Мактабгача ёш даврда психик тараккиёт. Режа


Download 31.02 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi31.02 Kb.
#1488431
  1   2
Bog'liq
Maktabgacha yosh davrda psixik taraqqiyot



AIM.UZ



Мактабгача ёш даврда психик тараккиёт.

Режа:
1. Чакалок. Индивидининг тузилишидаги асосий йуналишлар.
2. антогенез умумий конуниятларининг гудаклик даврида намоён булиши.
3. Илк болалик даврида предметли фаолият ва нуткнинг ривожланиши.
4. Психофизиологик функцияларнинг ривожланиши.
5.Мактабда таълим олишга психологик тайёрлаш муаммоси.

Адабиётлар: Э.Гозиев. Психология. Тошкент, 1994 йил.
М.В.Вохидов. Психология. Тошкент, 1981йил.
М.Г. Давлетшин. Ёш психологияси ва педагогик психология. Тошкент, 1974 йил.

Чакалоклик даврига бола тугилгандан уч ойгача булган давр киради.(Индивид тузулишидаги асосий йуналишларни уйлаб топинг? бу даврда индивид тузилишида турли узгаришлар пайдо булади. Янги тугилган боланинг буйи 48-52 см, вазни 2800-3500 гр булади. Умумий вазнининг 75% сувдан, 25 % каттик моддадан иборат булиб, суяклари тогайсимон булади. Янги тугилган чикалок узидан бир хафта илгари тугилган чакалокдан боши ва танасининг узунлиги, оёк-кулларининг унга нисбатан калталиги, корнининг катталиги билан фаркланади. Кейинчалик унда хакикий болага ухшашлик бошланади. Уларни ¾ кисми уйкуда утади. Ярим йилга етганда огирлигига 600-700 гр, иккинчи ярим йилда эса 400-500 гр.дан кушилади. Бир ёшли боланинг огирлиги 10-10,5 кг.га, буйи 74-75,5 см булади. 7-8 ойлигидан бошлаб тиш чика бошлайди ва бир ёшга етганда яхши ривожланган боланинг тиши 8 тага етади. 7 ойда бош миянинг огирлиги ортади ва марказий асаб тузилишининг иш кобилияти ривожланади.


2 ёшга етганда 12,0-12,7 кг.га, буйи 85-86 см.
3 ёшда 14,2-14,6 кг, буйи 93-94 см.га етади.
Бу даврда мия тукималарида турлича узгаришлар руй беради:

  1. тукималар катталашади ва шакли узгаради;

  2. дендрит ва нейронлар сони ошади;

  3. утказувчи йул ривожланади;

Янги тугилган болада: 1. куриш рефлекслар мавжуд булиб, у тугилгандан 5 минут кейин корачиги ёругликни сезади.

    1. Овкатланиш рефлекси (лабга кул тегиши билан огзини очади)

    2. Бабинский рефлекси (оёк тагига бармок учи билан тегизилса у бармокларини йилпигичсимон ёзади)

    3. Робинзон рефлекси (кафтига кул тегизилса уни юмиб олади).

Бир ойлик булгандан кейин хамма анализаторларида шартли рефлекс пайдо булади ва кейин унинг чакалоклиги тугаб янги ёш даврга утади.
II. 1 ёшгача булган гудаклик даврида боланинг психикаси тез ривожланади. У атрофидаги нарсаларни идрок кила бошлайдилар. Идрок билан бола харакатлари орасидаги богланиш ва нисбатан кизикиш пайдо булади ва бу нима? тушунчаси пайдо булади. Ориетировка рефлекси ривожланади. 3-4 ойлигида образли хотира пайдо булади. 7-8 ойигида тахлилий харакат, 9-10 ойда юришга харакат килади. 6- ойдан нутксиз тафаккур элементлари пайдо булади ва янги курган нарсани эски курган нарсаларига таккослай бошлайди. Онтогениз умуми конуниятларининг гудакликда намоён булиши деганда нимани тушунасиз? Онтогенизнинг умумий ривожланиш конуниятлари:1. нотекислик ; 2. интеграция; 3. пластикликка хос булган хусусиятларнинг руёбга чикишидир. Гудакликдамия тузилишида кандай узгаришлар руй беради? Шу даврда бола шахси шакллана бошлайди. У катталарга таклид килади ва уларни узига сингдиради. (Куш уясида курганини килади) Нутк эгаллашга тайёргарлик даври кайси даврларга тугри келади? Бу давр нутк эгаллашга тайёргарлик давридир.I-чи даврда бола бир ёшгача 20-30 сузни билиб олади, II-чи даврда, у теварак атрофдаги кишилар нуткини , янги сузларни пайкаб олади. Уни гапирмаса хам мазмунини тушуна бошлайди. Урганган сузлар микдори 272дан 896 га етади.Бола тафаккури бу вактда идрок билан бевосита богланган булади, яъни у яккол- аник тафаккур килади.

Download 31.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling