35-мавзу. Фарзандлар таълимида мактаб ва репетиторнинг ўрни


Download 36.08 Kb.
bet1/9
Sana17.06.2023
Hajmi36.08 Kb.
#1525159
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Javoblar


35–мавзу. ФАРЗАНДЛАР ТАЪЛИМИДА МАКТАБ ВА РЕПЕТИТОРНИНГ ЎРНИ

  1. Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таъбири билан айтганда, «Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир».

  2. Ҳақиқатан ҳам, шундай. Борлиққа кўзларида ҳайрат ва ҳар бир нуқтага сўроқ билан боққан фарзандларимиз илк сабоқни мактабда олади. Алифбодаги ҳар ҳарфни ўзлаштиргани сайин уларнинг онгу тафаккури ўсиб боради. Демак, ҳар бир билим уфқи кенг шахснинг илм пойдеворига биринчи ғишт мактабда қўйилади. Бинобарин, бу асос мустаҳкам бўлиши зарур.

  3. Таъкидлаш жоизки, бунда ўқувчининг илмга чанқоқлиги, тиришқоқлиги, ота-она ва ўқитувчининг ўзаро ҳаммаслаклиги, жонкуярлиги ҳамда масъулияти алоҳида аҳамият касб этади.

  4. Қолаверса, бу жараёнларни ўқитувчининг салоҳияти, таълим муассасасидаги шарт-шароит, талаблар ҳам бевосита тўлдиради. Бироқ бугун юртимиз таълим тизимидаги баъзи муаммолар, хусусан, мактабларнинг моддий-техник базаси, айрим педагог ходимларнинг билим ва малакаси замон талабларига жавоб бермаслигини инкор этиб бўлмайди.

  5. Хўш, бундай шароитда нима қилиш керак? Масаланинг мушоҳадаталаб жиҳати ҳам шунда. Ва бундай вазиятда ўз-ўзидан билим олиш, касб-ҳунар эгаллашнинг қўшимча усуллари юзага келади ва уларга жамоатчиликда эҳтиёж ортади. Ота-оналар фарзандининг танлаган мутахассислигини ўқиб-ўрганиши, етук ва баркамол шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топиши учун қўшимча дарсларга беради.

  6. Ҳозирда таълим жараёнларида бу талаблар – ўқув маркази, репетитор сўзлари билан тилимизга ўрнашган. Ўқувчи-ёшларнинг ўзаро суҳбатларида «Репетитор топдингми? Қайси ўқув марказига қатнаяпсан?» қабилидаги гап-сўзлари тез-тез қулоғимизга чалиниши бор гап. Тўғрироғи, танлаган йўналиши бўйича олий ўқув юртида таълим олишни истаган ўқувчиёшлар ота-онасининг иқтисодий имкониятларига қараб, албатта, вақтини режалаштириб, репетиторга боради. Кириш имтиҳонларига алоҳида ўқитувчи ёрдамида тайёрланади.

  7. Бу яхши, аммо бугун айримларнинг «Мактабда ўқиш йўқ, репетиторга бор» қабилидаги кинояли сўзлари билан масалани нотўғри талқин қилиши, мактаб таълимини инкор этиши ҳам аччиқ ҳақиқат.

  8. Шу ўринда танганинг иккинчи томони ҳақида икки оғиз сўз. Айни пайтда репетитордан нафақат олий ўқув юртига тайёрланиш учун, балки фарзандининг ўзлаштиришда оқсаётганини сезган ота-оналар мактаб дарслари билан параллель равишда фойдаланаётганини ҳам айтиб ўтишимиз керак. Демак, бу фаолият турининг кенгайишига қайсидир маънода таълим жараёнидаги баъзи камчиликларгина эмас, ота-оналарнинг фарзандининг, кези келганда, тантилиги, дангасалиги, уқувсизлигига чек қўйиш мақсадида ташаббус кўрсатиб, боласини ўқув марказлари, тажрибали устозларга етаклаши ҳам сабаб бўляпти.



  1. Бунда яна бир мушоҳадаталаб жиҳат. Яъни, унутманг, мактаб дастурини яхши ўзлаштирмаган ўқувчини энг кучли репетитор ҳам олий ўқув юртига кирадиган даражада тайёрлай олмайди. Ўқувчи репетиторга давлат таълим стандартида кўрсатилган билимни олиб, кейин боргани дуруст. Чунки фанлар ўзаро бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ўқувчи фақатгина битта фанни яхши ўзлаштирган билан ҳеч нарсага эриша олмайди.

  2. Қолаверса, репетиторнинг вазифаси мияси бўм-бўш болага алифбодан бошлаб савод ўргатиш эмас, репетитор – ўқувчининг мактабда олган илмини кенгайтириб, бевосита мутахассисликка оид фанлар бўйича чуқурлаштирилган билим беради. Демак, мактабда эгалланган билим инсон камолотида ҳамиша асос, пойдевор вазифасини ўтайди.

  3. Хусусан, жорий йил 12 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги фармон ва «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорнинг имзоланиши соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлаш баробарида, соҳадаги янгиланишларга дастуруламал вазифасини ўтайди.

  4. Ушбу ривожлантириш дастурида халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, замонавий. дарсликларни амалиётга киритиш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолаб бориш, бола таълим-тарбиясида оила, айниқса, ота-онанинг ролини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбларга йўналтириш тизимини такомиллаштириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг халқ таълими тизимига интеграциясини кучайтириш ҳамда инклюзив таълим жараёнларини жадаллаштириш, соҳада электрон давлат хизматлари кўламини кенгайтириш, замонавий моделлар бўйича мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлаш сингари юртимизда мактаб таълимини юқ.

  5. Кейинги йилларда ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди.

  6. Улуғ алломаларимиз – Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исъҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, «Темурбеклар мактаби», Президент мактаблари, хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi намунадаги таълим масканлари ташкил этилди. Бу юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар эшигини очиб бераётир.

  7. Юртбошимиз таъкидлаганидек, «таълимтарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.

  8. Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин».

  9. Соҳадаги бу ислоҳотлар замирида мамлакатимизнинг тақдири ва фарзандларимизнинг келажаги ётибди.

  10. Бунда жараёнларни тобора ичига кириб, чуқурроқ ўрганиб, таҳлил қилсак, фарзандларимиз таълимида мактаб ва репетиторнинг бир-бирини инкор этмаган ижобий, самарали томонлари янада яққол кўзга ташланади.




Download 36.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling