O‘zbekistоn respublikasi


Микроорганизмларнниг биосферадаги роли


Download 0.87 Mb.
bet10/10
Sana15.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1480248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биология маруза 2013 Шокирова

Микроорганизмларнниг биосферадаги роли. Атмосфера. Литосфера ва гидросферада микроорганизмлар тарқалганлиги, уларнинг тез кўпайиши ва ҳаёт фаолияти моддаларнинг даврий айланишига таъсир кўрсатиб, биосферада жуда катта рол ўйнайди.
Баъзи бактерияларнинг споралари – 2530 С ва 1200 С температурада ҳаёт қобилиятини сақлаб қолади. Майда ва енгил микроорганизмлар ҳамда споралар тропосферадан юқорига ҳам кўтарилади.
Озиқланиш ва энергиядан фойдаланиш усули жиҳатидан қуйидаги бактериялар ажратилади: хемосинтез қилувчи бактериялар химиявий бирикмалар энергиясидан фойдаланади (темир бактериялар, олтингугурт бактериялари, азот бактериялари ва ҳоказо), сапрофит бактериялар органик моддалар билан озиқланади (сут кислота ҳосил қилувчи бактериялар, мой кислота ҳосил қилувчи бактериялар сирка кислота ҳосил қилувчи бактериялар, чиритувчи бактериялар ва ҳоказо), паразит бактериялар тирик организмлар ҳисобига озиқланади (касаллик туғдирувчи бактериялардан сил, чума, вабо, терлама бактериялари ва ҳоказо). Бактериялар ҳаёт фаолияти шундай тор «ихтисослашганлиги» туфайли, бир хил бактериялар бошқалари сут шакарини оқсидлаб, ўзи ҳосил қилган сут кислота муҳитида нобуд бўлади, ўрнига мой кислота ҳосил қилувчи бактериялар кириб олади. Тупроқдаги чиритувчи бактериялар органик қолдиқларни парчалаб, аммиак ажратади, бошқа бактериялар аммиакни нитрат кислотага, сўнгра нитрит кислотага айлантиради.
Атмосферанинг биоген миграсияси. Чириш просессида микроорганизмлар юзасига чиқарган элементлар тупроққа ва атмосферага қўшилиб, яна биосфера моддаларнинг даврий айланишига киради, организмларнинг домига тушади.
Биосферада элементларнинг даврий айланишида тирик организмлар таркибига ҳамиша бир хил элементлар (С, Н, Н, С, О,) киради. Улар ўлик табиатдан ўсимликлар таркибига, ўсимликлардан эса ҳайвонлар ва одамга ўтади. Атомлар организмга ўтиб, ҳаёт даврасида неча юз миллион йиллаб сақланади, изотоплар ҳақидаги сўнгги маълумотлар шуни тасдиқлайди. Органик бирикмалар таркибига элементларнинг муайян изотоплари киради. Водороднинг учта изотопи 1Н, 2Н, 3Н, дан биринчиси актив бўлаб, реаксияга иккинчисидан 6 баравар тезроқ киришади. Табиатда кислородни учта изотопи бор: 16О, 17О, ва 18О, энг енгил кислород 16О, у сув ва фотосинтезга боғлиқ. Органик моддалар таркибида 12С қатнашади. Биосферада актив элементлар организмдан – организмга, ўлик табиатга ва яна организмга ўтиб, доимо даврий айланади. Бу биоген миграсия ерда сувли муҳитдаги (елементларнинг эриши, тупроқ, сизот сув ва юза сувларда эритмаларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши) дан фарқ қилади.
Элементларнинг тирик организмларда тўпланиши (аккумлясия, консентрасия) биоген миграсияга хосдир. Ўлик организмларнинг парчаланиши натижасида минералланиш просесси аккумулясияга қарама – қаршидир. Элементларнинг биологик даврий айланиши – аккумулясияси ва минералланишини ҳар бир биосенозда кузатиш мумкин. Қуруқлик юзасида ва денгизнинг юқори қатламларида яшил ўсимликлар мавжуд бўлса, органик модда минералланганидан кўра кўпроқ ҳосил бўлиб туради. ер шарининг ўсимликлар қоплами атмосфера билан гидросферанинг карбонат ангидрид газидан кислородни ажратиб олади. Тупроқда ва денгизнинг чуқур жойларида минералланиш просесси устунроқ. Қушлар, балиқлар ва хашоротларнинг узоқ миграсияси (кўчиб юриши) натижасида химиявий элементларни бир – бирига ўтказадиган ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро муноабатларнинг мураккаб занжири ҳамма биогеосенозларда кўриниб турибди.
Ҳаётнинг учта просеси: организмда моддалар алмашинуви, шу организмларнинг ўсиши ва кўпайиши, биоген миграсияга сабаб бўлади.
Атомларнинг биоген миграсияси икки хил: биринчи – микроорганизмлар вужудга келтирадиган, иккинчиси – кўп ҳужайрали организмлар вужудга келтирадиган миграсиядир. Майдароқ организмлар йирикроқ организмларга нисбатан анча тез кўпаяди, шунинг учун атомларнинг биринчи хил миграсиясига иккинчи хил миграсиясига нисбатан ортиқроқ бўлади. инсониятда атомларнинг учинчи хил миграсияси бор, бу миграсия одамнинг фаолияти таъсирида содир бўлади.
Биосфера бутун ер шарини эгалламоқда. Ҳар хил экологик системалар (биогеосенозлар) нинг ҳаммаси биосферага киради.
Биосфера – ердаги бутун тирик модданинг ва химиявий элементлар даврий айланишининг жуда катта системасидир, аммо у очиқ система, чунки унга ташқаридан доимо Қуёш энергияси қўшилиб туради.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.



        1. Биосферага энергия кириши хақида сўзлаб беринг?

        2. Биосферани таърифини айтинг?





Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling