Молекуляр биология” фани бўйича малакавий имтиҳон топшириш учун саволлар


Download 1.08 Mb.
bet1/24
Sana16.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1508908
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Молекуляр биология билет


Молекуляр биология” фани бўйича
малакавий имтиҳон топшириш учун саволлар
1-БИЛЕТ



  1. Молекуляр биология фанининг предмети ва вазифалари.

Молекуляр биология фани ҳаётни пайдо бўлишини молекуляр даражада ўрганади, яъни тирик организмларнинг асосий хоссалари, ўсиши ва ривожланиши, кўпайиш ва дифференцияланиш, ирсият ва иммунитет, ҳаракатланиш ва ташқи муҳитга мослашиш ва бошқа жуда кўп биологик макромолекулаларнинг молекуляр асосини ўрганишга ва тушунтиришга қаратилган фан.
Молекуляр биологиянинг фан тариқасида дунёга келиши Жеймс Уотсон билан Жеймс Крикнинг кашфиётига боғлиқ. Бу олимлар томонидан ДНК дезоксирибонуклеин кислотасининг модели кашф этилган, яъни ДНК молекуласи қўш спирал тузилишга эга эканлигини исбот қилдилар (1953). Бу кашфиёт ирсий белгилар қандай сақланади ва авлоддан-авлодга қандай ўтади, деган муаммоларни ҳам ҳал қилиш имкониятини берди. «Транскрипция» ва «Трансляция» механизмлар аниқланди. Сўнгра генетик кодларни «молекуляр генетикадаги» муаммолари хал қилинди. Генетик код муаммосини ҳал қилиниши аввало қайси нуклеотид ёки нуклеотидлар тўплами қандай аминокислотани ифодалаши мумкин, деган масалани ҳал қилишдан иборат.
1953 йилда Гамов (АҚШ) генетик код 3 та нуклеотид тўпламдан (триплетликоддан) ташкил топган бўлиши керак, деган ғояни илгари сурди. Ҳақиқатан ҳам, бунда 4 хил нуклеотид ёрдамида 64 та комбинация ҳосил қилиш мумкин. 1961 йил бошларида инглиз олими Крик генетик код муаммосининг математик анализига асосланиб, код ҳақиқатда ҳам триплетли характерга эга, деган хулосага келган. Триплет Крик ифодасига кўра кодон деб номланган.
Молекуляр биология комплекс фан ҳисобланади, чунки у юксак молекуляр органик бирикмаларнинг тузилиши ҳақидаги энг сўнгги илмий маълумотларига асосланади.
Молекуляр биология энг муҳим биологик макромолекулаларнинг турли шакллари ва уларнинг эволюция формаларини ўрганади. Бу фан энг аввало нуклеин кислоталарнинг, оқсиллар ва бошқа макромолекулаларнинг структурасини, шунингдек энг муҳим ҳужайра компонентлари (хромосом) ядро, плазматик мембрана, митохондриялар, Гольжи комплекси, лизосомалар, рибосомаларнинг структуравий тузилиши билан уларнинг бажарадиган функцияси орасидаги боғланишни ўрганади.
Шундай қилиб, молекуляр биология эволюция қандай боришини, унинг механизмини очиб беради, яъни жонли организмлар учун хос бўлган ривожланиш феноменини ҳам молекуляр текисликда оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг ўзаро муносабати, реакциялари шаклида ифодалайди.
Молекуляр биологиянинг илмий тадқиқот ишларида кенг қўлланиладиган методлари ва асбоблари: электрон микроскоп, ультрацентрифуга, рентген-структура анализи, хромотография, электрофорез, нишонланган атомлар ва хаказо
ХХ асрнинг иккинчи-ярмида кўплаб мамлакатларда ўлимга сабабчи бўлган турли юқумли касалликлар (вабо, ўлат, чечак) йўқотилди. Аммо кейинги вақтда юқумли касалликлар камайган бўлса, рак, юрак қон томир системаларининг жароҳатланиши, моддалар алмашинуви касалликлари, руҳий ва наслий (ирсий) касалликлар жуда ҳам кўпайди. Тирик системаларнинг структуравий тузилиши ва функциясини мукаммал ўрганилгандагина, касалликларнинг табиатини тўғри аниқланади ва даволанади ёки касалликларни олдини олиш мумкин.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling