Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти «иктисодиёт» кафедраси


Download 128.17 Kb.
bet1/10
Sana19.04.2023
Hajmi128.17 Kb.
#1362512
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иши


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

«ИКТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ


ИКТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ


ИКТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ
фанидан
КУРС ИШИ
МАВЗУ: Соликлар ва уларнинг бозор иктисодиётидаги вазифалари.


Илмий рахбар: И.ф.д профессор Жураев Тошболта Тухтаевич
Бажарди: SI 74/22 гурух талабаси Тошпулатов Шолазиз


Режа:
Кириш ……………………………………………………………………………………………….. 3
1.Солик тушунчаси ва унинг турлари ………………………………………………. 5
2.Соликларнинг функсиялари ………………………………………………………….. 7
3. Солик элементлари ………………………………………………………………………. 15
4. Соликларнинг давлат даётидаги урни ва ижтимоий иктисодий
ахамияти …………………………………………………………………………………………… 21
Хулоса ………………………………………………………………………………………………. 24
Фойдаланилган адабиётлар …………………………………………………………… 28




Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Кейинги йилларда фаол равишда ва турли-туман доираларда кенг мухокама этилаётган масалалардан бири соликлар, солик тизими ва солик сиёсатидир. Масалага кизикиш шу даражага бориб йетдики, узини солик туловчи деб хисоблаган ва хисобламаган хар бир шахс (унинг жисмоний ёки юридик шахс эканлиги принципиал ахамиятга эга эмас) унга бефарк карай олмайдиган булиб колди. Албатга, бунинг бир неча асосли сабаблари бор. Дастлаб, ана шу сабабларни кискача тарзда бирма-бир кайд этиб Угишга харакат килайлик.
Биринчидан, соликдар, солик тизими ва солик сиёсати доимий равишда жамият аъзоларининг манфаатларига бевосита ёки билвосита уз таъсирини курсатади. Бундай шароитда жамият аъзолари томонидан узига хос тарздаги «реакция»нинг бУлиши, табиийдир;
Иккинчидан, бозор иктисодиётига хос булган муносабатларнинг ривожланиши соликдар, солик тизими ва солик сиёсатида кескин узгаришлар булишини такозо этади. Уз навбатида, амалга оширилган узгаришлар тегишли шахслар томонидан узига хос тарзда идрок этилишини кун тартибига кундаланг килиб куяди;
Учинчидан, масалага бефарк карай олмасликнинг сабабларидан бири соликдар, солик тизими ва солик сиёсатининг маълум маънода мажбурийлик характерига эга эканлигидир. Шунга мос равишда мажбурийлик холати «Акс таъсир»нинг булишини келтириб чикаради;
Туртинчидан, соликлар, солик тизими ва солик сиёсати иктисодий муносабатларнинг шундай бир нозик сохаларини узида акс этгирадики, уларни хис килиш ёки идрок этиш жамият аъзоларидан маыум даражада «махсус» тайёргарлик куришни такозо этади.
Бешинчидан, мукокамалар жараёнида ёки муносабатлар билдирилаётган пайтда соликдар, солик тизими ва солик сиёсатига тегишли бУлган саволларга етарли даражада кучли ёки ишончли жавоб берилмаяпти. Кандайдир бир саволларнинг жавоблари хамон «очик», ноаник булиб турибди. Бу, уз навбатида, уларни бошка бир жойда, бошка бир доирада ва бошка бир даражада (савияда) мухокамл килишни кун тартибига кУймокда ва х.к.
Мамлакатимиз Президента И.А. Каримов узларининг катор маърузаларида, Олий Мажлис палаталарининг куилма мажлисларида килган маърузаларида, иктисодий ислохотларни амалга оширишнинг энг мухим устувор вазифалари хакида тухталиб, бунда солик сиёсатини янада такомиллаштириш мухим масала эканлигини алохида таъкидлаганлар. «Соликка тортиш масаласида амалиётда синалган принцип ва ёндашувларни ишлаб чикиш, бу борада бошка мамлакатларнинг илгор тажрибасидан фойдаланиш мухим масаладир. Солик тизими нафакат соликларни ундириш, балки биринчи галда, рагбатланшриш хусусиятига эга булиши лозим. Шунга эришишимиз керакки, хар бир солик туловчи у хох жисмоний, хох юридик шахе булсин, солик тулашдан буйин товламасдан, даромадларини яширишга уринмасдан, аксинча, уз ишлаб чикаришини ривожлантирсин ва даромадини оширишга интилсин», - дея кайд этадилар.
Маълумки, Узбекистон тарихида ер эгалиги муносабатлари, сугорма дехдончилик, чорвачилик, хунармандчилик жадал ривожланиши минтакамизда утрок хает тарзининг, шахарсозликнинг ривожига, савдо муносабатлари тараккиётига туртки булган. Бу эса хар бир худуднинг табиий шароити ва ахоли турмуш тарзи, хужалик фаолиятига хос тарзда солик турлари шаклланишига олиб келган. Давлатлар хам уз молия, хазина тизимини шу асосда шакллантирганлар. Гарчанд соликлар давлатлар хазинасига асосан натура тарзида туланган булсада, йирик-йирик давлатларда пул хам азалдан асосий муомала воситаси, яъни эквивалент вазифасини бажарган. Узбекистонда давлатнинг солик сиёсати ва бюджетини шакллантириш, давлатнинг молиявий имкониятлари оркали фукароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ва иктисодий ишлаб чикаришни рагбатлантириш хамда ривожлантириш, шу оркали фукароларнинг гулов имкониятларини эътиборга олган холда фаолият курсатишлари ва яшашлари учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга катта эътибор каратиб келмокда.




  1. Download 128.17 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling