5-БИЛЕТ
Ҳужайра ва ген инженерлиги: эришилган ютуқлар ва истиқболи.
Ҳужайра инженериясининг асосий мақсади тана (соматик) ҳужайраларни гибридизация қилиш, яъни жинсиз ҳужайраларнинг қўшилишидан янги организмнинг ҳосил бўлишидир. Соматик ҳужайраларнинг қўшилиши тўлиқ ёки реципиент ҳужайрага донор ҳужайрадан бир қисми, яъни цитоплазма, митохондрия, хлоропластлар, геномлар ядросини ёки унинг бир бўлагини қўйилиши мумкин. Соматик гибрилизация филогенетик жиҳатдан алоҳида бўлган организмларни чатиштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Генетик инженерия – молекуляр, генетик, биокимёвий усулларни қўллаб, мақсадда кўзланган ирсий хусусиятга бўлган генетик тўзилишларни, яъни ДНК молекуласини, ҳужайрани ёки организмни ҳосил қилиш.
Ген инженерияси учта босқичда олиб борилади:
1 – керакли ген ажратиш ёки синтез қилиш;
2 – керакли гени бўлган ДНКни кучирувчи (вектор) ДНКсига улаш;
3 – керакли ген уланган вектор ДНКсини ҳужайрага ёки организмга утказиш.
Нуклеин кислоталарнинг бирламчи структураси.
Нуклеин кислоталар, полинуклотидлар – нуклеотидлар қолдиғидан ҳосил бўлган юқори молекулали органик бирикмалар. Нуклеин кислоталар таркибига қандай карбонсув – дезосирибоза ёки рибоза киришига қараб дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК)ларга бўлинади. Нуклеотидларнинг нуклеин кислоталар даги кетма-кетлиги уларнинг бирламчи структурасини белгилайди. Нуклеин кислоталар барча тирик организмларнинг ҳужайраларида мавжуд бўлиб, ирсий (генетик) информацияни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказишдек энг муҳим функцияни бажаради, ҳужайра оқсилларининг бу информацияни воқе қилувчи синтези жараёнига таъсир кўрсатади. Организмда эркин ҳолда бўлади, оқсиллар билан бир комплекс (нуклепртеидлар)ии ташкил этади.
Нуклеотидлар структураси. Нуклеотидлар структурасига азот асоси, углевод қолдиғи ва фосфат кислота киради. Учта компонент молекулада: А-У-Р тартибда жойлашган. Нуклеотидни икки хил гидролизлаш йўли билан бу тартибни аниқ тасдиқлаш мумкин. Биринчи хил гидролизда углевод билан фосфат кислота орасидаги боғ узилиб, азот асоси ва углеводдан иборат гликозид хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |