O‘zbekistоn respublikasi
Download 0.87 Mb.
|
Биология маруза 2013 Шокирова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биосфера ҳақида таълимот. Биосфера ҳақидаги ҳозирги замон илмий қарашларининг шакилланишида Вернадскийнинг роли.
Назорат саволлари:
1. Онтогенез нима? 2. Геккел таълимотини тушунтириб беринг. 3. Гетерохрония деб нимага айтилади? 9 - МАРУЗА. БИОСФЕРА ВА ЖАМИЯТ 1. Биосфера ҳақида таълимот. Биосфера ҳақидаги ҳозирги замон илмий қарашларининг шакилланишида Вернадскийнинг роли. 2. Тирик модданинг хоссалари. 3. Биосферада моддаларнинг даврий айланиши. Биосфера ҳақида таълимот. Биосфера ҳақидаги ҳозирги замон илмий қарашларининг шакилланишида Вернадскийнинг роли. Бутун ер планетасида тирик организмларнинг қандай ўринда турганлигини ва қандай рол ўйнашини билмасдан туриб, органик оламнинг турли – туман фомаларини ва ривожланиш қонуниятиларини тўлиқ ўрганиб бўлмайди. Барча тирик организмларнинг йиғиндиси планетанинг тирик моддасини, яъни биомассасини ташкил этади. Организмларнинг ҳаёт фаолияти ер пўстлоғини ва атмосферани ўзгартириб келди ва ўзгартмоқда. Биомассанинг ўсимликлардан иборат қисми миллиард – миллиард йиллар мобайнида атмосферани карбонат ангидриддан тозалаб, кислород билан бойитди ва оҳактош, тошкўмир, нефтда углерод тўпланишига сабаб бўлиб келди. Эволюсия натижасида ерда тирик организмлар яшайдиган махсус қобиқ, яъни сфера вужудга келди. ернинг бу қобиғи, яъни ҳаёт области биосфера деб аталди (грекча («биос» - ҳаёт, «сфера» - шар). Бу номи бирнчи марта Ж.Б. Ламарк берган. Биосфера ҳақидаги таълимотни академик В.И. Вернадский (1863 - 1945) яратган, у биогеохимия деган янги фанга асос солди, ер химиясини ҳаёт химияси билан боғлади ва ер юзининг ўзгаришида тирик модданинг ролини аниқлаб берди. Эр планетасида бир неча геосфера бор. ер пўстлоғи, яъни литосфера (грекча «литос» - тош) – ер шарининг ташқи қаттиқ қобиғи. У икки қаватдан иборат: юқори қавати гранитли чўкинди жинслардан ва пастки қавати базалтдан иборат. Литосферадаги қатламлар нотекис жойлашган. Гранит айрим жойларда юзага чиқиб туради. Эр юзининг 70,8 % ини ташкил этадиган барча океанлар, денгизлар (уларнинг йиғиндиси жаҳон океани деб аталади), шунинигдек кўллар, дарёлар гидросферани ҳосил қлади. Океаннинг чуқурлиги ўрта ҳисоб билан 3,8 км, айрим ботиқликларда эса 11,034 км чуқурликкача боради. Литосфера юзаси устида ва гидросфера устида 100 км гача атмосфера чўзилади. Атмосферанинг пастки қатлами ўрта ҳисоб билан 15 км баландликда бўлиб, тропосфера деб аталади (грекча «тропе» - ўзгариш). ер юзида бир текис исимасдан кўчиб юрувчи ҳаводаги муаллақ сув буғлари тропосферага қўшилади. Тропосфера устида стратосфера (грекча «стратум» - қатлам) бўлади, унинг балиндлиги 100 км гача боради. Стратосфера чегарасида шимол шафақлари вужудга келади. Страосферада 45 км баландликда эркин кислород қуёш радиасиясининг таъсирда озонга айланади (02 - 03), у эса тирик организмлар учун ҳалокатли космик нурлари ва қисман Қуёшнинг ултрабинафша нурларини қайтарадиган экран ҳосил қилади. Стратосферанинг юқорисида ионосфера бор, бу ионланган атомлардан тузилган сийраклашган газ қатламидир. Эрнинг барча сфералари орасида биосфера алоҳида ўрин тутади. Биосфера – тирик организмлар тарқалган геологик қобиқдир. У ер юзини, литосферанинг юқори қисмини, бутун гидросферани, тропосферани ва стратосферанинг пастки қисмини ўз ичига олади. Тирик модда: ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва инсониятнинг биологик фаолияти биосферада намоён бўлади. Биосфера чегаралари ҳар хил организмлар ҳаёт учун зарур шароит борлиги билан белгиланади. Биосферада ҳаётнинг юқори чегараси ултрабинафша нурларнинг интенсив консентрасияси билан, пастки чегараси эса ер бағридаги юқори (1000 С дан ошадиган) температура билан чегараланган. Биосферанинг энг чеккасига фақат тубан организмлар – бактериялар етиб боради. Бактерия ва замбуруғларнинг споралари стратосферага 20 км баландликка учиб киради, анаероб бактериялар эса ер пўстлоғининг кислородсиз муҳитида 3 км дан ортиқ чуқурлакда, жумладан, нефт – конларининг сувида топилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling