3. Бозор иқтисодиёти шароитида башоратлаш ва режалаштириш


Download 71.54 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2023
Hajmi71.54 Kb.
#1226667
  1   2   3
Bog'liq
мавзу 3 башорат режалаштириш

3. Бозор иқтисодиёти шароитида башоратлаш ва режалаштириш

РЕЖА:

1.Бозор иктисодиёти шароитида режалаштириш ва башоратлашнинг мақсади, функцияси ва вазифалари.

2.Бир максадли башоратнинг вазифаси. Режалаштириш ва башоратлашлашнинг меъёрий асоси.

3. Меъёр ва меъёрий тушунчалар, асосий гуруҳлари ва хужалик бошкарувида тутган ўрни.

4.Кўп тармоқли фермер хўжалигида режалаштириш тизими.

5.Режалаштириш турлари ва уни таҳлилий баҳолаш усуллари. Экстраполяция, мантикий тахлил, иктисодий-математика, экспертли бахолаш, корреляцион ва бошка режалаштириш усуллари.

Режалаштиришнинг асосий тамойиллари

Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий ва технологик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва нисбатларни таъминлаш, ривожланиш йўллари ва суръатлари, тармоқлар ва бўлинмалар, такрор ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари ўртасида тўғри мутаносибликни шакллантириш жараёнига режалаштириш деб аталади.

Режалаштириш тамойиллари:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини режалаштириш бир нечта тамойилларга асосланади:

  • Режаларнинг реаллиги
  • Режалаштиришнинг илмийлиги
  • Комплекслилик тамойили
  • Пропортционаллик
  • Режалаштиришнинг узвийлик ва ўзаро боғлиқлик тамойили
  • Оптималлик

Режаларнинг реаллиги

  • Режаларнинг реаллиги режалаштиришнинг муҳим тамойилидир.
  • Бу тамойилга риоя қилмаслик режалаштиришни маъносиз қилиб қўяди, чунки режанинг бирор соҳа ва корхонада бажарилмай қолиши, у билан боғлиқ бўлган соҳа шартномалари бажарилмай қолишига, жарималар тўлашга, ишончни йўқотишга олиб келади.

Илмийлик тамойили

  • Режалаштиришнинг яна бир муҳим тамойили илмийлик бўлиб, аввало тайёрланаётган режалар бажарилиши учун улар илмий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.
  • Режалар жамиятни ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг объектив иқтисодий қонунлари ва қонуниятларига мос келиши, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларига, табиий, рақобатчилик ва бозор талабларини ҳисобга олишга иқтисодий ва маҳаллий шарт-шароитларга, илғорлар тажрибаларига таяниши ва корхонанинг мавжуд ресурс салоҳиятига асосланиши лозим.
  • Режалаштиришнинг илмийлиги, жонли меҳнат ва маҳсулотга айланган меҳнат харажатларининг энг кам миқдорида иложи борича юқори натижаларга эришишга, шунингдек, корхона ходимлари манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади

Download 71.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling