3-мавзу. Педагогик акмеологиянинг ўзига хос услубий йўналишлари. Умумий ва тадбиқий акмеологиянинг ўзига хос хусусиятлари


Download 136 Kb.
Sana06.11.2023
Hajmi136 Kb.
#1751826
Bog'liq
3-мавзу. Педагогик акмеологиянинг ўзига хос услубий йўналишлари. Умумий ва тадбиқий акмеологиянинг ўзига хос хусусиятлари


3-мавзу. Педагогик акмеологиянинг ўзига хос услубий йўналишлари. Умумий ва тадбиқий акмеологиянинг ўзига хос хусусиятлари
РЕЖА:
1.Акмеология фанининг инсон ҳаётидаги ўзига хос томонлари.
2.Акмешахс тушунчаси мазмуни.


Таянч сўз ва иборалар: педагогика, психология, таълим, тарбия, метод, технология, билим, малака, кўникма, узлуксиз таълим, узвийлик, акмеология, аксиология, қадрият, технология, педагогик технология, модулли ўқитиш, фаолиятлилик тамойили, кредит, модулли кредит тизими, анъанавий ва ноанъанвий таълим

Инсон ядросининг қандай қадриятли йўналишлар ва муносабатлар ташкил этиши ҳамда қандай қобилиятлари ва билим,ўқув, кўникмаларининг қандай захираси катта бўлганда унинг фаолият субекти сифатида тавсифлаб берилишига ҳам боғлиқдир.


Акмеология макро, мезо, микромуҳитлар (давлат, жамият таълим ва меҳнат тамойиллари, оила ва бошқалар билан) ҳамда ташқи шароитларнинг инсонга та ъсирининг механизмлари ва натижаларини қадамма-қадам кузатиб боради.
Акмеология инсон ривожида ўтадиган энг муҳим босқичнинг хусусиятларини ҳар томонлама ёритиб беради. Етукликнинг индувидуал картинасининг турли омиллари, ўзига хос ҳаракатини тушунтирар экан, инсонлардаги ўхшашликлар ва фарқланишларни ҳам белгилайди. Етуклик босқичида инсоннинг индивид, шахсий, субектив хусусиятларининг пайдо бўлиши даражасини оддий ва мўтадил деб бўлмайди. Ушбу акмеологик жараёнда «жисмоний», «руҳий», «интеллектуал»хусусиятларнинг ўзаро та ъсирини кузатиш муҳим аҳамият касб этади.Инсоннинг онтогенезидаги ривожланиш хусусидаги фаннинг бир
бўлагини илмий жамоатчилик «акте» термини билан боғлайди.
Етуклик ёшидаги инсон тараққиётини комплекс ўрганадиган фан
эса акмеология деб аталади.
Ўтмишдаги узоқ тарихий маданиятимизга назар ташлар эканмиз, ўзбек халқи инсониятнинг ажралмас бир қисми эканини, ушбу заминда кўплаб алломалар етишиб, бу алломаларимизнинг илмий асарларини тадқиқ этар эканмиз, улар а к т е , акмеология тушунчаларига яқин иборалами қўллаганларининг гувоҳи
бўламиз.
Тарихий давр Акмешахсга берилган номлар Антик давр Акмеинсон, буюк инсон.
Ўрта асрлар «Валиуллоҳ», «қибла», «қутб», «ғав с» (мададкор), «автод» (устунлар), «абдол» (бадал қилинган), «маестро» ва ҳ.к.
Янги давр «Мутафаккир», «нурий», «донишманд».
ХХ аср
1. Бизнинг замонамизда буюк санъаткорларга «уста» ёки «юлдуз» деб таъриф берилади.
2. Бузрук олимларга «устоз», «устод» деган таъриф берилган.
3. Кекса ёшдаги инсон, агар у барчанинг ҳурматига сазовор бўлиб, эл орасида обрў-эътиборга еришган ва ўзининг ўгитлари билан бошқаларга ибрат бўлса, уларни «фахрий» деб атайдилар.
4. Агарда шахс сиёсий соҳада ўз йўналишига эга бўлиб, жамоани ўзининг кетидан эргаштира олса, ўз ғояларига бошқаларни ишонтира олса, бу «сиёсий арбоб»га «жамоат арбоби» деб мурожаат қиладилар.
5. Педагогика ва фалсафа соҳасида мукаммалликка эришган Абу Наср Форобийга «муаллими соний» каби рамзий унвонлар берилган.
6. Спорт соҳасида, жумладан, теннисда энг юқори ютуқлами қўлга киритганлар «биринчи ракетка» дейилади.
ХХ1 аср Акте инсон, акмешахс деган таъриф берилган.
Ҳозирги даврда акмеологиянинг обекти сифатида етук инсон ақлий зукколик, касбий фаолият маҳорати белгилари,омиллари, чексиз салоҳияти, қобилияти ва иқтидорлари сифатида қабул қилинган. Акмеологияда маҳсулдорлик тушунчасини очиб берувчи касбий фаолият категорияси к ўрсатилади. Шунингдек, инсоннинг самарадорлик фаолияти унинг ривожланиш аппаратини ташкил қилади. Акмеологияда текширув обекти — етук профессионал шахс, унинг ривожланишида обектив ва субектив омиллар, шахсий ҳаёти жараёнида юксак марраларга эришиши ўрганилади. Шунингдек., акмеология катта ёшдаги одамламинг ёшлик даврларида ижодий етук мутахассис бўлиб шаклланиши ва ўз касбий акмесига эришиш йўлларини ўрганишда миллий ва умумбашарий қадриятларга таянади.
Акмеология жамиятдаги ижтимоий ҳодисаларни ўрганар экан,инсонларнинг турли давр ва шароитларда барқарор ҳаёт яратиш учун кураши, мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиши, бунёдкорликда ўзини ифодалаш, эзгуликка интилиш ва эришишнинг йўналишини, бундай фаолиятнинг ички механизмларини ёритиб берувчи фандир. Ушбу маънода акмеология инсоннинг ўз манфаатларини к ўзлаб тутган мураккаб машаққатли танлов йўлини ифодалаб беради.
Бу борада таниқли файласуф олим Хатима Шайхова: «Акмеология — замонавий янги фан. Унинг муҳим вазифаси муайян касб-корликнинг юксак поғонага кўтарилишидаги турли жиҳатларини ўрганишдир. Акмеологиянинг мазмун-моҳияти — инсоннинг ҳар бир касб-ҳунарни билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаровонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаши,ўз ижодий фаолиятини, касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва масъулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолот­
га эришишни ўрганишдан иборат», дейди.
Бизнингча эса, акмеология табиий, умумжамоа ва инсоний қоидалар асосида касбий маҳоратнинг юксак муваффақиятга эришиш ҳақидаги фандир ва инсоннинг етуклик босқичида ривожланиш қонунлари ва механизмини ҳамда асосан бунданда юксакрок даражаларни эгаллаш феноменологясини ўрганади. Акмеология фан сифатида нафақат алоҳида шахс, балки миллат ва халқнинг тарихий йўлини ҳам таҳлил этар экан, турли маданиятлар тўқнашувида дунёга мислсиз даҳо, машҳур олим и мутафаккирлар етишиб чиқишини тадқиқ этишда давом этмоқда.
Ушбу атама бирор касбга, бирор бир соҳага меҳр қўйиб, билим ва тажрибага таяниб, мақсад сари интилиб яшашни билдиради.
Акмеологиядаги асосий иборалардан бири «акмеологик мойиллик» бўлиб, ушбу тушунча шахснинг интилувчаниик қобилиятини англатади.Акмеологиянинг мазнум-моҳияти — инсоннинг ҳар бир касб-ҳунами илм-билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаровонлиги ҳам да ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсий, м аънавий-ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаши, ўз ижодий фаолиятини, касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва масъулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолотга эришиши жиҳатларини фанлар билан уйғунликда ўрганишдан иборатдир.
Акмеология кишининг жамиятда муносиб ўрнини топишга интилиши, ижтимоий мавқейига, юксакликка интилиши деганидир.Акмеологик изчиллик, яъни мукаммаллик чўққисига интилиш, бу — инсон ҳаётининг ажралмас хусусияти бўлиб, бу ибора орқали шахсий, касбий ривожланиш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга мойиллик англатилади. Бундай изчиллик инсоннинг ижодий потенсиалида ва касбий м аҳоратида ўз ифодасини топади. Акмеологик изчиллик инсон ҳаёт-м амотининг онтологик атрибутидир, яъни инсоннинг туғилганидан токи умрининг охиригача бўлган индивидуал ривож­
ланиш. йўлини қамраб олади. Акмеология айнан шу жиҳати билан жамиятсҳунослик ва инсоншунослик фанлари билан тўғридан тўғри богланиб кетади. Акмеологиянинг ижтимоий билимлар билан алоқаси унинг тарихий ва маданий илдизларини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. Бундай та ъкид акмеологиянинг фалсафа билан ўзаро боғлиқлигида яққол кўзга ташлариади. Бундай алоқа икки йўналишда амалга ошади — биринчидан бу, дунёқарашга оид том он бўлса, иккинчидан, методологик томонни ташкил этади.
Акмеология инсон касбий фаолияти доирасидаги профессионаллик ва ижодийликнинг акте шаклининг ривожланиши учун зарур қонуниятларни ўрганувчифан боигани учун «акмеология» атамасининг мазмуни, моҳияти инсоншунос олимлар томонидан турли баҳс ва мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Бунинг боиси, биринчидан, акмеология соҳасида илк даврларда асосан педагоглар, психологлар томонидан чоп этилган илмий асарлар, этика ихтисослиги бўйича ҳимоя қилинаётган номзодлик ва докторлик диссертатсиялари фаннинг у ёки бу жиҳатларинигина қамраб олганлиги сабабли айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқарди.
Иккинчидан, акмеологиянинг табиий, умумжамоа ва инсоний қоидалар асосида касбий маҳоратнинг юксак такомилига эришиши,инсоннинг етуклик босқичида ривожланиш қонунлари ва механизми ҳамда бунданда юксакроқ даражаларни эгаллаш феноменологиясини ўрганиши, яъни бирон касбга, соҳага астойдил меҳр қўйиб, билим ва тажрибага таяниб, мақсад сари интилиб яшашини билдириши ҳамда акмеологиядаги асосий иборалардан бири «акмеологик мойиллик» ибораси эканлигининг фанлар интегратсияси кесимида комплекс ўрганилмаганлигидадир.
Шу боис ҳам, фикримизча, акмеологияни фақат шахс касбий фаолиятининг психологик ва педагогик жиҳатларини тадқиқ этиш инсон ресурсларининг барча имкониятларини комплекс тарзда ўрганиш йўлида етарли эмаслигини алоҳида қайд этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.
Айтиб ўтиш керакки, инсон қанча кўп билим олса, у баркамолликка эришади ва унда яхшилик, бағрикенглик, меҳр-муҳаббат, узоқни кўра олиш ва тезкор фикрлаш, ҳис-туйғулар кўпроқ шаклланади. Акмеология шунинг учун ҳам «Интилганга толе ёр», «Худо ёрлақаган» касб-корга эришиш қонунлари ва
механизмларини ўрганмоқда. Акмеологияда ҳал этиш лозим бўлган муаммолардан бири инсон ва ижтимоий муҳитнинг тавсифларидаги бир-бири билан ўзаро алоқасини очиб бериш ҳисобланади.Чунки иқтидорли ёшлар ҳар бир жамиятнинг асосий ижтимоий-ахлоқий қудратини, салоҳиятини, келажагини белгилайдиган куч- қудрат ҳисобланади.
Унга шахсларнинг кичик ва катта жамоаларини мисол келтириш мумкин: бошқарув гуруҳлари, спорт жамоалари, ишлаб чиқариш бирлашмалари, сиёсий партиялар, этнослар, элатлар, давлатлар ва бошқалар уларнинг ривожланиш ва ўз-ўзини ривожланиш қонуниятлари ва механизмларини қидириш, таҳлил этиш натижаси бўлиб, уиарнинг акмега эришишлари бўлиб хизмат қилади. Бу ҳолатда
улар кутган чўққилар ёки уларнинг акмеси асосий феномен бўлиб чиқади. Уларни умумий, хусусий алоҳида характеристикалари мақсадга йўналган, тарзда кетма-кетликда очиб борилади ва баёу этилади.
Бинобарин, булар инсонлар жамоасида келиб чиққан обектив ва субектив омиллар ўзгаришларини ўрганиш чоғида содир бўлади. Масала конкрет равишда қўйилади ва ечилади.Аврим тадқиқотчилар шахсни фуқаро, умр йўлдоши, ота-она ва маълум конкрет соҳанинг мутахассиси сифатида шаклланганига қарата «катта ёшдаги»лик тушунчасини «етуклик» тушунчасининг синоними сифатида таҳлил этадилар. Бу эса, турли тармоқ олимларимнг илмий мунозараларига сабаб бўлмоқда.
Австриялик шифокор Франс Иосиф Гайлл (1758—1828) инсон характери ва унинг интеллектуал қобилиятларини бош суяк чаноғи (френос)даги бўртиқлар ва ботиқлар жойлашуви ҳам да турмуш тарзининг кечиши билан чамбарчас боғлиқ, деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрига кўра, инсоннинг илк ёшлик даврида мавжуд френологик харита турмуш тарзи та ъсирида ўзгариши мумкин. Акмеологияда етуклик тушунчаси кўплаб обектив ва субектив жараёнлар ва ҳолатламинг ўзаро мураккаб алоқадорлик натижаси бўлиб, инсоннинг шахсий ҳаёти,ижодкорлиги, ишбилармонлик қобилияти, новаторлик хусусиятларини ҳам қамраб олади. Акмешахснинг етуклик даражаси, моҳияти
табиий, ижтимоий, гуманитар ва техникавий фанлар билан яқин алоқадорликда комплекс очиб берилади.
Умуман олганда, ҳозирги глобаллашув даврида жамиятимиз ўзининг юксак ривожланиш нуқтаси, фуқаролик жамиятини барпо етишга яқинлашмоқда. Бу эса айни пайтда акмеологиянинг асосий категорияларидан мукаммаллик, юксаклик, олий даража каби тушунчалар кундалик турмушда ишлатилиб келинган бўлса-да,ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий нуқтайи назардан махсус илмий тадқиқот сифатида тўла ўрганилмаган. Хулоса ўрнида шуни эътироф этиш лозимки, инсоният тараққиётининг барча босқичларида юксаклик ва мукаммалликка интилиш кишини соглом турмуш тарзи йўлакларидан ўтишга ундайди. Зеро, соғлом турмуш тарзи муваффақияилар ва ютуқлар асносида майдонга келади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, акмеологиянинг асосий мазмун-моҳияти — инсоннинг ҳар бир касб-ҳунарни илм-билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жам ият ривожи, миллат равнақи,турмуш фаровонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий,сиёсий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатларига ижобий та ъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаши, ўз ижодий фаолиятини,касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва м асъулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолотга эришиш жиҳат­ларини фанлар билан уйғунликда ўрганишдан иборат бўлиб, у инсоннинг ижтимоий-иқтисодий, м аънавий дунёсида юксакроқ чўққиларга, касбий камолотда мукаммаллик босқичига эришиш муаммоларини ўрганади., дея оламиз .Акмеолог мутахассислар шахснинг юксак профессионализми ва ижодий маҳорати муаммоларининг оқилона ечимини муҳим инсон ресурсларидан фойдаланишда деб билмоқдалар. Бу дегани, улар интегратив-комплекс ўрганиш муҳимлик ғоясини илгари сурадилар.
Бизнинг фикримизча, фақатгина касбий юксакликка эришиш ғояси билан чегараланиш муаммонинг ечимига олиб келиши мушкул.Академик Б.Г.Ананевнинг илмий мактабида инсон онтогенезжда унинг тараққиётини белгиловчи воситаларни ёритишда комплекс ёндашув қўлланилади. Шунга кўра бир ёш даражасидан иккинчисига ўтишда инсон руҳияти ва ички дунёсида содир бўлаётган ўзгаришлари кузатганда ушбу ўзгаришларнинг сабабларини чуқурроқ тушунтириш учун нафақат психология, балки,манавият, ахлоқ, фалсафа, педагогика, физиология, анатомия каби фанлар билан бир қаторда, иқтисод, сиёсат, ҳуқуқ, сотсиология каби фанларни комплекс қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳозирда умумий акмеология билан бир қаторда инсоннинг аниқ соҳалардаги фаолиятини профессионал шакллантириш ва ривожлантириш характерига эга бошқа тарм оқлар шаклланмоқда.Биз юқорида акмеологиянинг таркибий бўлинмалари ҳақида гапирдик. Энди унинг таснифини слайд кўринишида таҳлил этамиз.
Умумий акмеология — акмеология фанининг предмети ва унинг ижтимоий фанлар тизимида тутган ўрни, методологик тамойиллари ва ёндашувлари, методлари, индивид, шахс, фаолият субекти сифатида одамни акмеологик тушуниш, инсоннинг ёши ва ривожланиш даврийлигига акмеологик ёндашув, инсон ривожланишининг чўққилари — «акме»си ва унинг асосий характеристикаларини ўрганади.
Тадбиқий акмеология - акмеологиянинг амалий фаолияти билан боғлиқ бўлиб, турли соҳа вакил лари ютуқларининг акмеограммик таҳлили асосида шахсий ва профессионал ривожланишининг акмеологик технологиялари моҳияти, шахсий ва профессионал ривожланишни сифатий баҳолаш методлари ва миқдорий оичовлари, шахсий ва профессионал ривожланишни такомиллаштиришнинг акмеологик технологиялари асосий турлари, шахсий ва профессионал ривожланишни ташкил этиш ва уларни оптимал амалга оширишда акмеологик технологиялар билан ишлайди.
Акмеология атамаси 1928-йилда россиялик психоиог Н.А.Рибников1 томонидан илк бор илмий муомалага киритилган. Инсон онтогенезидан кейинги босқичларида ривожланиб бо- радиган, етуклик босқичигача шаклланадиган, индивидуал шахсий ва субектив тараққиётида ко ътарилиб борадиган чо ъққини илмий мактабнинг бу намоёндалари кўпинча кулминация ёки опти­мум деб атайдилар.

Инсоният тарихида фан, маданият ривожланишида туб ўзгариш ясаган Уйғониш даврининг акмеологик томони шундаки, бунда инсоннинг ўз-ўзини англаш тизими ва унинг даражаларини аниқловчи ташкилий тузилмаларинг турли-туманлигидадир. Бир соҳа акмеси, масалан, фалсафа, бошқа соҳа ва йўналишлар — астрономия, математика, медицина ва бошқа фанлар акмеси билан бог ъланиб кетди.


Айрим манбаларда акмеология Б.Г.Ананев, В.М.Бехтерев, В.Н.Мясишев, Э.С.Кузмин, Н.В.Кузмина, НА.Рибников ва бошқалар томонидан яратилган янги фан, деган қайдга назаримиз тушади. Аммо бу каби та ърифнинг қанчалик то ъг ъри эканлигига албатта илмий нуқтайи назардан қараш мақсадга мувофиқ бўларэди, деб ўйлаймиз.
Сабаби, акмеологиянинг асосий ривожланиш босқичлари тарихий- фалсафий даврлар силсиласи билан боғлиқ. Яъни, акмеологик дунё- қараш қадимги Юнонистон мутафаккирлари2 ва зардуштийлик та ълимотининг китоби «Авесто», ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим, Ҳинд эпоси «Калила ва Димна» ҳамда Кайковуснинг «Қобуснома» асарларида ўз ифодасини топган. Бу даврда «акме» сўзи ўрнида «мукаммаллик», «олий насаб» каби тушун­чалар ишлатилган.
Кайковуснинг «Қобуснома» асарида ҳар бир ёш касб-ҳунар йўлида илм-билим эгаллаши, ақл-заковатни чархлаши билан бирга энг олий инсоний фазилатларга эга бўлсагина юксак мақсадларга эриша олиши мумкинлиги тўғрисида сўз боради. «Барча дониш ва ҳунаминг сармояси, — дейди Кайковус, «адаб, тавозе, ҳаё, покдиллик, беозорлик, сабр ва матонатдир. Фазл эгаси бо ълай десанг, со ъзлаш ва со ъзлашиш сан ъатини эгалла, чунки ақл, идрок билан айтилган сўз ёки ҳаракат ақл ва ҳикмат кўзининг суртнаси ва дўсти ёғидур»3. Бизнингча, илм-билим ва ҳунар эгаллаш энг зарурий жиҳат боиса, иккинчи муҳим жиҳат — кишилар билан доимий мулоқотда, муносабатда бўлиш ҳар бир ёшдан маънавий, ахлоқий маданиятни чуқур эгаллашни талаб қилади.
Инсон ёши, вазифаси, фаолиятидан қатъи назар доимо инсонлар орасида яшайди, ўқийди ва ўз фаолиятини намоён этади. Чунки, ҳар ким илм-билим эгаси бўлса ҳам, ўз муомала, хатти- ҳаракати ва одобида хато қилса, саодатдан, бошқалар ҳурмат- иззати, обрўси ва қадрлашдан маҳрум бўлади. Зеро, мустақил юртимиз ёшлари янада ақлли, доно, билимдон, одобли, ижодий ва интеллектуал салоҳиятга эга етук ва мукаммал шахс бўлиб етишишлари учун, энг аввало, ўзларида инсоний сифатлари жо этмоқлари муҳим.
Хитой манбаларининг гувоҳлик беришича, Суғдиёнада ўғил бола беш ёшга тўлгач, ёзув ва ҳисобга ўргатилган, 20 ёшга кирганда бирон касб, ҳунарни эгаллаган бола савдо-сотиқни ўрганиш учун ўзга мамлакатларга жўнатилар эди. Халифаликнинг янги пойтахти Боғдодда 832-йили «Байтул ҳикма» («Дониш- мандлар уйи») ташкил этилиб, унинг эҳтиёжи учун катта маблағ ажратилди. Унинг қошида иккита расадхона, илмий марказ ташкил этилиб, дунёнинг турли ерларидан аwаллари битилган, илмга оид адабиётлар тўпланди. Улар юнон, лотин, ҳинд, хитой, форс ва бошқа тиллардан арабчага таржима қилинди, ўрганилди. Бундай илмий, маданий ва маънавий юксалиш математика, астрономия, география каби фанларнинг яратилиш ва ривожланиш даври бўлди, десак, асло адашмаймиз.
Хоразмшох давлатига хос осойишталик асосида моддий ишлаб чиқариш ва маданий ривожланиш жараёни жадаллашди, шаҳар ҳа- ёти юксала борди. Ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик турлари кўпайди. Тоғ жинсларини ишлаш, шишасозлик, савдо-сотиқ ку- чайди, Давлат бошқаруви тизимида маданиятни яхши анг- лаган, илмли инсонлар кўпайди. Бу даврга келиб санъат, айниқса, деворий тасвир, ҳайкалтарошлик, бадиий ёғоч ўймакорлиги ҳам ривожлариди.
Эътироф этиш лозимки, инсоният олами ўзининг ечилмаган жумбоқ ва мўжизалари билан табиатнинг ажойиб гултожи сифатида бошқа жонли мавжудотлардан ўз тафаккури ва ақли билан ажралиб туради. Шу боис ҳам, инсоният тараққиётининг босқичма-бос- қич риёжланишига назар ташласак, ҳар бир босқичда ўзига хос янги-янги чўққилар, муваффақиятлар ва комиллик сари интилишини кузатишимиз мумкин:
Ибтидоий жамоа тузуми даврида инсон ўз қўл меҳнати натижаси сифатида танасининг мукаммаллашиши ва турли меҳнат қуролларини шаклланишига эришди.
Қулдорлик тузуми даврида қишлоқ хўжалиги ва давлат бошқаруви (сиёсат)да ўзжга хос даража, пог ъоналарга эришди.
Феодал бошқарув ва капиталистик тузумларда инсон нафақат қишлоқ хожалиги, маданият, балки саноат ва ишлаб чиқаришда (жумладан, пахтани қайта ишлаш) катта муваффақиятлами қўлга киритди.
Собиқ турғунлик даврида ҳам инсоният ишлаб чиқариш ва саноатни техникалаштиришга эришди. Кўриниб турибдики, инсоният ўз тараққиёти давомида фақат мукаммалик сари интилиб, турмуш шароитини янада яхшилашга ҳаракат қилиб келган.
Ҳозирги глобаллашув даврида мамлакатимиз ўзмустақиллигини қўлгакиритгач, жамиятимиз о ъзининг юксак ривожланиш нуқтасига яқинлашмоқда десак, асло хато қилмаймиз. Албатта, биз юқорида таъкидлаб ўтган барча далиллар, ҳаммага бирдек маълум. Аммо мукаммаллик, поғона, даража, юксаклик каби тушунчалар кундалик турмушда ишлатиб келинган бўлсада, уни та ълимот сифатида эътироф этилмаган дейиш тўғрироқ бўлар эди.


1HepeBeHCKMH uiKOJibHMK h cro i-ueajibi. — M.: 1916; Enorpatbuii m hx M3y^eHMe. — M.: 1920; ricHxojiorna m BbiSop npo<})eccHH. — M.: 1923; MeTOflbi n3y4eHHH pe6eHKa. — M.: 1923; riaMHTb, ee ricuxojiorHH u neflc.rorHKa. — M.-JI.. 1930; 06 oiun6Kax mtciihh h npiieiwax 6opb6bi c hhmh. M.: 1939.

2Apucmome/ib. HuxoMaxoBa 3THKa. / CoHHHeHHH. B 4-x t. T. 4. — M.: «Mbicjib», 1983; CeneKa Jlyu,uu Ahhuu. HpaBCTBCHHbie imcb.Ma k JlyuMJimo. M.: «HayKa», 1977.

3Kaykovus. Qobusnoma. — T.: «0‘qituvchi», 1986. 19 b.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling