бохолаш ва расмийлаштириш методлари хамда тартибларини аниклаш буйича системали тахлилнинг биринчи методикаси булиб РЭНД корпорациясининг «Хониуелл Инк» фирмаси томонидан харбий характердаги масалаларга боглик холда яратилган ПАТТЕРН методикаси хисобланади. PATTERN – инглизча суз булиб «шаблон», «макет», «модел», «схема» маъноларни англатади ва бундан ташкари бу суз куйидаги сузларнинг биринчи харфларидан ташкил топган: “Plauning Assistence Through Technical Evalucetion Relevance Number”, таржимаси «Курсаткичларни техникавий бахолаш воситалари ёрдамида режалаштиришга ёрдам». Бу методика буйича биринчи хабарлар 1963 йилларда чикди, собик иттифокда бу методика ва унинг назарияси М.М. Лопухин томонидан унинг тарихи, масалаларини ва усулларини мукаммал баён килингандан кейин кенг микёсда таркала бошлади.
ПАТТЕРН методикасининг асосий элементлари 2.1-расмда келтирилган. Улар методиканинг боскичларини аниклайди:

  • “Сценария”ни ишлаб чикиш, башорат килинадиган даврдаги дунёнинг башоратли сиёсий хотирасини тавсифлайди;

  • Фан ва техниканинг ривожланишини башоратини ишлаб чикиш (бу “сценария”нинг таркибий кисми булиши мумкин);

  • “максад дарахти ”ни яратиш;

  • Узаро мухимлик, ишлаб чикариш муддатлари ва холатлари нисбий мухимлик коэффициентларини аниклаш йули билан “максад дарахти” ни таркибий кимларини бахолаш;

  • Бахолаш натижаларини кайта ишлаш ва натижаларни ечим кабул килувчи шахсга тавсия килиш.

Бу методиканинг бош муваффакияти шундан иборатки, унда критериялар классларини бахолари аникланган:
- нисбий мухимлик;
- разработкани холати;
- узаро мухимлик.
Бу критерияларнинг хар хил модификациялари бошка бир катор методикаларда хам фойдаланилади. Шунинг учун хам бу критериялар хозиргача хар кандай бошка бир методикани яратишда асос булиб хизмат килади, максадлар структураларини таркибий кисмларини бахолаш системаларини аниклашда хам.
Максадлар структурасини расмийлаштиришга келсак, босиб чикарилган материалларга асосланиб методиканинг хар хил модификацияларида бошкарувнинг иерархик даражаларида хар хил номлар берилади. (2.2-расм), ПАТТЕРН “максад дарахти” . структураларни расмийлаштириш мантики методиканинг биринчи вариантларида кайта ишланмаган. Кейинги модификацияларини яратишда хам структуралаштириш приёмлари ва принципларини яратишда хам эътибор каратилмаган:
ПАТТЕРН-МО, НАСА-ПАТТЕРН, худди шундай ажнабий методикаларда хам: ПРОФИЛЕ, ППБ ва бошкалар.

“Максадлар дарахти”

“Сценария”



Нисбий мухимлик коэффициентлари


Ишлаб чикариш муддатлари ва холатларининг коэффициентлари

Фан ва тех- никанинг ривожланиш истикбол-лари





2.1-расм.
Миллий максадлар элементлар сони

3
Йуналишлар фаолиятлари


……
5
Топшириклар

…… 42

Программалар

…… 65
2.2-расм.


Бундай етишмовчиликни ва камчиликни сезган собик иттифок олимлари томонидан системали тахлилни кулланиш бошларида асосий эътиборни “максад дарахти”ни биринчи вариантини расмийлаштириш усуллари ва принципларини ишлаб чикишга каратилди, кейин эса унинг таркибий кисмларини тахлил килиш ва бахолаш амалга оширилади.






    1. Download

      Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling