3-amaliy mashg’ulot Xalqaro iso 9000 seriyasidagi standartlar toʻgʻrisida


Download 236.27 Kb.
bet1/7
Sana09.03.2023
Hajmi236.27 Kb.
#1255546
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-amaliy


3-amaliy mashg’ulot
Xalqaro ISO 9000 seriyasidagi standartlar toʻgʻrisida.
Сифатни бошқариш тамойили ташкилот фаолиятини доимий яхшилаб бориш жараёнини бошқариш, барча манфаатдор томонлар талабларини қондирувчи, ҳар томонлама фундаментал қоидадир.
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ISO нинг Сифатни бошқариш бўйича стандартларни ишлаб чиқувчи қўмитаси сифат соҳасида мақсадга еришишга ёрдам берувчи қуйидаги 8 тамойили:
1.Истеъмолчига мослашиб иш тутиш;
2.Рахбарнинг етакчилиги;
3.Ишчиларни жалб қилиш;
4.Жараёнли ёндашув;
5.Бошкарувга тизимли ёндашув;
6.Доимий яхшилаб бориш;
7.Фактларга асосланиб қарор қабул қилиш;
8.Таъминотчи (махсулот етказиб берувчи)лар билан ўзаро манфаатли муносабатда бўлишни ажратиб кўрсатган.
Корхона, ташкилот (фирма) иши кўрсаткичларини ошириш асоси ҳисобланадиган ушбу сифатни бошкаришнинг саккиз тамойили ISO 9000 - халкаро стандартига асос қилиб олинган.
Ушбу 8 га тамойилни алоҳида - алоҳида кўриб чиқамиз:
1 - тамойил. Истеъмолчига мослашиб иш тутиш.
Ташкилот ўз буюртмачиларига боғлик ва шунинг учун буюртмачининг кундалик ва келгусидаги эхтиёжларини тушуниши, уларнингталабларини бажариши ва бажарганда хам буюртмачи кутганидан ҳам аъло даражада бажаришга ҳаракат қилиши зарур.
2- тамойил. Раҳбарнинг етакчилиги.
Рахбарлар ташкилот фаолиятининг йўналишлари ва мақсадлари бирлигини белгилаб берадилар. Улар шундай мухит яратишлари керакки, унда одамлар ташкилот олдига қўйилган максадларга эри­шиш учун ўзларини тўла жалб этсинлар.
3- тамойил. Ишчиларнн жалб қилиш.
Барча даражадаги хизматчилар - бу ташкилотнинг моҳияти демак ва уларни тўла жалб эта олиш уларнинг қобилиятларидан ташкилот манфаатлари йўлида фойдаланиш имконини беради.
4 -тамойил. Жараёнли ёндашув.
Тегишли ресурслар ва фаолият - жараён сифатида бошқарилганда кутилаётган натижага анча самарали эришилади. Жараёнли ёндашув ташкилотнинг ўз фаолияти ва ўзаро алоқаларини белгилаш ва тушуниш қобилиятига кўмаклашади.

Download 236.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling