Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари


Download 222 Kb.
bet1/15
Sana22.02.2023
Hajmi222 Kb.
#1222267
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741


Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари.

Иш босқичлари ва вақти.

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

Тайёрлов босқичи
(5 дакика)

Аудитория тозалигини назорат қилади
Талабаларни машғулотга тайёргарлигини текширади
Давоматни назорат қилади




1. Ўқув машғулотига кириш босқичи
(40 дақиқа)

1. Мавзу бўйича талабалар билимини бахолаш
2. Укитувчи томонидан мавзуга тулдириш киритиш
Бажаради__2_–_асосий_босқич'>3.Мустакил иш бажарилишини ургатиш

Бажаради

2 – асосий босқич
(90 дақиқа)

1. Мустакил ишни бажариш .
2. Мустакил ишни бажарилишини текшириб бахолаш
3.Мавзуга оид расмларни дафтарга чизиш

Бажаради

якуний босқич
(45 дақиқа)

1. Талабалар билимини интерактив усулдан фойдаланиб бахолаш
2.Дарсни якунлаб уйга вазифа бериш

Катнашади
Ёзиб олади
Ёзиб олади



Иммунитет хакида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари. Антиген ва антителолар. Серологик реакциялар.
Иммунология, замонавий тиббиёт тараққиётини белгилайдиган фанлардан бири. Шаклланганлигига 200 йилча бўлди, лекин бу борадаги муҳим кашфиётлар охирги 40-60 йил ичида қилинди. Шу қисқа вақт ичида иммун тартибнинг кўпгина вазифалари аниқланди, классик иммунитет тушунчаси тор доирада эканлиги кўрсатилди. Классик иммунология тиббиёт микробиологиясининг бир тармоғи бўлгани учун иммунитет деганда организмни фақат патоген микроор­ганизмлардан ҳимоя қилувчи восита деб қаралган. Изланишлар жара­ёнида иммун тизим организмни нафақат ташқи инфекцион омиллардан, балки организм гомеостазини бузувчи ички омиллардан ҳам ҳимоя қи­лиши ўз тасдиғини топди. Шундай қилиб, иммунитет (лот. immunitas, immunitatus - бир нимадан халос бўлиш) – организмнинг инфекцион ва ноинфекцион табиатли антигенлардан ҳимояланишини таъминлаб берадиган иммун система ҳолатидир. Иммунология фани имму­нитет масалалари билан шуғулланади. У тиббиёт микробиологиясидан ажра­либ чиқиб, тиббиётнинг алоҳида бир йўналиши сифатида жадал ривожланмоқда.
Инфекцион ва ноинфекцион иммунология тафовут қилинади: Инфекцион иммунология юқумли касалликларга чидамлилик механизмини, иммунитетнинг ривожланишида ҳужайравий ва гуморал омилларнинг аҳамиятини, антителоларнинг молекуляр тузилиши ва уларнинг биосинтезини, лимфоцит ва макрофагларнинг фаолиятини ўрганади. Шу билан бир қаторда, махсус лаборатория ташҳисини такомиллаштириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш билан шуғулланади.
Ноинфекцион иммунология иммуногенетика- (иммун реакцияларни назорат қилувчи генларнинг жойлашиши ва вазифалари, бу генларнинг наслдан-наслга ўтиш механизмларини аниқлаш; одамнинг лейкоцит антигенларини ўрганиш; иммун боғлиқ касалликларнинг ирсий маркерларини топиш),

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling