7-мавзу: Нархлаштиришда риск ва нархларни суғурталаш. Режа Риск назарияси, риск тушунчалари ва рискнинг миқдорий баҳолаш


Download 239.39 Kb.
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi239.39 Kb.
#1452762
  1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу — копия

7-мавзу:Нархлаштиришда риск ва нархларни суғурталаш.

Режа

1.Риск назарияси, риск тушунчалари ва рискнинг миқдорий баҳолаш.

2.Риск даражалари ва риск ўлчаш йўллари.

3.Нарх тасодифий катталик.


1.Риск назарияси, риск тушунчалари ва рискнинг миқдорий баҳолаш.
Иқтисодиётда рискнинг иккита назарияси вужудга келган:
- классик
-неоклассик.
Классик назарияни тарафдорлари тадбиркорликдан келган фойда устида илмий иш олиб бора туриб, тадбиркорлик даромади структурасини иккига бўладилар:
а) қуйилган капиталга улуш, фоизда;
б) кутилаётган рискни қоплаш учун тўлов .
Ушбу назарияга асосан риск, бирор бир қарорни амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни кўтиш деб тушунилади.
Рискни бу таърифи бир томонлама бўлганлиги сабабли рискнинг неоклассик назариясини ишлаб чиқиш зарурияти тугилди ва 1920-30 йилларда Англия ва Франсия неоклассик назарияси юзага келди.
Бу назария қуйидаги холларга асосланади: ноаниқлик шароитида ишлаётган ва фойдасининг миқдори тасодифий ва ўзгарувчан бўлган корхонани ўз иш фаолиятида қуйидаги иккита критерияга таяниши лозим: кутилаётган фойда миқдори ва унинг тебраниши мумкин бўлган катталикдир.
Бугунги кунда асосан неоклассик назарияси кейнс томонидан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга тан олмокда. Бу қўшимчалар қуйидагилардир, яъни Кейнс:
мавжуд бўлган барча хатарларнинг тўзилишини тўзди ва тадбиркорлик рискларини синфларга булди;
неоклассик назарияни «мамнуният» омили билан тулдирди, қайси ким тадбиркор катта фойда олишни хохлаб катта рискка боради.
Риск икки бир-бирига карши маънода тушунилади: биринчи, хавф- хатар бу молиявий моддий йўқотиш, кунгилсизлик бўлса, иккинчидан, риск кутилаётган фойда билан окланади. Нойт рискка қўшимча таъриф берган.
Риск – аниқсиз ва нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган фаолиятнинг вазият тавсифидир.
Риск вазияти – бу вазият бир хил оқибат ёки ечимга эга эмас, лекин бу вазиятда бир неча вариантдан биттасини танлашга тўғри келади.

Download 239.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling