4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт
Download 287.04 Kb. Pdf ko'rish
|
4-ma\'ruza (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Исаак Ньютон
Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат (мақол) 4-маъруза. КЛАССИК (МУМТОЗ) МАКТАБНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ 1. Англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт- шароитлари XVII-XVIII асрларда Fарбий Европада саноатнинг тез ривожланиши мануфактура давридаги (ташқи савдо ривожига тўсиқ) протекционизм сиёсати ва (тадбиркорлик ташаббусини бўғувчи) давлатнинг иқтисодий ҳомийлигига муҳтожлик йўқолди. Англиядаги XVIII аср ўрталаридаги саноат инқилоби жамоатчилик диққатини савдодан индустрияга жалб этди. Ишлаб чиқариш тадбиркорларни даромад олишнинг асосий манбаи сифатида янада кўпроқ қизиқтира бошлади. Аввалдан маълум инқилобий ғоялар амалий талабларга жавоб бермай қолди. Иқтисодий эркинлаштириш концепцияси янги ғоянинг асоси эди. Меркантилизм ўрнига классик (лот. намунали, ҳақиқий) иқтисодий мактаб вужудга келди. Чунки аввалги таълимот саноатлашаётган соҳибкорлар талабларига жавоб бермай қўйди («Классик мактаб» атамаси К.Маркс томонидан берилган). Пайдо бўлаётган янги муаммоларни ҳал этиш янги йўналиш тарафдорлари зиммасига тўғри келди. Унинг намояндалари ўз илмий тадқиқотларининг асоси қилиб кишиликнинг ишлаб чиқариш соҳасини олдилар ва капитализмни илмий таҳлил қилиш бўйича дастлабки муҳим қадамни қўйдилар. Уй ҳунармандчилиги урнига мануфактуранинг кириб келиши катта ижобий воқеа бўлди. Тарих, халқ хўжалиги тарихи ва бошқа ижтимоий фанларни ўқиганда ҳунармандчилик, цех ва мануфактура нима эканлиги баён этилади, уй ҳунармандчилигида ҳамма асосий ишлар бир одам ёки оила томонидан бажарилган (хом ашёни тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш...), унда аниқ меҳнат тақсимоти йўқ, мануфактурада эса (manu - қул, facture - тайёрлаш) меҳнат тақсимоти, кооперация, ёлланма ишчи кучи, демак, капиталистик ишлаб чиқаришнинг куртаклари пайдо бўлди. XVI асрдан бошлаб дастлаб Англияда деҳқонларнинг ердан маҳрум қилиниши (ер йирик лендлордлар қўлига ўта бошлади) рўй берди, йоменлар - деҳқон синфи тугатилди, оқибатда капиталистик фермерчилик юзага келди (улар ерни лендлордлардан узоқ муддатли ижарага олган), улар ёлланма меҳнатдан (крепостнойлик эмас) кенг фойдаланган, кейинчалик техникани, илмий техника янгиликларини кенг қўллаганлар. Аграр инқилоб, ислоҳот номини олган бу ўзгариш мануфактура саноатининг ривожи билан боғлиқ. Дастлабки пайтларда бу соҳада мато тўқиш асосий эди. У ниҳоятда фойда келтирувчи соҳага айланди. Матога талаб ошди, уни қондириш учун, саноат учун керакли хом ашё базасини яратиш талаб қилинди Халқ хўжалигининг юксак ривожи илмий кашфиётларни тақозо этди. Шу даврда Англияда табиий фанлар, айниқса механиқа, астрономия ва физика тез ривож топди. Бу даврнинг энг буюк вакили Исаак Ньютондир (1643-1727йй.), Томас Гобс (1588-1679йй.) инглиз файласуфи, механистик материализм системасининг асосчиси сифатида катта аҳамиятга эга. Унинг фикрича, жамият механизмга ўхшаш нарса, унинг оддий элементи инсон деган ғоя ётади. «Инсон инсонга бўри» ибораси шу олимга тегишли, унингча эгоизм инсонни ҳаракатлантирувчи кучдир (бу фикр Смитда яхши берилган). Бу олимда тарихга зид фикрлар мавжуд бўлишига қарамай , унинг фикрича, ижтимоий ҳаётда ҳам худди табиатдаги каби объектив қонуниятлар мавжуддир. Ана шундай шароитда классик иқтисодий мактаб шаклланди ва ривожланди. Бу даврда меркантилизм таълимоти талабга жавоб бермай қўйди ва унинг бузилиши рўй берди. Я.С.Ядгаров классик мактаб ривожланишида (маълум шарт билан) 4 босқични ажратади: 1-босқич XVII аср охири – XVIII аср бошига тўғри келади. Бу босқичда меркантилизм таълимотининг хатолари ёритиб берилади ва унинг асосчилари В.Петти ва П.Буагильбер бир-биридан бехабар қийматнинг меҳнат назариясини илгари сурдилар ва ҳар қандай қийматнинг манбаи ва ўлчови сифатида товар маҳсулот ёки бошқа бойликни яратиш учун сарфланган меҳнат миқдори ҳисобланади. Бойлик ва фаровонлик муомала соҳаси эмас, балки ишлаб чиқариш соҳасида яратилиши кўрсатилади. Бу босқич XVIII аср ўрталарида ва 2-ярмида франциялик Ф.Кенэ ва А.Тюрголар томонидан илгари сурилган физиократизм билан якунланади. Соф маҳсулот (миллий даромад) манбаини қидириш орқали асосий эътиборни меҳнат билан ерга қаратдилар. Меркантилизм танқид қилиниб, таҳлилда ишлаб чиқариш асоссиз равишда муомала соҳасидан тўла ажратиб қўйилган. 2-босқич XVIII аср охири ва XIX аср бошига тўғри келиб, А.Смит асарларидаги иқтисодий ғояларда акс этган. 3-босқич XIX асрнинг 1-ярмига тўғри келиб франциялик Ж.Б.Сэй ва Ф.Бастия, инглизлар Д.Рикардо, Т.Мальтус ва Н.Сениор, америкалик Г.Кэри ва бошқалар асарларидаги ғоялар билан боғлиқ. 4-якунловчи босқич XIX асрнинг 2-ярмига тўғри келади ва Ж.С.Милль ғояларида ўз ниҳоясига етади. К.Маркс ҳам шу босқич вакили сифатида қаралади лекин бизнинг фикримизча, бу унчалик тўғри эмас. Бу босқичларнинг ҳусусиятлари тегишли мавзуларда ёритилади. Бизнинг маърузада социалистик ғоя вакиллари бозор иқтисодиётига муҳолиф таълимотлар гуруҳида қараб чиқилади, чунки бу олимларнинг асосий фикри хусусий мулкчиликка ва бозор стихиясига қарши чиқиб, янги социалистик ва коммунистик жамият яратиш бўлган. Download 287.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling