Рискларни бошкариш усуллари


Download 158.89 Kb.
bet1/6
Sana02.05.2023
Hajmi158.89 Kb.
#1422633
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Рискларни бошкариш


Рискларни бошкариш усуллари

Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, банк фаолиятида гап рискдан умуман кочиш тугрисида эмас, балки уни олдиндан чамалаш, кура билиш ва уни минимал даражага тушириш хакида боради. Рискни бошкариш уз олдига аксарият холларда банкнинг уз маблагларининг бир кисмини йукотиш «хавфи», даромад ололмай колиш ёки молиявий операцияларни амалга ошириш натижасида кушимча харажатларга йул куйиб булса-да, фаолиятни ижобий натижа билан якунлашни максад килиб куяди.


Умуман банк рискини бошкариш рискни юзага келиш эхтимолини хомчут килиш, риск туфайли юзага келадиган нохуш холатларга йул куймаслик ёки уларнинг таъсирини камайтириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чикишни уз ичига олади. Рискни бошкариш жараёни куйидаги боскичларни уз ичига олади (37-чизма).

Банк рискини бошкариш банклар фаолиятини чукур билиш, улар бажарадиган операцияларнинг самарадорлигини аниклай олиш, банкнинг кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошка фаолият турлари буйича оптимал карорлар кабул килишга эришиш, мижозларнинг хужалик фаолияти ва уларнинг молиявий ахволи, тармоклар фаолиятининг хусусиятларини мукаммал билишни талаб этади.
Банк рискини бошкаришда банк бошкарувчисининг асосий вазифаси банк фаолиятини олиб боришда юзага келадиган даромад билан унда юзага келувчи рисклар уртасидаги оптимал вариантини топишдан иборат.
Банк рискларини бошкаришда муайян тамойиллар ва талабларга таянилади. Улар куйидагилардан иборат:
Тамойиллар, талаблар:

  • уз капиталидан ортик суммага риск килмаслик;

  • кам даромад олиш имкониятида риск килишга интилмаслик;

  • бир мижозга ёки бир-бири билан боглик карздорлар гурухига берилган йирик кредитлар купинча банкларнинг инкирозга сабаб булишини унутмаслик;

  • бир карз олувчига бериладиган кредит микдори банкнинг устав капитали микдорининг 10 фоизидан юкори булмаслигини асос килиб олиш;

  • банк томонидан бериладиган йирик кредит банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 10 фоизидан ошмаслигига риоя килиш;

  • бир карз олувчига ёки узаро боглик карз олувчилар гурухига тугри келувчи максимал микдор банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 15 фоизидан ошмаслигини асос килиб олиш;

  • ишончли (бланкали) кредитлар буйича максимал риск микдори банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 5 фоизидан ошмаслигига риоя килиш;


37-чизма. Рискни бошкариш жараёни.

  • банк томонидан берилган йирик кредитларнинг умумий суммаси банк регулятив капиталининг биринчи даражасидан 8 мартадан ошмаслигини асос килиб олиш;


Download 158.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling