Трактор ва автомобиллар


Download 220 Kb.
bet1/5
Sana28.06.2023
Hajmi220 Kb.
#1657377
  1   2   3   4   5
Bog'liq
НОРЧАЕВ ММ ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР




УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

КАРШИ МУХАНДИСЛИК ИКТИСОДИЕТ ИНСТИТУТИ




ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР


(маърузалар матнларининг туплами)


Тошкент-1999

Тузувчилар: т.ф.н., доцент Р.Норчаев
Такризчи: КМИИ “ТФ ва ММ” кафедраси доценти
т.ф.н. О.Хамраев

Маърузалар матни туплами “Агроинженерия” таълим йуналишидаги бакалавр учун мулжалланган булиб, унда ушбу фан буйича таълим стандартлари ва намунавий дастурда кузда тутилган барча маърузаларнинг асосий мазмуни еритилган,


Маърузалар матнлари КМИИ нинг услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган,
Кириш

“Трактор ва автомобиллар” фани Республикамизда кишлок хужалигини ривожлантиришда, юкори малакали кадрларни тайерлашда мухим ахамиятга эга. Мамлакатимизда мустакил фикрловчи, замон талабларига жавоб бера оладиган, узи танлаган сохаси буйича ижодий фаолиятга тайер, илмий-техникавий, иктисодий, ижтимоий ва маънавий ривожи ва баркамол авлодни тарбиялашни таъминлашга кодир, етук малакали мутахассислар тайерлаш кузда тутилган.
“Трактор ва автомобиллар” фанининг вазифаси талабаларга ишлаб чикарилаетган трактор ва автомобилларни тузилиши, ишлаши, умумий эксплуатация килиш, иктисодий самарадорлигини оширишни ургатишдан иборат.
Ушбу тузилган маъруза матни фан буйича узбек тилида тулик еритилмаган. “Трактор ва автомобиллар назарияси ва хисоби, двигатель назарияси” кисмлари буйича тузилди. Маъруза матни туплами фан буйича курс ишини ва амалий дарсларни бажаришда ердам беради.


Мавзу: Трактор ва автомобилларнинг умумий динамикаси.
Трактор ва автомобилларга таъсир этувчи куч ва моментлар
Режа:

  1. Трактор ва автомбилларнинг типажи.

  2. Трактор ва автомобилга таъсир этувчи кучлар.

  3. Харакат каршилик кучи - Pf

  4. Хавонинг каршилик кучи - Pw

  5. Инерция кучи - Pj

  6. Гилдиракни тупрок билан таъсирлашишида хосил буладиган кучлар.

  7. Тракторни тортиш кучи.

1. Тракторлар узининг тортиш кучига караб куйидаги тортиш классларига булаинади.
2 кН - Т-25 трактори
6 кН - ЮМЗ, Т-40А тракторлари
9 кН - Т - 28х4 трактори
14 кН - МТЗ-80, МТЗ-82, МТЗ-100 тракторлари
30 кН - ДТ-75 трактори
40 кН - Т-4А трактори
50 кН - К-700 трактори
60 кН - Т-130 трактори
Техник-иктисодий сифатлар - иш унумдорлиги, динамичность, экономичность хисобланади. Тракторни динамикаси уни тортиш хусусиятлари билан аникланади. Асосан Nкр ва Ркр орасидаги богланишлар билан аникланади. Экономичность - екилгини солиштирма сарфи билан еки 100 км масофага кетган екилги сарфи билан аникланади.

  1. Автомобиль еки тракторга таъсир этувчи кучлар ва

моментлар. (расм-1а, б)

Расм-1а
Бу холатлар учун харакат каршилик кучи.


Pf=fGcos (1)
бу ерда f - харакат каршилик коэффициенти;
G - огирлик кучи;
 - кия текислик бурчаги.

Расм –1б
Расм 2. Автомобиль ва тракторга таъсир этувчи кучлар ва моментлар схемаси


Йулнинг келтирилган каршилик кучи
P=fGcos+Gsin=G(fcos+sin) (2)
Хавонинг каршилик кучи Pw
Pw=K*F*V2 (3)
бу ерда K - суйрилик коэффициенти;
F - кундаланг кесим юзаси, м2;
V - харакат тезлиги, м/с.
F=B*H (4)
бу ерда В - автомобиль коллеяси, м;
Н - автомобилни юкори баландлиги, м.
К=0,2...0,35 Н*с24 - енгил автомобиль учун
К=0,6...0,7 Н*с24 - юк автомобили учун.



  1. Инерция кучи Pj

Pj=m*j (5)
бу ерда m - машина массаси;
j - разгон тезланиши.

Расм 3. Етакчи гилдиракка таъсир этувчи кучлар ва моментлар.


Реакция кучининг уринма ташкил этувчи кучи
Mjk+Mr+Mj*гус
Xk=Pk- ------------------- (6)
rк
бу ерда rk - гилдиракни думаланиш радиуси;
Mr - ишкаланиш кучи моменти.
Тракторни тортиш кучи
Mвед*ii
Pk=тр ------------ (7)
rk
бу ерда тр - куч узатмасини ф.и.к.
Мвед - двигателни буровчи моменти, Н.м,
ii - куч узатмасини узатишлар сони,
rк - етакчи гилдиракни думаланиш радиуси, м.
Двигателни буровчи моменти
Nн
Мкр=9550 ------, (8)
nн
бу ерда Nн - двигателни номинал куввати, кВт.
nн - тирсакли вални номинал айланишлар сони. мин-1
Куч узатмасини ф.и.к.
тр=ца * кб (9)
бу ерда ц ва к цилиндрсимон ва конуссимон тишли гилдиракларни ф.и.к.
“а” ва “б” - куч узатмасидаги цилиндрсимон ва конуссимон тишли гилдиракларни жуфтлари сони.
Масалан: а=2; б=3 га тенг.

Расм 4. Гилдиракли тракторни орка куприги.


ц =0,98; к=0,96 атрофида олинади.

Адабиетлар.



  1. Трактор ва автомобиллар.проф В.А.Скотников тахрири остида М.1985.

Назорат саволлари:

  1. МТЗ-80, МТЗ-82 тракторлари тортиш кучига караб кандай тортиш классига киради.

  2. Тракторни канака техник-иктисодий курсаткичлари мавжуд.

  3. МТЗ-80 ва Т-28х4 тракторлари нима учун универсал хайдов тракторларига киради.

  4. Т-4А тракторини тортиш классини айтинг.

  5. Автомобилларга таъсир этувчи хавонинг каршилик кучи нималарга боглик.

  6. Кайси тракторларда тортиш кучидан унумли фойдаланилади.




Download 220 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling