3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 
 
 
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси 
МАДАНИЯТШУНОСЛИК
фанидан маърузалар матни 
Фарғона 



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ 
 
“Маъқулланган” 
“Тавсия этилган” 
Факультет илмий кенгаши раиси: 
кафедра мудири: 
2016-йил “____”____________ 
2016-йил “____”____________ 
__________ т.ф.н., А. Салмонов 
__________ ф.ф.н., Д. Норматова 
 
Ўқитувчи. 
Ф Дадабоев 



1-МАВЗУ: МАДАНИЯТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. 
«МАДАНИЯТ» ТУШУНЧАСИТАЛҚИНИ 
Режа: 
 
1. Маданиятшуносликнииг предмети.
2. Маданиятшунослик бўлимлари типологияси. 
3. «Маданият» тушунчаси талқинида тарихийлик ва илмийлик. 
4. Маданиятниинсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамияти. 
1. Маданиятшуносликнииг предмети. Маданиятшунослик бўлимлари типологияси. 
Маданиятшунослик — маданият ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Унинг 
манбаи инсоният яратган барча маданий қадриятлардир. Маданиятшуносликнинг асосий 
вазифасига инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги фаолиятини ҳамда кишиларнинг 
маънавий турмушига оид барча жараёнларни тадқиқ қилиш киради.Унинг тадқиқот манбаи бўлиб: 
• инсон яратган санъат соҳаси; 
• кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил; 
• жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим; 
• ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар; 
• жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараёнлар хизмат қилади.
Маданиятшунослик умумназарий фан ҳисобланиб, унга хос бўлган хусусият - инсоннинг 
маданий ҳаёти ҳодисасини тартибли тизимга солиб ёндашиш ҳисобланади. Шунингдек, маданият 
гуманитар билимларни ўзида мужассам қилган ҳолда намоён бўлиши билан бирга билишнинг ўта 
мураккаб объекти ҳамдир. 
Маданият — бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий 
бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам 
ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда 
гавдаланади. Маданиятни ўрганишда объектив қонуниятлар, ҳодисалардаги сабабий боғлиқлик 
ҳақидаги анъанавий тасаввурлардан фойдаланмаслик ҳам мумкин. Умумий бир соҳа сифатида 
маданиятга системали ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг 
ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки уларни яхлит тасаввур қилиш имкониятини 
беради. Системали ёндашув тадқиқотнинг жуда қўп услубларидан фойдаланишга имкон яратади. 
Яъни, айрим бир услублар билан олинган натижаларни бошқаларига қарама-қарши қўймасдан ва 
мут-лақлаштирмасдан хулоса чиқаришга асос бўлади. 
Айнан, системали ёвдашув маданиятга ўзига хос шаклда муносабат билдирган ҳолда 
кишилар ҳаёт фаолияти соҳаларини ҳам тушуниш имконини беради. Булардан маданият 
соҳалари, маданият институтлари ташкил топиб, улар аниқ тузилмага ва аниқ вазифаларга эга 
бўлган ҳолда ижтимоий муносабатлар тамойили, коммуникация, маданий намуналарни ташкил 
қилиб маданият тизимини белгилайди. 
Маданиятшунослик фанишнг қуйидаги бўлимлари мавжуд: 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling