O‘zbekistоn respublikasi
Download 0.87 Mb.
|
Биология маруза 2013 Шокирова
- Bu sahifa navigatsiya:
- И Н С Т И Т У Т И
- ТАЛАБАЛАРИ УЧУН «БИОЛОГИЯ ВА Г Е Н Е ТИКА»
- ЎЗБ Е КИСТОН Р Е СПУБЛИКАСИ
- 1-МА Ъ РУЗА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИО Л И Й В А Ў Р Т А М А Х С У СТ А Ъ Л И М В А З И Р Л И Г ИФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКАИ Н С Т И Т У Т И«ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАШТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ5410500 “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАХСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ” ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИТАЛАБАЛАРИ УЧУН «БИОЛОГИЯ ВА ГЕНЕТИКА»ФАНИНИНГ “БИОЛОГИЯ” ҚИСМИДАНФАРҒОНА - 2013 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИО Л И Й В А Ў Р Т А М А Х С У СТ А Ъ Л И М В А З И Р Л И Г ИФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКАИ Н С Т И Т У Т И«ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАШТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ5410500 “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАХСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ” ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИТАЛАБАЛАРИ УЧУН «БИОЛОГИЯ ВА ГЕНЕТИКА»ФАНИНИНГ “БИОЛОГИЯ” ҚИСМИДАН1- ҚИСМ Институт услубий кенгаши томонидан тасдиқланган. 20___ йил _________да Баённома №__ ФАРҒОНА - 2013 Ушбу «Биология ва генетика» фани «Биология» қисми бўйича 18 соатли маърузалар матни «ҚХМТ» йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Матнда ҳар бир маъруза учун режа тузилган. Бу режа асосида биология фани ва унинг тармоқлари, эволюсион назария, органик олам эволюсияси, Дарвин таълимоти, табиий танланиш шакллари, тур консепсиялари, араморфоз ва дегенерация мавзулари ёритилган. Ушбу маъруза матнлари «ҚХМТ» кафедраси илмий – услубий йиғилишида муҳокама қилинган. (қарори __.__.____. 20___). Ушбу маъруза матнлари «Кимё-технология» факультети услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинган (қарор __.__.____. 20___). Т у з у в ч и : Шокирова Г.Н. Т а қ р и з ч и : ФарДУ. «Зоология» кафердаси доценти, б.ф.н. Рахимов К. 1-МАЪРУЗАБИОЛОГИЯНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ. МУАММОЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ РЕЖА. Биология фанининг вазифаси, ўрганадиган соҳалари ва услублари. Биология фанининг қишлоқ ҳўжалиги, саноат, тиббиёт, экология ва табиатни муҳофаза қилиш учун аҳамияти Ривожланиш тарихи. Биологиянинг кузатиш, таққослаш, экспериментал ва моделлаштириш методлари Таянч иборалар: Биология, ботаника, зоология, полеонтология, эмбриология, функсия, анатомия, физиология, ҳужайра, водород, организм. 1. Биология фанининг вазифаси, ўрганадиган соҳалари ва услублари. Биология атамаси 1802 йилда бир – биридан мустасно франсуз олими Ж.Б. Ламарк ва немис олими Г.Р. Тревирнус томонидан фанга киритилган бўлиб, юнонча «биос» - ҳаёт, «логос» - фан, яъни ҳаёт ҳақидаги фан, деган маънони англатади. Биология қисқача айтганда ҳаёт, унинг шакллари, тузилиши, ривожланиш қонуниятлари тўғрисидаги фандир. Биологиянинг текшириш объекти бўлиб, ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғ, микроорганизмлар, одамлар, уларнинг орган, тўқима, ҳужайра ва ҳужайра компонентларининг тузилиши, функсиялари, кимёвий таркиби, уларда кечадиган жараёнлар ҳамда организмнинг шахсий ва тарихий ривожланиши, жамоалар, уларнинг ўзаро ва анорганик табиат билан алоқаси ҳисобланади. Биология табиатшунослик фанлари қаторига киради. Текшириш объектига кўра. Биология фани бир қанча соҳаларга бўлинади. Ботаника – ўсимликлар, зоология – ҳайвонлар тўғрисидаги фан. Анатомия – организм ва унинг органлар системасининг тузилиши ва шаклини ўрганади. Физиология – организм функсияларини текширади. Систематика ўсимлик ва ҳайвонларнинг систематик гурухлари ва уларнинг ўзаро қариндошлик муносабатлари ҳақидаги фан. Палеантология қазилма ҳолдаги организмларни эмбриология эса эмбрионнинг ривожланишини текширувчи соҳалар. Баъзи фанлар биологиянинг ва табиатшунослик фани бошқа соҳаларнинг ҳамкорлиги туфайли таркиб топган. Организм ҳаёт фаолиятини ташкил этувчи кимёвий моддалар ва жараёнлар ҳақидаги – биокимё, тирик системалардаги физик қонуниятлар ва кўрсаткичларни тадқиқ қилувчи биофизика шундай фанлардир. Умумий биологиянинг асосий вазифаси, ҳаёт мохияти, унинг тузилиши даражалари, шакллари, ривожланишининг умумий қонуниятларини тадқиқ қилишдан иборат. Демак, умумий биология фанининг тобора ривожланаётган соҳалари – ситология ва генетика, эволюсия таълимоти, экология, палеонтология, эмбриология, молекуляр биология, биогеосенология ҳамда табиатшуносликнинг бошқа соҳалардаги билимлар асосида жамланган комплекс фандир. Тирик ва ўлик табиатнинг ўхшашлиги. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling