Витаминлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#239885
Bog'liq
Витаминлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛЪТЕТИ
МУСТАҚИЛ ИШ


Мавзу: Витаминлар

Toпширди:_______________


Текширди:_______________
Тошкент 2021
Режа:

  1. Витаминлар ҳақида тушунча.

  2. Сувда эрувчи витаминлар.

  3. Ёғда эрувчи витаминлар.



Витаминлар ҳақида тушунча.
Тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти бир меъёрда кечиши учун зарур бўлган биологик фаол моддалардан бири витаминлардир.
Инсон ва ҳайвонларнинг нормал ҳаёти учун овқат таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва сувдан ташқари яна қўшимча витаминлар ҳам зурурлиги аниқланган. Улар тирик материянинг структура компонентлари бўлмай, энергия манбаи сифатида ҳам хизмат қилмайди. Кўпчилик витаминлар одам ва ҳайвон организмида синтезланмайди. Улар асосан ўсимлик танасида ва ичак микрофлораси ёрдамида синтезланади. Организм ҳаётий зарур бўлган витаминларни асосан овқат орқали қондиради. Инсон ва ҳайвонларнинг витаминларга бўлган талаби ҳар хил бўлиб, уларнинг жинсига, ёшига, атроф-муҳитнинг таъсирига боғлиқ. Кўпчилик витаминлар ферментларнинг коферментлари сифатида, муҳим биокимёвий вазифани бажарадилар. Уларнинг айримлари нерв импульсларининг узатилишида, кўриш жараёнида ва бошқа физиологик ва биокимёвий жараёнларда муҳим рол ўйнайди. Витаминларнинг айримларини, баъзи ҳайвонларга зарур эмаслиги ҳам аниқланган. Масалан, L-аскорбин кислота одам, маймун учун зарур бўлиб, бошқа ҳайвонларда у синтезланмайди ва ҳаётий фаолияти учун зарур эмас.
1911 йилда поляк олими К.Функ гурунч кепагидан овқатга оз миқдорда қўшиб берганида, бери-бери касаллигини даволайдиган кристалл, фаол модда олишга муваффақ бўлади. Функ шу бирикманинг таркибида амин гуруҳи борлигини аниқлаб, унга «витамин» номини беради. «Вита» - лотинча ҳаёт, «амин» - таркибида азот тутувчи кимёвий гуруҳ, бинобарин, витамин «ҳаёт амини» маъносини англатади. Кейинчалик бу атама озуқа моддалар таркибида учрайдиган барча қўшимча омиллар учун қўлланиладиган бўлди. Текширишлар натижасида бу қўшимча омилларнинг айримларида амин гуруҳи, ва умуман, азот тутмаслиги аниқланган бўлса ҳам, витамин сўзи биология ва тиббиётда сақланиб қолган.
Ҳозиргача 30 дан ортиқ витамин аниқланган бўлиб, улар эрувчанлигига қараб, икки гуруҳга: сувда эрийдиган ва ёғда эрийдиган витаминларга бўлинади. Барча витаминлар лотин алифбосининг бош ҳарфлари: A, B, C, D ва ҳоказо билан ифодаланиб, кейинчалик уларга кимёвий номлар ҳам берилди.
Витаминларнинг синфларга бўлиниши ва номенклатураси
7-жадвал

Ҳарф орқали белгиси

Кимёвий номи

Физиологик номи

Инсон учун бир кунлик эҳтиёжи, мг

Сувда эрувчилар

B1

Тиамин

Антиневрик

2,0

B2

Рибофлавин

Ўсиш витамини

2,0

B3

Пантотен кислота

Антидерматит

12,0

B5 (PP)

Никотин кислота ва никотинамид

Антипелларгик

25,0

B6

Пиридоксин

Антидерматит

2,0

B12

Цианокобаламин

Антиценготик

0,003

C

Аскорбин кислота

Антиценготик

75

H

Биотин

Антисеборрой

0,15

Ёғда эрувчилар

A

Ритинол

Антиксерофтальмик

2,5

D

Кальциферол

Антирахит

0,025 (болалар учун)
0,0025 (катталар учун)

E

Токоферол

Антистериль

15,0

K

Филлохинон

Антигемморагик

0,25

Q

Убихинон

-

-



Витаминларнинг бир гуруҳи кимёвий тузилиши бўйича бир-бирига яқин бўлиб, бир модданинг турли хил ҳосилалари ҳисобланади. Уларни витамерлар дейилиб, фаоллиги ҳар хил бўлади. Айрим витаминлар озиқ-овқат билан организмга фаол бўлмаган ҳолда келиб, тўқималарда улар фаол ҳолга айланадилар. Уларни провитаминлар дейилади.
Организмда витаминлар етишмаса ёки кўпайиб кетса, уларнинг мувозанати бузилади. Агар организмда қисман витаминлар етишмаса, гиповитаминоз, бир неча хил витамин етишмаса авитаминоз дейилади. Тўқималарда витамин ёки витаминларнинг миқдори кўпайиб кетса, бу ҳам касалликка сабабчи бўлиб, бундай ҳолатни гипервитаминоз деб юритилади. Бу хилдаги витаминларнинг номутаносиблигини ёғда эрувчиларда кузатилади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling