16. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Sana01.01.1970
Hajmi
#260901
Bog'liq
16. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ


16. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ.
РЕЖА:
1. ДТСнинг ва мазмуни.
2. Мактаб ўқувчи ёшлари тайёргарлигини ҳисобга олиш.
3. ДТС тавсифи ва унинг мазмуни.
4. ДТС мактабда ўқув ишларини режалаштиришнинг асосий ҳужжат эканлиги.
5. Тушунтириш хати «бошланғич, ўрта ва юқори синфларни қеёсий тавсифи».

Умумий ўрта таълим учун жисмоний тарбия бўйича давлат таълим стандарти «УЎТЖТДТС» таълим жараёнининг сифатига, таълим мазмунига доир талабларни; ўқувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси ҳамда битирувчиларга қўйиладиган талабларни; таълим муассасалари фаолияти ва жисмоний таълим ҳамда тарбия сифатига баҳо бериш тартиби ва механизмларини беднааб бсради.


УЎТЖТДТС умумий ўрта таълимда таълим жараёнининг ташкил этилиши ва мазмунини, таълим муассасалари фаолиятига ҳамда жисмоний таълим ва тарбия сифатига баҳо берувчи, тартибга солувчи тегишли меъерий ҳужжатларни «ўқув режалари, дастурлари ва бошқалар» яратиш учун асос саналади.
УЎТЖТДТС қайси идорага буйсуниши ва мулкчилик шаклларидан катий назар Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган умумий ўрта таълимнинг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
Ушбу стандартларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг
«Таълим тўғрисидаги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим ва кадрлар тайёрлаш, баркамол авлодни тарбиялаш тизимини ислох қилиш тўғрисидаги 1992 йил 6 октябр Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги 5.01.1998 йил 5-сонли қарори ва қуйидаги стандартлардан фойдаланилди:

  • Умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти. Асосий
    қоидалар. 1998 йил;

  • РСТуз 1.0-92. Ўзбекистон Республикасининг стандартлари
    бўйича давлат тизими;

  • РСТуз 1.1-92. Ўзбекистон Республикасининг стандартлари бўйича давлат тизими;

  • Ўзбекицан Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, келишувдан ўтказиш, тасдиқлаш ва қайддан ўтказиш тартиби:

  • РСТуз 1.10-92. Ўзбекицан Республикасининг стандартлаштириш бўйича давлат тизими. Корхоналар стандартларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва қайддан ўтказиш;

  • ГОСТ 1.5-93. Давлатаро стандартлаштириш ишларини ўтказиш қоидалари. Стандартларнинг тузилиши, баёни, расмийлаштирилиши ва мазмунига қўйиладиган талаблар;

  • РСТуз 1.8-94.Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича давлат тизими. Раҳбариятий ҳужжатларни ва тавсияларни ишлаб чиқиш, келишувдан ўтказиш, тасдиқлаш ва давлат стандартини қайддан ўтказиш тартиби;

  • РСТуз 1.9-95. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича давлат тизими. Соха стандартларини ишлаб чиқиш, келишувдан ўтказиш, тасдиқлаш ва қайддан ўтказиш тартиби;

  • РСТуз 1.9-95. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича давлат тизими. Соха стандартларини ишлаб чиқиш, келишувдан ўтказиш, тасдиқлаш ва қайддан ўтказиш тартиби.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тутрисидаги қонунига кўра 7-модда давлат таълим стандарти давлатнинг таълим соҳасида ўз фуқаролари олдидаги ва ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият олдидаги мажбуриятларини акс эттирадиган асосий ҳужжатлардан биридир.
Таълим-тарбия муассасаларида таълим узлуксизлиги давомида тегишли савияни таъминловчи Давлат таълим стандарти ҳар бир шахсга ижтимоий-сиёсий. иктисодий ва шахсий муаммоларини ман этишга тўлақонли киришиш имкониятини беради.
«Таълим тўғрисидаги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида таълим олиш йўллари хилма - хиллиги шароитида ҳар бир таълим муассасаси ўқувчиларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкалаш, жисмоний имкониятларини ривожлантириш, уларда жисмоний маданият асосларини шакллантиришни кафолатловчи шарт-шароитлар яратиб беришга мажбурдир.
Умумий ўрта таълим учун жисмоний тарбия бўйича давлат таълим стандарти Жисмоний тарбия ва таълим курси мазмунига, ўқув юкламаси ҳажмигаўқув режасидаги ўқув соатлари», мажбурий жисмоний тайёргарлик даражасигажисмоний сифатларининг ривожланиши, ҳаракат малака ва кўникмаларининг шаклланиши», сутка, ҳафта, йил давомидаги ҳаракат режимининг мажбурий ҳажмига; ўқувчиларнинг назарий тайёргарлигигажисмоний тарбия, гигиена, шифокор назорати, спорт тиббиёти, ўз-ўзини назорат ва бошқалар» қўйиладиган талабларйиғиндисини белгилаб беради.
Шундай қилиб, мазкур стандарт ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари, шунингдек, шахснинг асосий маънавий ахлоқий ва жисмоний сифатлари доирасини тартибга солади; бутун умумий ўрта таълимга сингдиради, ўқув-тарбия жараёнига миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳо бериш тартиби ва усулларини кўрсатади.
УЎТЖТДТСнинг аcоcий вазифаларига қуйидагилар киради:
1. Жисмоний маданият таълимнинг даражасига мослиги ва барча учун баробарлигини таъминлаш.
2. Жисмоний тарбия мазмунининг халқаро мезонларга мослигини таъминлаш, жисмоний тарбия соҳасида ўқувчиларни жисмоний имкониятлари ва билимларига кўра жахон даражасига олиб чиқиш.
3. Жисмоний тарбия ва таълим жараёнини ижтимоий - давлат йўли билан тартибга солиш.
4. Турли йўналишларда жисмоний тарбия ва таълим жараёнини назорат қилиш ва бошқариш.
5. Таълимни инсонпарварлаштириш.
Жисмоний тарбия таълими сифатини ошириш.
УЎТЖТДТСнинг ҳар бир вазифа Давлат таълим стандартлари ҳақидаги НизомдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 5.01.1998 50-сонлиилова, Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга доир талаблардаТошкент, ЎзПФИТИ, 1998.» муфассал ёритилади.
«Жисмоний тарбия мактаб курси мактабнинг ўқувчилар соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, асосий жисмоний сифатларини ривожлантириш, ҳаётий зарур ҳаракатлар малака ва кўникмаларни шакллантириш, ўз-ўзини жисмоний такомиллаштириш истак ва эхтиёжларини шакллаштириш, жисмоний маданият соҳасида ижобий қизиқишларни ўстириш фаолиятида ягона буғин бўлмасада, лекин асосий саналади.
«Жисмоний тарбия ва таълим» курси умумий ўрта таълимда қуйидагилардан таркиб топади:
1. Жисмоний тарбия дарслари - мактабда жисмоний тарбия ва
таълимнинг асосий шакли. Уларнинг миқдори Таянч ўқув
режасида ҳафтасига 2 ўқув соат ҳисобидан белгиланган «1-жадвал».
2. Ҳаракат фаолиятининг дарсдан ташқари шакллари: дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастика: умумий ўрта таълим дарсларида
жисмоний тарбия дақиқалари ва паЎзалар; кўнгилочар ўйинлар.
3. Жисмоний машқ машғулотларининг синфдан ташқари шакллари: спорт сексиялари, факултативлар, ўқувчилар қизиқишига қараб очилган тўгараклар ва бошқалар.
4. Умуммактаб тадбирлари: байрамлар, спорт турлари бўйича
мусобақалар, спартакиадалар, викториналар ва бошқалар.
5. Мустақил машғулотлар: кўпинча уй вазифаларини бажариш тарзида; БЎСМ спорт шуъбаларидаги машғулотлар, сафарлар, ўйинлар ва бошқалар.
Машғулотларнинг барча шакллари ва турлари ҳафтасига бошпангич синф ўқувчилари учун 8-10 соат, 5-9 синф ўқувчилари учун 10-12 соат ҳаракат режимини таъминлаб бериши керак.
Белгиланган ҳажм ўқувчиларнинг кўрсатилган гуруҳлари учун етарли даражада зарур ва минимал даражада мажбурийдир. Носоғлом, жисмоний ривожланиш ва тайёргарлиги паст даражали ўқувчилар учун «махсус индивидуал-дифферентсиал» режим ўрнатилади. Жисмоний тарбия ва таълим мазмуни, методик асоси Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган жисмоний тарбия дастури «1993-1998 йиллар» билан белгилаб берилган.
Дастур бўлимларини ўтиш учун вақтининг тахминий тақсимоти жадвалда кўрсатилган. Жисмоний тарбия ўқувчилар соғлигини мустаҳкамлаш, шахсини ҳар томонлама ривожлантириш, меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, шунигдек, ҳаётий муҳим ҳаракат, малака ва кўникмаларни эгаллашда катта рол ўйнайди.
Мактабда жисмоний тарбия ва спорт ишларига умумий раҳбариятлик қилиш директорга ва ўқув бўлими мудирига юклатилади. Дарслар, сексия машғулотлари, соғломлаштириш мусобақа тадбирлари ташкил қилиш, ўқувчилар соғлигини яхшилаш ва мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлиги даражасини ошириш ишларининг кун тартибини йўлга қўйиш уцидан назоратни амалга ошириш учун мактаб директори томонидан комиссия тайинланади. Комиссия таркибига маърифат ва маънавият ишлари бўйича ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ёшларни чақириккача тайёрлаш, табиатшунослик, биология, мусиқа ва раем ўқитувчилари тиббий ходим, ота-оналар, ўқувчилар орасидан вакиллар киради.
Комиссиясининг вазифаси қуйидагилардан иборат: ўқув дастурининг тўлиқ бажарилиши, 1 йилда 2 марта ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича назорат синовини ўтказиш, жисмоний ривожланиш ва тайёргарлик, соғликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, дарсларнинг сифатини ошириш бўйича ота-оналар ва ўқувчиларга тавсиялар бериш, назорат қилиш, тиббий кўрикнинг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш ва бошқалар.
Жисмоний тарбия дарси ўқувчиларни соғломлаштириш, умумий ва жисмоний тарбиялаш, уларда жисмоний тарбия назарияси ва методикаси бўйича билим ҳосил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Жумаладан:

  • ўқувчиларда юксак ахлоқий, маънавий, иродавий
    фазилатларни, меҳнатсеварлик, фаолликнн тарбиялаш;

  • ўқувчиларни жисмонан бақувват, элчил, соғлом, кучли ва
    қийинчиликларни енгишга кодир этиб тарбиялашга;

  • ўқувчиларда ҳаёти муҳим малака ва кўникмаларни «юриш,
    югуриш, сакраш, улоқтириш, анжомларидан фойдалана олиш»шакллантиришга;

  • ўқувчиларнинг жисмоний машқлар гигиенаси, анатомияси ва
    физиологиясига доир билимларини бойитишга;

  • ўқувчиларни Олимпия ўйинлари тарихи, Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Навоий, Бобур, Махмуд қошғарий, Абдулла
    Авлоний ва бошқа буюк олимларнинг ғоялари, Алпомиш, Пахлавон Махмуд, Барчиной, Тумарис, Аскар полвон ва бошқа пахлавонларнинг ҳозирги кундаги атоқли спортчилари билан таништиришга:

  • болаларнинг мактабда ўқитишнинг биринчи кунларидан бошлаб жисмоний тарбия дарсларида уларнинг «табиат-соғлик-инсон» тушунчасини ўзлаштириб олишларига эришиш керак.

Ўқувчиларда ўсимликлар ва хайвонот оламини мухофаза қилиш, сув ва ҳавони ифлослантирмаслик ва бошқа шу каби фазилатларни тарбиялаш ва чуқурлаштириш муҳимдир. Бу вазифаларни жисмоний тарбияни ташкил этишда барча жиҳатлардан тўлиқ фойдаланган такдирдагина муваффақиятли равишда ҳал этиш мумкин.
1-4 синфларда жисмоний тарбия дарслари ўғил болалар ва қизлар билан биргаликда ўтказилади. 5-9 синфларда эса ўғил боладар ва қизларни алоҳида гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқдир. қизлар билан дарсларни ва машғулотларни имкон қадар аёл ўқитувчи ўтказиш керак.
Жисмоний тарбия машғулотлари, жисмоний машқлар табиатнинг соғломлаштирувчи омиллари «ҳаво, сув, қуёш» ва гигиеник омиллар «шахсий ва жисмоний гигиенанинг ижобий таъсири билан қўшиб олиб борилиши зарур.
Республикамизнинг иссиқ иқлим шароитларида жисмоний тарбия дарслари, асосан, очиқ ҳаводамуцасно ҳолатлар: ёмғир, қ140Сгача ҳаво ҳарорати, қуёшли кунларда сояда ва очиқ майдончаларда галма-галдан» ўтказилади.
Айрим спорт турлари бўйича ёки анъанавий халқ байрамлари билан боғлиқ жисмоний ва спорт байрамларини ««Чаққонлик - гўзаллик», «Балли, йигитлар», «Балли, қизлар», «Умид стартлари», «Футбол тўпчалари». «Олтин куз» ўтказиш мактаб ёшидаги болаларнинг таълим олиш жараёни самарадорлигини оширишга ёрдам беради, уларнинг соғлигини мустаҳкамлайди. Мактабда «Ҳосил», «Наврўз» байрамига бағишланган мусобақалар ташкил этиш ва ўтказиш жамоатчилик учун анъанага ва сихат-саломатлик кўригига айланиши муҳимдир. Соғломланлириш мусобақаларини имкон қадар оммалаштириш учун уларни аввал синфлараро, кейин мактаблараро, туманлараро, вилоятлараро ўтказиш зарур. Республика биринчи финал мусобақаларини ўтказиш вақти жойи Халқ таълими вазирлиги Низомига асосан аниқланиши лозим. Мазмуни тўғрисида суҳбат ўтказиш, чорак охирида ҳар бир ўқувчига жисмоний тарбия бўйича баҳо қўйиш, унинг ютуқлари ва ота-оналарга ўқувчининг соғлиги ҳақида ахборот беришни «ҳар бир синф дастурида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигини аниқлашга доир тетслар мавжуд»;

  • носоғлом ўқувчилар билан индивидуал машғулотлар ўтказиш, уларнинг жисмоний ривожлантиришга тенгдошларига етиб олишлари учун барча шароитларни яратиш, тиббиёт ходимлари билан консултатсия ўтказиш.

  • жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларда бир-бирига нисбатан ўзаро хушмуомалалик, катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш сифатларини тарбиялашлари Ватанга мухаббат туйғуларини ингдиришни;

  • ўқувчиларга 1-синфдан бошлаб шахсий гигенага риоя қилиш кўникмаларини сингдиришни;

  • юқори синф ўқувчиларининг ўқув фанидан илгари олган билимларини мустаҳкамлашларига, уларни чуқурлаштиришларига ёрдам беришни.

Ҳафтасига 12-14 соат ҳажмидаги қўшимча машғулотлар халқ таълими бўлимлари ёки мактаб раҳбариятлари томонидан ўқувчиларнинг ривожланиш савиясига, ёшига мос равишда тақсимланади. Ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тарбиявий соатлар ҳисобидан тўланади.
Мактабда жисмоний тарбия машғулотлари дарс шаклида ўтказилади. Дарслар умумий ривожалнтириш машқларигина эмас, балки турли снарядлар, тренажёрлар, ўйинлар, ўзбек халқ қўшиқлари, лапарлари, рақсларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади. Ўзбек мактабларининг 5-9 синфларда қизлар учун турли баландликдаги брусларда гимнастика машқлари, таянч сакрашлар ва акробатика бўйича дастурий элементлар ўрнига миллий рақслар ва ритмик машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи машғулотлар давомида жисмоний тарбияни бошқа ўқув фанлар билан уйғунлаштириб амалга ошириш керак. Амалий машғулотларни ўтказиш учун ўқувчилар ўқув-тиббий гуруҳларига бўлинади. Гуруҳлар жинсига, саломатлигига, жисмоний тайёргарлик даражасига ва қизиқишига қараб шакллантирилади. Ўқувчиларнинг гуруҳлардаги сони, инцруктсияда таъкидланганидек, 15 кишидан ошмаслиги керак. Соғлигига кўра махсус гуруҳларга ёзилган ўқувчилар шифокорлар томонидан текширилади. Улар бу ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиши етарли дажада эмаслиги ҳақида хулоса берадилар. Улар билан машғулотлар алоҳида дастур бўйича ўтказилади. Агар асосии гуруҳдаги ўқувчи ўқув йили мобайнида касал бўлган ёки шикацланган бўлса, уни истаган вақтда, махсус гуруҳга ўтказиш мумкин.
Ўқувчилар махсус тиббий гуруҳларга йил бошида ўтказилади. Бу иш шифокорларнинг «ревматолог, ортопед, даволовчи жисмоний тарбия шифокори» хулосаларига кўра амалга оширилади. Тиббий кўрик қуйидагиларни ўз ичига олади: қон ва сийдик таҳлили, электрокардиография, рентген текшируви, юрак - қон томир ва нафас органларининг функтсионал стандартлари. Махсус тиббий гуруҳлар ўқувчилари 5 ойда бир марта тиббий текширувдан ўтадилар. Бу организмига таъсирини аниқлаш мақсадида катъиян якка тартибда ўтказилади.
Махсус тиббий гуруҳлар ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарслари ҳафтасига 2 марта 45 минутдан «ёки уч марта 32 минутдан» имкон қадар очиқ ҳавода олиб борилади. Гуруҳдаги ўқувчилар сони 8-10 кишидан ошмаслиги керак. Тиббий гуруҳлардаги асосий ишлар дарс машғулотларидир. Бу гуруҳларда ўқув машғулотлари жараёни уч қисмдан иборат бўлади: 20 минутгача кириш, 20 минутгача асосий қисм, 5 минутгача якуний қисм. Махсус тиббий гуруҳлар ўқувчилари меъёрий ўқув талабларини бажаришдан ва мусобақалардан озод қилинадилар. Улар учун махсус ташкил этилган машғулотларда қатнашиш мажбурийдир. Махсус тиббий гуруҳлар ўқувчилар билан машғулотлар ўтказишда улар организмининг хусусиятларини, функтсионал имкониятларининг паст даражада зканлигини, шунингдек, организмнинг жисмоний юкламаларга етарли мослаша ололмаслигини ҳисобга олиши лозим.
Махсус тиббий гуруҳларда ўқувчиларга жисмоний тарбия бериш умумий жисмоний гайёргарлик машғулотлари билан чекланмаслигик керак.
Машғулотларнинг соғломлаштириш сари йўналганлиги ўқувчиларнинг кун тартибида бошқа жисмоний-соғломлаштириш тадбирлари билан мустаҳкамланиши даркор.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling