Тариф буйича нархлар


Download 43.77 Kb.
bet1/8
Sana28.12.2022
Hajmi43.77 Kb.
#1020612
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2021 шартнома


№ ____-сонли Шартнома


II ва III гурух; истеъмолчилари (юридик шахслар) га
ичимлик сувини етказиб бериш тўғрисида

Туракургон тумани “ ____” ___________2021 йил



Ушбу шартнома “Туракургон Зилол сув таъминот” унитар корхонаси кейинчалик «Таъминотчи» номидан Устав асосида фаолият юритувчи рахбар М.Дадабоев бир томондан ва Туракургон туман ____________________________________ кейинчалик “Истеъмолчи” номидан Устав асосида иш юритувчи рахбар___________________________ иккинчи томондан қуйидагилар хақида тузилди:
1. Шартнома предмети

1.1. “Таъминотчи” “Истеъмолчи”ни Давлат санитар эпидемиологик назорат ташкилоти томонидан назорат килинувчи “Ичимлик суви гигиеник талаблар ва сифат устидан назорат” стандарти - O’zDSt 950:2011 га мувофик келадиган ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш кафолатини уз зиммасига олади. “Истеъмолчи” нинг маиший-хужалик ва ишлаб чикариш-технологик эхтиёжлари учун суткасига зарур булган _______ м3 ичимлик сувини 1 м3 учун 3862,25 ( учминг саккизюз олмиш икки ) сум 25 тийин булган тариф нархларда (ККС билан) етказиб беради.


Шартномани жами киймати ___________(______________________________________________) сум
1.2. “Истеъмолчи” эса белгиланган муддатларда курсатилган хизматлар учун “Таъминотчига” туловларни амалга ошириш мажбуриятини уз зиммасига олади.
1.3. Томонлар ичимлик суви билан таъминлаш буйича шартнома шартларини бажариш, Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилик талаблари хамда Вазирлар Махкамасининг 15.07.2014 й. 194 - сонли карори билан тасдикланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва окова сувни чикариш хизматлари курсатиш Коидалари» (кейинчалик матнда - Коидалар деб юритилади) га риоя килиш мажбуриятларини уз зиммаларига оладилар.
1.4. Ушбу шартнома имзоланиш вактида “Истеъмолчи” узининг ичимлик суви кувурларига уланган субистеъмолчиларнинг руйхатини такдим килиши лозим.


II. Умумий холатлар

2.1. Дов-дарахтларни белгиланган муддатлардан бошка вактда ичимлик суви билан сугориш, ховлилар ва йулакларга сув сепиш, автомашиналарни ювиш маън этилади.


2.2. . Ичимлик суви талаб этилмайдиган технологик жараёнларни амалга ошириш учун ичимлик сувидан фойдаланиш, истисно тарзида, “Таъминотчи” нинг махсус рухсати билангина амалга оширилади.
2.3. Асосий “Истеъмолчи» нинг тармокларидан сув олаётган субистеъмолчилар Коидаларга мувофик “Истеъмолчи” билан шартнома тузади.
2.4. Торайтирувчи курилмалар хисоби ва сув улчаш асбоби, аввал, “УЗ. Дав.Стандарт” Агентлигида экспертизадан ва руйхатдан утказилиб, сунг “Таъминотчи” томонидан кайд этилади.
2.5. Истеъмолчиларда урнатиладиган сув хисоблагич шартли утказмаси (калибри) нинг диаметри хисоб-китоб билан аникланади, объектнинг максимал ва минимал сув истеъмоли текширилади хамда Таъминотчи билан келишилади. Истеъмолчиларда сувни хисобга олиш асбобларининг ишлаши назорат килинганда, улчовларнинг техник тавсифномасида йул куйиладиган минимал чегарадан кам микдорда сув истеъмол килинган такдирда Таъминотчи сув улчаш узелини амалда сарфланаётган сув хажмига мос, кичикрок диаметрдаги асбобга (берилган кундан кейинги 30 календарь кун ичида) кайта жихозлашга курсатма беради. Бу курсатма бажарилмаган такдирда сувдан фойдаланиш учун туловлар Коидаларга мувофик амалга оширилади.
2.6. Ичимлик сув хужалигини реконструкция килиш, ичимлик суви янги тармокларини ишга тушириш, сув улчаш асбобларини янгиларига алмаштириш, янги субабонентларни кушиш каби ишлар “Истеъмолчи” нинг талабномаси асосида Таъминотчи томонидан тасдикланган техник шартлар ва лойиха асосида барча зарурий хужжатлар такдим килинган холда амалга оширилади. “Истеъмолчи” нинг буюртмасига кура таъминотчидан олинган уланиш техник шартлари асосида лойихалаштириш ташкилоти томонидан барча амалдаги меъёрий хужжатлар, тартиб-коидаларга таяниб, уланиш лойихаси ишлаб чикилади.
2.7. Курилган уланмалар таъминотчи томонидан истеъмолчи ва курилиш ташкилоти вакиллари иштирокида, томонлар уртасида шартнома тузилгач, фойдаланишга топширилади.
2.8. Ичимлик сув туловларига нарх-наво узгарган такдирда янги урнатилган тариф буйича туловлар амалга оширилади.
2.9. Юридик шахслардан, лимитдан ортикча сув истеъмол килинган холатларда, Таъминотчи томонидан белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни куллаш йули билан хак ундирилади

Download 43.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling